Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мурожаат учун: 👉 @NigoraMuzafarovna
Админка ёрдамчим 👉 @MSadiyeva
Kаналга аъзо булиш учун 👉
t.me/LatipovaNigoraMuzafarovna

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Shu qo'shiq manga juda yoqadida🤩🥳🤩🥳😋😋




Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қалбингизни қаттиқ оғритган инсонга озгина имконият беринг. Қийналсин, азоблансин.
Сиз эса табассум ила яшашда давом этинг,
Лекин қачондир кечиринг...!


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
Онам қўнғироқ қилдилар.
( мен эмас... онам !!! )

Болам бир келиб кет, сани роса соғиндим.
( мен эмас... онам !!!)

•••Хўп Она вақт топсам ўтарман...
( вақт топсам !!!! )

•••Гўшакни қўйишим билан ўртоғим қўнғироқ қилди.
( Ўртоғим !!!)

•••Кел ўртоғ, бугун бир ўтирайлик.
( ўзи ўтган хафта чойхона ўтиришган )

•••Бўпти , ишдан кейин кўришамиз.
( вақт бор...!!!)

•••Орадан икки хафта ўтди.
•••Ота кўнғироқ қиляпти.
( Ўғил эмас... Ота !!! )

•••Ўғлим бир келмайсанми, Онанг роса соғинибди.
( Она соғинибди, ўғил эмас...!!! )

•••Хўп дада, дам олиш куни борарман.
( Бораман эмас... борарман !!! )

•••Дам олиш куни:
Аксига олгандек боламни тоби йўқроқ. Боролмайман.
( Ахир у бола...!!! )

•••Кейин яна иш, ташвиш, рўзғор....
Орадан йиллар ўтиб ота онасидан айрилди.
Энди вақти бор... Ўртоғлари ундан безор, чақиришмайди.... болалар улғайишган....

•••Негадир энди хеч ким сани соғиндим бир келиб кет демайди....
•••Ким айтарди - я, шу гапни..
•••Ха эслади, ота онаси...!!!
••••Шу пайт ота онасини қўмсайди.
•••Қани бир соат ёнларида бўлсам, сухбатлашиб ўтирсам дейди... аммо энди кеч, уларни топа олмайди...!!!


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Психолог_маслаҳати

Ўзингизда ва ҳаётингизда амал қилa олсангиз.....

☝️Хеч ҳам ва ҳеч қачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида бахслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг.

☝️Қарияпман деб афсусланманг, қарилик гаштини суриш ҳаммага ҳам насиб қилмайди, фақат сараланганларга.

☝️Энг муҳими қалбингиз тоза бўлсин, қалб тозалиги эса эътиборда, соғинчда, хурмат қилиш ҳамда мулойимлик ва хушмуомаладан иборат.

☝️Тоза қалб овозни баланд қилгани қўймайди, юзга югуртирмайди, жахлга эрк бермайди, тушунган холда босиқлик билан сукут сақлаб сабр қилишга ва табассум ила яхши гапиришга ундайди.


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
​​JAVOBLAR

1⃣ Shirin keks - siz doimo hayotdan zavq olishga intiladigan yaxshi odamsiz. Siz hech qachon muammolarga xiyonat qilmaysiz va ularni qo'lingizdan kelganicha hal qilishga harakat qilasiz. Siz bolalar bilan yaxshi munosabatda bo'lasiz, chunki sizda ma'lum bir soddaligi bor. Sizdan zo'r o'qituvchi, pediatr yoki bolalar psixologi chiqishi mumkin

2⃣Meva bo'laklari- siz sezgir va mehribon odamsiz. Sizga kerak bo'lgan har kimga yordam berishga tayyorsiz. Sizning xususiyatingiz hazil tuyg'usidir. Bunday odamni atrofdagilar kutib olishdan xursand, va siz kompaniyaning ruhiga aylanasiz. Sizning faol hayotiy pozitsiyangizni aloxida ta'kidlash mumkin

3⃣Sabzavotli salat - hayotni juda jiddiy qabul qilasiz! Xatoga yo'l qo'ymaslikka harakat qiling va shuning uchun har bir harakatingizni yaxshilab o'ylab ko'ring. Sizning har qanday biznesga oqilona yondashishingiz to'la-to'kisdri Siz hatto dunyoning oxirigacha sizga ergashishga tayyor bo'lgan sizning yaqinlaringiz orasida maxsus obro'ga ega bo'lgansiz

4⃣ sendvich - hayotingiz yugurishda bo'ladi. Biror narsani to'xtatish va o'ylash uchun vaqtingiz yo'q. Siz har doim shoshilinch qarorlar chiqarasiz va shuning uchun ko'p xatolarga yo'l qo'yasiz. Sizning ulkan plyusingiz - bu juda ham ochiq! Siz odamlar bilan umumiy tilni qanday topishni bilasiz.

5⃣Chips - siz erkinlikni sevadigan odamsiz va javobgarlikni o'z zimmangizga olishga harakat qilasiz. Shuningdek, siz kelajakni rejalashtirishni yoqtirmaysiz. Vaziyatga qarab harakat qilishga odatlangansiz Bunday hayot tarzi sizni bezovta qilmaydi va ba'zida aksincha yoqimsiz vaziyatlardan qochishga yordam beradi.

6⃣ Sho'rva - bolalikdan siz atrofingizdagi odamlarga g'amxo'rlik qilishga odatlangansiz. Siz bu dunyoga iliqlik va yaxshilik qilish uchun kelgansizz. Siz boshqa odamlarni to'g'ri yo'lga yo'naltiradigan buyuk himoyachisiz.




Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
​​#PSIXOLOGIK_TEST

Ushbu test afzalliklari sizning xarakteringizni ochib beradi Ovqatlardan birini tanlang va o'zingiz haqingizda yangi narsalarni bilib
oling!

1⃣ Shirin keks
2⃣ Meva bo'laklari
3⃣ Sabzavotli salat
4⃣ Sendvich
5⃣ Chips
6⃣ Sho'rva


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
Менсиз ҳам

Балки фаришта ҳам асрамас мени,
Ёмонман-ку, балки урмас мени жин.
Лекин, илтимосим, ҳеч қачон айтма,
Менсиз ҳам ҳаётинг чиройлилигин.

Менсиз ҳам бахтиёр, шод яна хуррам,
Кўзингда қувончлар билан яшасанг.
Менсиз ҳам хотиринг бўлса агар жам,
Боғингда гулласа гуллар турфа ранг.

Менсиз ҳам ҳар кунинг ўтса осуда,
Менсиз ҳам бахтдан шод ва мамнун кулсанг.
Агарки сен мени соғинсанг жуда,
Жаннат чорласа ҳам бормасман, билсанг.

Севмай қолдим дема, бу сўздан қайтгил,
Биламан бу тақдир азаллигини.
Фақат қандоқ қилиб тушунай, айтгил,
Менсиз ҳам ҳаётинг гўзаллигини.

©Гулжамол Асқарова


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹🎤Farhod va Shirin - O jonim


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
#Гўзал_тавсия

Агар сиз яқинларингизни эҳтиёт қилмоқчи бўлсангиз, бунинг учун энг аввало ўзингизни эҳтиёт қилинг.


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
ИЛМ ОЛИНГ АЁЛЛАР

Ҳали турмушга чиқмадингизми?
- Унда турмушга чиққунингизга қадар илм олинг.

Турмушга чиқдингизми?
Ҳали фарзанд йўқми?
- То фарзандли бўлгунингизга қадар илм олинг.

Фарзандлик бўлдингизми?
- Ҳозирча фарзандингиз битта экан, илм олинг.
Улар иккита бўлдими? Ҳозирча иккита экан илм олинг.
Учтами...?
Бештами...?
Ҳали улар бешталигида илм олиб қолинг.

Ҳали соғлом экансиз - илм олинг.
Ҳозирча вақтингиз ва кучингиз бор экан - илм олинг.

Ҳозирча китоблар, интернет ва барча имкониятлар бор экан - илм олинг.

Ҳозирча уйингизни томи бор экан, ейишга овқатингиз, ичишга сувингиз борлигида - илм олинг.

Ҳамиша илм олинг.
Бу дунёда илм олувчи ёки илм тарқатувчи бўлинг.


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
JAVOBLAR ✍️

💧QORA TOMCHI:


Bu dunyoda siz xuddi bir tomchi kabisiz, hamma sizga tashna! Davralar ko'rki, hamma sizga muntazir, bazmlarni qizdirasiz. Siz hamma joyda va hammaga kerak insonsiz! Hamma sizni yaxshi ko'radi. Hamma uchun yaxshi do'st va qadrdonsiz.

🌱O'SIMLIK:

Siz o'syapsiz. Dunyo qarashingiz kundan kunga kengayib barmoqda. Sizdan hayot hidi keladi, gullab-yashnayapsiz. Hammasini rejalashtirib, taxt qilib qo'ygansiz. Hayotdan nima xohlashingizni aniq bilasiz va shunga qarab harakat qilyapsiz.

👌BARMOQLAR:

Siz ko'pchilik uchun to'g'ri yo'l ko'rsatuvchisiz. Doim ko'pchilikka maslahat va yordam berasiz. Sizni ideal psixolog desak to'g'ri bo'ladi. Eng muhimi ko'z yosh artadigan ro'molchaga aylanib qolmasangiz bo'lgani. Bazan inson o'zi ham ichidagi dardlarini kimgadir aytib, yengil tortishi kerak. Eng asosiysi, sizni ham tinglay oladigan, qo'llab-quvvatlaydigan va ko'mak bera oladigan insonlaringiz bo'lsin.


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
#PSIXOLOGIK_TEST ✍️

Rasmda nimani ko'ryapsiz? Test 97%ga to'g'ri chiqadi!

💧QORA TOMCHI
🌱O'SIMLIK
👌BARMOQLAR


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
ДЎСТЛАРНИНГ ҲАСАДИ ДУШМАНЛАРНИНГ ХУСУМАТИДАН ЁМОНДИР.

ТОҲИР МАЛИК,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси.


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
ОЛАМДАН ЎТГАНЛАРНИНГ ФАҚАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ ГАПИРИНГЛАР, ЁМОНЛИКЛАРИНИ УНУТИНГЛАР!

Мен ўғлим билан тез-тез ёнимиздаги “Жўрабек” қабристонига зиёратга чиқиб турамиз. Энг аввало пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳақларига, қолаверса барча жумлаи мўмин мусулмонлар ҳақларига, шу жумладан, мазкур қабристондан қўним топган бувам, бувим, додам, катта ойим, отам ва амакимнинг ҳақларига Қуръон тиловат қиламиз. Ўғлим “Ёсин” сурасини тўлиқ ёдлаган, чиройли қироат қилади, мен дуо қиламан...

Бугун ҳам Қуръондан тиловат қилиб, қабристондан чиқиб кетаётган эдик қабрлар ёнидан ўтадиган йўлакка ўрнатилган устундаги ёзилган мана бу сўзлар эътиборимизни тортди.

“Марҳумларнинг фақат яхши сифатларини гапириш лозим. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар: Оламдан ўтганларнинг фақат яхшиликларини гапиринглар, ёмонликларини унутинглар!”

Мен ўғлимга бу сўзларнинг нақадар кучли маънога эгалигини тушунтирдим. Афсуски, орамиздаги айрим кимсалар ҳаётдан ўтиб кетган инсонларни орқаларидан ёмонлаб юришади. Айрим ғаламислар эса тирик инсонларни ҳам тинч қўйишмайди. Келинглар, энг аввало ўзимизни ҳурмат қилайлик, чунки, ўзини ҳурмат қилган инсонгина ўзгаларни ҳурмат қила олиши мумкин. Қабристонни зиёрат қилиш одоби бор...

БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
ОЛАМДАН ЎТГАНЛАРНИНГ ФАҚАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ ГАПИРИНГЛАР, ЁМОНЛИКЛАРИНИ УНУТИНГЛАР!


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Исландияда сув остида қоладиган йўллар ҳам бор...


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
ҲАЗМ БЎЛМАГАН ТАОМ УНИ ЕГАН ОДАМНИНГ ЎЗИНИ ЕЙДИ.

AБУЛ ФАРОЖ.


Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ветеренарлар нафси бузуқ илоннинг ҳаётини сақлаб қолишди...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.