Лайло Ҳайитова✍️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ҳаётдан ҳамиша завқ олиб яшанг! Ҳазил-мутойибалар чин дилдан кулгингизга сабаб бўлсин💥
@Leyla_Tun_Qizi
@JournalistPRESS

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Бошлиқ: қаерлардасиз, бир ҳафтадан буён сизни қидириб тополмаймиз… 😡

Мен: ўртоқ бошлиқ, яхши ходимни қидириб топиш осон ишмас!😇🤘

@Leyla_Tun_Qizi


Кеча докторга боргандим. Дўхтир: “Асабингизда муаммо бор, стрессдан чиқишингиз керак, бу кетишда эсингизни йўқотиб қўйишингиз мумкин” деб дорилар ёзиб берди.

Аптекага бордим. Аптекачи дориларнинг нархини ёзиб берди: ростданам эсимни йўқотиб қўйдим...))🤦🏻‍♀️

@Leyla_Tun_Qizi


Ҳеч кимнинг ҳаёт китоби ташқаридан кўринганидек эмас: овоз чиқариб, ўқиб бўлмайдиган саҳифалар бор.

Қаҳ-қаҳ отиб кулиб, аслида, кўз ёшларга кўмилган қаҳрамонлар бор.

Етиша олмаслигини билиб туриб, бир-бирига талпинган юраклар бор.

Қайтиб топа олмаслигини билса-да, излашдан тўхтамайдиган девонавашлар бор…

@Leyla_Tun_Qizi

240 0 3 10 25

Тупроқларга сингди танинг,
Еру осмон йиғлади.
Бедаво ажал дастидан,
Шайтону нолон йиғлади.

Забунсиз дунё забонсиз,
Бир ёна ҳижрон йиғлади.
Ҳажр ўтидан қонаб минг бир,
Алҳамду илоҳ йиғлади.

Куним хароб, тунларим соб,
Чўғ ичра ўнг-сўлим қолди.
34 йил асраганим -
Сендан сариқ гулим қолди.

Қабрларда жонсиз танинг,
Айролиқда йўлим қолди.
Гўринг тўлдирмоққа сендан -
Мерос менга ўлим қолди…

Тупроқларга сингди танинг,
Еру осмон йиғлади…

@Leyla_Tun_Qizi

344 0 10 19 28

1991 йил. Илк учрашув. Севги. Ишқ.

Муҳаббатга лиммо-лим бўлди йиллар. Орзу, ўй-хаёллар билан шираланди йиллар… Суратлар алмашдик. Хатлар ёзишдик…

1994 йил. Иккимиз икки ёнга кетдик. Йўллар айро бўлди. Диллар айро бўлмади. Кўнгиллар айро бўлмади… Бир-биримизга ёзган хатларни яшириб-яшириб ўқидик. Расмларни яшириб-яшириб асрадик…

1998 йил. Йўлларимиз қўқис туташди. Бунда у бошқа ёрга, мен бошқа ёрга банди эдик. Кўришдик. Аччиқ-аччиқ кулишдик. Бир-биримизга жонқадар асраб келаётган расм ва хатларни кўрсатдик. Унга атаб битган китобимни болиш қилиб ётган экан. Гарчи оғир бўлсин, бири-биримизга бахтлар тилашдик. Хайрлашдик. Яна йўллар айро бўлди… Диллар айро бўлмади. Кўнгиллар айро бўлмади…

Умримнинг ҳар тонги унинг исмини юракка қадаб уйғондим. Яшин! Ҳар кунимда, ҳар онимда, ҳар, ҳар, ҳар нафасимда У бўлди. Фарзандларни қучганда ҳам, невараларни эркалаганда ҳам ёшликдаги ишқ қадар бир-биримиз билан хаёлан бирга эдик. Чўнтакларимизда ҳали-ҳануз расм ва хатлар ёш, навқирон, дуркун сақланарди… Диллар айро бўлмаган. Кўнгиллар айро бўлмаган…

2022 йил. Орадан 24 йил ўтиб, Унинг меҳрли аёли ва қизи сабаб: мен 49 ёшга, Яшин 51 ёшга тўлганда - юзларга ажин, сочларга қиров тушганда дийдорлашдик. Ўртамиздаги чексиз покиза севги, яраланган, бири-бирига етишмаган бўлса-да, ҳамонки тафтини заррача йўқотмаган қайноқ ишқ бу дийдорда кўз ёшга кўмилди. Хотирлар, ортда қолган армон доғлари суҳбатларда чайилди… Ҳали-ҳануз чўнтакларда дуркун сақланаётган расм ва хатларни яна ўртага қўйдик: қиз-ўғилларга эртакдек сўзлашдик - гарчи бир-бирига етишмаган бўлса-да, чинакам покиза севги қандоқ бўлишига кўзгу тутдик… Оилавий суратларга қадалдик. Диллар айро бўлмаган. Кўнгиллар айро бўлмаган…

2025 йил. 11 апрель. “Дадажоним бугун бандаликни бажо келтирди, опа” деган нолишдан юрагим уришдан тўхтади. Сел бўлдим. Сув бўлдим. Тўкилдим… Йўллар айро эди. Манзиллар ҳам айро бўлди. Дунёлар ҳам айро бўлди… Диллар айро бўлмайди. Кўнгиллар айро бўлмайди… 😭

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун


@Leyla_Tun_Qizi

360 0 17 25 31



Ўқувчилик давримизда: "дафтарнинг қизил чизиғидан чиқма!" деб ҳуқуқимиз чекланган.

Талабаликда: "дарс ўтмасаям, конспект қил, аудиториядан чиқма!" деб ҳуқуқимиз чекланган.

Ишда: "Ҳар нарсаниям ёзиб, чегарадан чиқма!" деб ҳуқуқимиз чекланган.

Р/S: сизлар ҳам "журналистларга осон деб" хато ўйлаб, каналчамдан чиқманглар😅

P/S:
бу ой маошсиз қолсам, мени бир ой боқишга тайёр туринглар

😀🤨🤭

@Leyla_Tun_Qizi



378 0 0 12 31

Пиёз, бу - моллар, қушлар ва бошқа жонзодлар емайдиган, одам севадиган маҳсулот ҳисобланади…🤦🏻‍♀️

@Leyla_Tun_Qizi


Нечта m бор, десам дарров топасиз😁лучше, нечта n борлигини топинг😁

Р/S:
билганлар жим ўтирсин, билмаганлар ёзсин

…..десам🤣🤣🤣

@Leyla_Tun_Qizi

357 0 1 24 12

Узоқроқ вилоятдан Бухорога келган меҳмонни Ғиждувонга оборишибди.

- Вааааай, Ғиждувон —туман экан, ман шашлик, деб ўйлабман😳🤣🤦🏻‍♀️

@Leyla_Tun_Qizi


Ўзи оддийгина, миттигина нарсаларга қизиқаман:
тилла тақинчоқча, калбобо расми туширилган доларча, уйни калитчаси, машинани калитчаси…

шунга шуууунча тўполон қилиб, “
сан кундан-кун катта-катта нарсаларга ўч бўлиб кетяпсан

”-деб бақириш керакми😒 товба қилсам😐😒

@Leyla_Tun_Qizi


Суратга изоҳ👆🏼

Ҳечқиси йўқ, бир кун келиб, лотинчада тўғри ёзишни ўрганармиз… унгача қаҳва ичиб, ўлиб кетмасак🤣😱

Шунчаки, ўтган 36 йил бу ёзувни ўрганиш учун кам муддат🤦🏻‍♀️

@Leyla_Tun_Qizi


Бужи қўшнимнинг кичик ўғли: дада, менга велосипед оберинг, қўл телефоним ҳам эскирган, кейин шашлик ҳам егим келаяпти...

Бужи қўшним: ия, худди ман айбдорману, сани буйруқ беришингни қара! Шуни буйруқ бермасдан, чиройли, ёқимли тушунтирсанг бўлади-ку!

Ўғли: Наташа чиройли, ёқимли!

Бужи қўшним: Ним-ма-а?

Ўғли: Кеча Наташанинг поъездидан чиқиб кетаётганингизни кўрдим...

Бужи қўшним: Сенга велосипеднинг додасини обераман, айфонни 15 керакми, 16 сими, шашликнинг қанақасидан хоҳлайсан?

@Leyla_Tun_Qizi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Балодан, қазодан,
Дарди бедаводан,
Узрсиз хатодан -
Асрасин Худо.


Сиқилма,
Ишларинг юришмаса ҳам,
Дўстларинг ёнингда туришмаса ҳам,
Кеча ҳар сўзингга муштоқ кимсалар,
Ҳатто, қўл узатиб, кўришмаса ҳам,

Сиқилма,
Ҳали зўр кунлар келади,
Йўқотганларингнинг ўрни тўлади,
Бугунча борига шукур қил,
Шунда эртанги кунинг -
Сенинг кунинг бўлади.

@Leyla_Tun_Qizi


Бужи қўшним: иби, нанеш, нега бўш смслар жўнатяпсан?

Махпи: чунки сиздан хапаман😒

@Leyla_Tun_Qizi

412 0 1 14 10

Дўхтир “тишийзни асаб толаларини олиб ташлаймиз”, деяпти. Қизиқ, тиш нимадан асаб бўлиши мумкин: унга ҳар кун ҳар хил ширинликлар бериб турган бўлсам…😒🤔

@Leyla_Tun_Qizi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Одамлар биттадан расм ташлаб бўлсаям, бир-бирини севиб қоляпти. Мен 5 ёшлигимдан ҳозиргача бўлган расмларимни ташладим😒 бўлмаяпти, хуллас🤨

@Leyla_Tun_Qizi


Эртага ҳайитда кимдан совға олсам экан-а…

@Leyla_Tun_Qizi


- Осиё, Жанубий Америка ва Африкада экзотик мевалар ўсади✔️Эквадор, Колумбия, Коста-Рика, Индонезия ва Африкада тропик мевалар ўсади.✔️Бразилия, Испания, Ҳиндистон, АҚШда цитрус мевалар ўсади.✔️Европа, Россия, Канадада резавор мевалар ўсади.✔️Ҳиндистон, Хитойда донадор мевалар ўсади.✔️Таиланд, Бразилияда субтропик мевалар ўсади. Савол: сизларда нима ўсади?

-
Бизда жарима, нарх-наво, солиқ, ўзиники бўлмасаям доллар ўсади…

🫢

@Leyla_Tun_Qizi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.