🔴
"ХИТОЙОФОБ"ЛАР КУН МАВЗУСИ БЎЛИШДАН ЧАРЧАМАДИМИ?🔴 Охирги 2-3 ҳафтадирки, ижтимоий тармоққа кириб бўлмай қолди. Қаерга қарама "Хитой Ўзбекистонни эгаллаяпти", "Ватанни қўлдан бердик", дея жар солаётган "ватанпарвар"ларга кўзинг тушади. Яхшилаб эътибор берсанг, мамлакатга инвестиция киритиб, тадбиркорлик қилиш ниятида келган Хитойни қоралаш, бошқаларни хитойликларга нисбатан низога чақириш асл мақсади.
🔴 Айниқса, нафси ҳакалак отиб, мебел бўладими, уй-рўзғор анжомларими отнинг калласидай нархга сотиб, халқни шилиш билан шуғулланиб келаётганларнинг пайтавасига қурт тушди. Нима эмиш, бозорни синдириб, шу орқали қул қилиб олармиш... Вақтида ўз ватандошларининг чўнтагини "қоқиш" учун хитой маҳсулоти деб миллионларни ишлаган уддабуронлар бир айланиб, халқпарвар, юртпарвар бўлди, қолди. Бу масаланинг биринчи томони.
🔴 Иккинчидан, Хитой Ўзбекистонга босқинчилик ниятида келаётгани йўқ, Ўзбекистон осонликча эгалланадиган давлат ҳам эмас. Бу шов-шувни тарқатаётганлар эса, шубҳасиз, радикал. Миллатни миллатга, давлатни давлатга, инсонни инсонга гиж-гижлаб кун кўради. Оддий халқ эса улар, шунчаки, манфаат учун халқпарвар ниқобини кийгани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмасдан эргашяпти.
❗️ Азизлар! Ҳар кўрганингизга, гапирган ҳар кимга ишониб кетаверманг! Кўрганингиз ва эшитганингизни таҳлил қилинг! Миллатлараро нифоқ соладиган, вақти келса юртини биринчи бўлиб сотиб кетадиганларнинг олди-қочди гапларига ишонманг!
📌 Унутманг! Оммавий ахборот воситаларида ёлғон, бўҳтон ва асоссиз хабарлар тарқатишга қонуний чора ҳам бор.
🌐 Ijtimoiy tarmoqdagi rasmiy sahifalarimiz⭕️
🚀Telegram. 📷Instagram. 🔵 Facebook. 🎬 You tube