🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓
Сиёсий Кенгаш раиси Фарғона давлат университети мажлислар залида вилоятдаги суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари билан учрашдиУчрашувда “Адолат“ СДП Фарғона вилоят Кенгаши масъуллари, депутатлар, партия фаоллари, университет профессор-ўқитувчилари, БПТлар аъзолари, депутатликка номзодлар, талаба-ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева вилоят Кенгаши томонидан жорий сайлов арафасида олиб борилаётган ташкилий ишлар, депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари ва тарғибот-ташвиқот пунктлари фаолияти, маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқлар билан ҳамкорлик натижалари хусусида маълумот берди.
Шундан сўнг Ўзбекистон “Адолат“ СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова “Адолат“ СДПнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури мазмун-моҳияти, ижтимоий-сиёсий соҳалар, хусусан, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш йўналишида илгари сурилган муҳим ва халқчил таклифлар бўйича маъруза қилди.
Маърузада суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш “Адолат” партиясининг устувор мақсадларидан бири эканлиги таъкидланди.
Шундан келиб чиқиб, партия одил судловнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, судларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилишига эришиш борасида бир қатор муҳим таклифларни илгари сураётганига алоҳида тўхталди.
Мисол учун:
- фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ортиқча сарсонгарчилигининг олдини олиш мақсадида давлат органи ва улар мансабдор шахсларининг қарори ва хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан маъмурий судга шикоят қилишда низоларни судгача ҳал қилиш тартибини жорий қилиш, шунингдек, маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки эшитув тартибини йўлга қўйиш;
– фуқароларнинг суд ҳокимиятига ишончини оширишда судьяларнинг мустақил бўлиши муҳим мезон бўлиб, судьялар ҳуқуқларини юқори даражада кафолатлаш ва иш юкламаларини мақбуллаштириш мақсадида “Судьялар мақоми тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини ишлаб чиқиш;
– судларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тез ва сифатли таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида судьялар сонини аҳоли сонига мутаносиб равишда кўпайтириш, шунингдек, судьяларнинг ихтисослашувини янада кенгайтириш, жумладан, меҳнат, солиқ, молия, интеллектуал мулк, вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид низолар бўйича ихтисослаштирилган судьялар корпусини яратиш шулар жумласидандир.
—Зеро, суд идорасига иши тушган ҳар бир инсон ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишониши шарт. Айниқса, кейинги етти йилда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган тарихий ўзгаришларга қўл урилди. Мамлакатимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият даражасида белгиланди. Янги таҳрирдаги Конституцияда ҳам суд органларини фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи мустақил идорага айлантириш энг муҳим вазифаларидан бири сифатида белгиланганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи эдим. Халқ манфаати йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар одамларнинг суд-ҳуқуқ тизимига бўлган ишончини ошираётгани ҳам ҳақиқат. Аммо бугун эришилган ютуқлар билан кифояланиб ўтириш асло мумкин эмас, —
деди “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова.🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube