Намоздан кейинги зикрлар ўрни
❓Савол: Баъзи кишиларнинг намоздан кейинги зикрларни фарз билан суннат ўртасида қилаётганини кўрамиз. Шу тўғрими Аниқлик киритиб берсангиз, илтимос?
📩 Жавоб: Ҳанафий мазҳабимиз уламолари намоздан кейинги зикрларни фарз ва суннат ўртасида эмас, балки намознинг охирида ўқиш суннатга мувофиқ бўлишини таъкидлайдилар.
Бунга Ойша онамиздан нақл қилинган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (фарз намозининг охирида) салом берганларидан кейин фақат "Эй Аллоҳ! Сен саломсан, салом сендандир, Сен муборак бўлдинг, эй жалол ва икром эгаси" дейдиган миқдорича ўтирардилар. (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).
Бошқа ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
"Фарз намози билан бирга кўтарилиши учун шомдан кейинги икки ракатни шошилтиринглар" (Имом Байҳақий ривояти). Қуйидаги ҳадис ҳам юқоридаги маънони қўллаб-қувватлайди:
"Ким шомдан кейин (одамлар билан) гаплашишдан аввал икки ракат (суннат) намоз ўқиса, ўша икки ракат Иллийинга ёзилади" (Имом Абдурраззоқ ривояти).
"Иллийин" – аршга осилган, яшил забаржаддан бўлган лавҳ. Унга бандаларнинг амаллари ёзилади (Тафсири Қуртубийу китоби, Ибн Аббосдан ривоят қилинган).
Бу ҳадисни шарҳлаб Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар: Ҳадисдаги "гаплашишдан аввал" ибораси зикрми, одатий сўзларми, ҳаммасини ўз ичига олади (яъни фарздан кейин туриб дарҳол суннат ўқиш керак, деган маъно келиб чиқади). Лекин юқорида Ойша онамиздан ривоят қилинган миқдорда фарз ва суннат ўртасини бўлиш истисно қилинади (яъни жоиз бўлади). Фарз ва суннатнинг ўртасини ажратиш мазкур миқдордан ошиб кетса, мана шу ҳадис сабабли ман қилинади. Агар ҳадис шом намозининг суннати ҳақида хос бўлиб келган бўлса ҳам, унинг ҳукмига пешин ва хуфтон намозларининг суннатлари ҳам қўшилади. Чунки суннат намозларининг умумий ўхшашлиги бор, у ҳам бўлса, фарзни тўлдирувчи сифатида унга тобе (эргашувчи) қилиб қўйилганидир" ("Эълоус сунан" китоби, "Саломдан кейинги бурилиш ва унинг кайфияти, намоздан кейинги дуо ва зикрнинг суннатлиги" боби). Бу мавзуда аллома Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейди:
"Намоздан кейинги зикрлар ҳақидаги ҳадисларда уларни суннатдан аввал қилиш кераклигига далолат йўқ. Балки у ҳадисларни суннатдан кейин зикр қилинади деб тушунилади. Чунки суннатлар фарзларга қўшилувчи, эргашувчи ва уларни мукаммал қилувчидир. Суннатлар фарзлардан айро эмас.
Суннатдан кейин қилинган зикрларни ҳам фарздан кейин бажарилган деб айтилади" ("Раддул муҳтор" китоби).
Баъзи ҳадисларнинг зоҳиридан тушунилган фарз намозларидан кейин дарҳол зикрлар қилиш масаласини уламоларимиз юқоридаги кўринишда, суннатдан далил келтириб ҳал қилганлар. Бу каби масалаларда фуқаҳоларимиздан ҳеч ким ҳадисни қўйиб, ўз фикрини олға сурмаган.
Шундай экан, фарзу суннатларни тугатгандан кейин зикр қилиш ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларию феълларига мос келиб турганда, одамлардан ажралиб қолиб, улар суннат намозини ўқишга турганда анчагина ўтириб қолиш, натижада турли тушунмовчиликлар, ихтилофлар келтириб чиқариш тўғри эмас. Шундай экан, бу масалада нафсу хоҳишимиз билан эмас, балки суннатга мувофиқ йўл тутсак, айни муддао бўлар эди. Валлоҳу аълам.
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇
🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!