КЕКСАЛИК.
Кундан-кунга ўзгарар ҳолинг,
Оғрир белинг гоҳо оёғинг,
Ширин бўлиб қолади жонинг,
Ёшинг ўтиб боргани сари.
Икки гап кўп бири етмайди,
Ҳотиралар тинчлик бермайди,
Қулоқ оғир сўз илғамайди,
Ёшинг ўтиб боргани сари.
Ғайратинг бор қувватинг бўлмас,
Қалтирайди аввалги қўлмас,
Юрган йўлинг ҳеч ҳам кўпаймас,
Ёшинг ўтиб боргани сари.
Кириб келса ўғил, қизларинг,
Ёшланади дарров кўзларинг,
Пойма-пойдир айтган сўзларинг,
Ёшинг ўтиб боргани сари.
Набиралар тортар сақолдан,
Сўзлагайсан кўпроқ мақолдан,
"Сақланинглар"-дейсан уволдан,
Ёшинг ўтиб боргани сари.
Кексалик ҳам асли дард экан,
Кимгадир тоғ кимга гард экан,
Охиратни ўйлаш шарт экан,
Ёшинг ўтиб боргани сари.
✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Xayrli_tong_Xayrli_tun
Кундан-кунга ўзгарар ҳолинг,
Оғрир белинг гоҳо оёғинг,
Ширин бўлиб қолади жонинг,
Ёшинг ўтиб боргани сари.
Икки гап кўп бири етмайди,
Ҳотиралар тинчлик бермайди,
Қулоқ оғир сўз илғамайди,
Ёшинг ўтиб боргани сари.
Ғайратинг бор қувватинг бўлмас,
Қалтирайди аввалги қўлмас,
Юрган йўлинг ҳеч ҳам кўпаймас,
Ёшинг ўтиб боргани сари.
Кириб келса ўғил, қизларинг,
Ёшланади дарров кўзларинг,
Пойма-пойдир айтган сўзларинг,
Ёшинг ўтиб боргани сари.
Набиралар тортар сақолдан,
Сўзлагайсан кўпроқ мақолдан,
"Сақланинглар"-дейсан уволдан,
Ёшинг ўтиб боргани сари.
Кексалик ҳам асли дард экан,
Кимгадир тоғ кимга гард экан,
Охиратни ўйлаш шарт экан,
Ёшинг ўтиб боргани сари.
✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Xayrli_tong_Xayrli_tun