Mediator.Uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Тошкент шаҳар, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4 уй (+998-71) 239-43-29

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


⭐️ Ибрат мактаби” туркумидаги икки китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Маълумки, Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан тизимда узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган фахрийларнинг намунали ҳаёт йўли ҳақида “Ибрат мактаби” туркумидан китоблар нашр қилиниб келинмоқда.

Яхши анъананинг узвий давоми сифатида кеча шу туркум доирасида босмадан чиққан яна иккита китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Батафсил 🔵

🕸  Web | Telegram   | 😑 Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Studiya 24 tok shou | Korrupsiyaga qarshi kurashish: O'zbekistonda oshkoralik va adolatning yangi bosqichi

🕸  Web | Telegram   | 😑 Youtube


#Кенгашдан_сўнг

Олти нафар судья фаолиятини янги муддатда давом эттиради

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга доир масала кўриб чиқилди. Муҳокама якунида улардан олти нафарига қайта ишонч билдирилди.

Энди улар судьялик лавозимидаги фаолиятини янги (ўн йиллик) муддатда давом эттиради.

БАТАФСИЛ👈👈

🕸  Web | Telegram   | 😑 Youtube


#Айни_дақиқаларда...

...Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Бугунги йиғилишда ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчиларини муқобиллик асосида илк бор судьялик лавозимига тайинлашга доир масалалар кўриб чиқилади.

Кун тартибидан Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам ўрин олган.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.

🕸 Web | Telegram | 😑 Youtube


⭐️КОРРУЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲАФТАЛИГИ: НАТИЖАЛАР НАМОЙИШИ ВА КЕЛАЖАККА НАЗАР

Жорий йилнинг 13-декабрь куни Корруцияга қарши курашиш агентлигида 9-декабрь — Халқаро корруцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган "Aксилкорруция ҳафталиги" якунларига бағишланган “Корруцияга қарши курашиш ҳафталиги: натижалар намойиши ва келажакка назар” мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди.


Батафсил
🔵

🕸 Web | Telegram | 😑 Youtube


ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИНИ ТАЪМИНЛАШ: ЗАМОНАВИЙ ЧАҚИРИҚЛАР ВА ИЛМИЙ ТАШАББУСЛАР

2024 йилнинг 12 декабрда Тошкент давлат юридик университетида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 76 йиллигига бағишлаб “Инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш: замонавий чақириқлар ва илмий ташаббуслар” мавзуида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Батафсил 🔵

🕸 Web | Telegram | 😑 Youtube


👨‍⚖️ Суд ва сунъий интеллект: махсус ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Марказий Осиё Сунъий интеллект Ассоциацияси ташаббуси билан “Судлар фаолиятига сунъий интеллектни жорий этиш: имкониятлар ва муаммолар” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 🔨

Батафсил 🔵

🕸 Web | Telegram | 😑 Youtube


🔺ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ҲУҚУҚИНИНГ НАЗАРИЙ-АМАЛИЙ МУАММОЛАРИ

2024 йилнинг 12 декабрда Тошкент давлат юридик университетида цивилист олим Шуҳрат Нуралиевич Рўзиназаровнинг илмий-педагогик фаолиятига бағишланган “Электрон тижорат ҳуқуқининг назарий-амалий муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий конферен-цияси ташкил этилди.


Батафсил
🔵

🕸 Web | Telegram | 😑 Youtube


СУД ТИЗИМИ ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ:
ИМКОНИЯТЛАР ВА МУАММОЛАР

2024 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида “Судлар фаолиятига Сунъий интеллектни жорий этиш: имкониятлар ва муаммолар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.
Конференцияда Марказий Осиё Сунъий интеллект ассоциацияси раҳбари В.И.Норов, Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари А.А.Жалилов, Олий суд раисининг ўринбосари Ш.Т.Полвонов, Конституциявий суд раисининг ўринбосари А.Б.Ғофуров ҳамда Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Адлия вазирлиги, Мининфоком, Ҳуқуқни мухофаза этувчи академияси масъул ходимлари, етакчи АКТ-компаниялар вакиллари, Судьялар олий мактаби профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, ZOOM дастури орқали эса вилоят ва уларга тенглаштирилган судлар судьялари, Қирғизистон Республикаси арбитраж масъуллари иштирок этишди.

Тадбирда Олий суд ва Марказий Осиё Сунъий интеллект ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик ҳақида меморандум имзолангани айтилди. Кенгаш котиби Х.Содиқов, Олий суд АКТ бошқармаси бошлиғи Ж.Умаров, Адлия вазирлиги, Мининфоком, АКТ-компаниялар вакиллари томонидан конференция мавзуси бўйича тақдимот ва маърузалар эшиттирилди. Судлар фаолиятига Сунъий интеллектни жорий этишдаги чет-эл тажрибаси, бу борадаги Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар, йўналишлари ва муаммолар кенг муҳокама қилинди.

Тадбирда ушбу мавзуни долзарблигини инобатга олиб, бундай тадбирларни кўпроқ ўтказилиши; судьяларни ва тингловчиларни Сунъий интеллект асослари бўйича ўқишлар ташкил қилиши; Судьялар олий кенгашининг “Одилликмезони” журналининг махсус сонини “Судлар фаолиятига Сунъий интеллектни жорий этиш” масалаласига бағишланиши ҳақида таклифлар берилди.

🕸 Web | Telegram | 😑 Youtube

9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.