Kerakli tavsiyalar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


✍️Inson hayoti bilan bog’liq foydali va kerakli bo’lgan tavsiyalar berib boriladi.
📚 Kanalimizda:
👼farzand tarbiyasi oid maslahatlar.
👨‍👩‍👦Ota onalar uchun foydali ma'lumotlar;
🗒Tajribali shifokorlar maslahati;
Reklama uchun: @Kun95_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


100 $ lik kursimni tekinga qo'lga kiriting!👍

Hech qayerda aytilmagan sirlarni endi ocham
an!😱😱

5 yillik tajribaga ega ong osti bloklari bilan ishlovchi mutaxassis, oliy ma'lumotli filolog GULMIRA JUMAYEVAMAN 🤵‍♀

24, 24 - iyun kunlari 21: 00 da telegram kanalimda MUTLAQO BEPUL "KECHIRIM " kursimda sizlarni kutaman!🫰

O'zingizni va yaqinlaringizni oson kechirish, PULLARGA, SALOMATLIKKA ochilish sirlarini aytaman!✅✅

Bepul kursimni qo'lga kiritish uchun hoziroq kanalimga qo'shiling!💃
👇👇👇

https://t.me/+VEOea7t-ahhmNjYy
https://t.me/+VEOea7t-ahhmNjYy


1. Масжидга таҳорат олган ҳолда бориш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким фарз намозни ўқиш учун таҳорат олган (пок) ҳолда (масжидга) чиқса, унинг ажри эҳромдаги ҳожининг савобига тенгдир” (Имом Абу Довуд ривояти).

2. Зуҳо намозини ўқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Ота-онанинг юзига қараш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Она-отасининг юзига раҳмат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади”, дедилар. “Кунда минг марта боқса ҳам шундайми?” деб сўрадилар. “Кунда юз минг марта боқса ҳам”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

4. Илмга интилиш.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки эрта билан масжидга фақатгина илм ўргангани ёки ўргатгани борса, унга тўлиқ ҳаж амалининг савоби берилади” (Имом Табароний ривояти).

5. Яхши ният қилиш.
Узун ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “....Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади...” (Имом Термизий ривояти).

6. Ота-онанинг розилигини топиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодда иштирок этишни истайман, лекин бунга ҳеч қодир бўла олмаяпман”, деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: “Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?” деб сўрадилар.

У: “Онам ҳаёт”, деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг борасида Аллоҳдан қўрқ (яъни унга яхшилик қил). Шундай қилсанг ҳаж, умра ва жиҳод қилувчи бўласан...” (Имом Байҳақий ривояти).

7. Шом намозини жамоат билан адо этиш.

Уқба ибн Абдулғофир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Шом намозини жамоат билан ўқиш ҳажга, бомдодни ўқиш эса умра намозига тенгдир”.

8. Қурбон ҳайити намозини адо этиш.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Саҳоба Михнаф ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар: “Рамазон ҳайити намозига қатнашнинг ажри (савоби) умранинг ажри билан баробардир. Қурбон ҳайити намозига бориш эса ҳаж савобига тенгдир”.

Даврон НУРМУҲАММАД

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллоҳимни берган зўр инъомисан,
Сен асли Онамга ўхшайсан синглим...

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


БАХТЛИ ЯШАШ СИРИ

Араб донишмандларидан бири шундай деган экан:

• Оила аъзоларингга нисбатан қаҳр ва мулойимлик ўртасида муомала қилиб яшагин!
• Одамлар билан гоҳ уларга аралашиб, гоҳида улардан узлатга чекиниб яшагин!
• Биродарларинг билан жиддийлик ва ҳазил орасида яшагин!
• Шогирдларинг билан виқор ва оддийлик орасида яшагин!
• Фарзандларинг билан қаттиққўллик ва меҳрибонлик орасида яшагин!
• Солиҳ ҳокимлар билан улар ҳузурига қатнаш ва улардан узоқ бўлиш орасида яшагин!
• Қорнинг борасида тўйиш ва очлик орасида муомала қилиб яшагин!
• Жисминг билан чарчатиш ва дам олдириш орасида яшагин!
• Ўз нафсинг билан бермаслик ва бериш орасида яшагин!
• Роббинг билан қўрқув ва умид орасида яшагин! Шунда сен бахтли яшайсан!

©️ "Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


Муҳаббат бу ҳар гал жуфтингиз эшикдан чиққанда уни саломат ҳолда қайтишини тилаб дуо қилмоқдир.

© Надия Рамазон

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жаннатга кириш учун чиройнинг ўзи етарли эмас!

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


МИНГТА “ИХЛОС”НИ ЎҚИНГ.


Бир йилда фақат бир бор келар арафа куни.
Хушёр туринг Қадрдон, ғанимат билинг уни.
Шу куни минглаб ҳожи чиқади Арофатга.
Қоим бўлишар унда дуо ва ибодатга.
Етмиш  мингта фаришта  елкасида тураркан.
Шу кун ижобат бўлар ҳожи нима сўраркан.
Бир ҳадисда ўқидим шу кун Ихлос сурасин.
Минг марта ўқиб банда Аллоҳдан не сўрасин.
Берар экан Аллоҳим. Шундай ваъда бор экан.
Яхшилик, омонликдан ҳамма умидвор экан.
Биламан, шу кун иш кўп: пишириқ,  тозалаш, ош.
Лекин вақтни бой берманг, йилда бир кун бу, диндош.
Режаланг ишингизни, бордир сизда имконият.
Аллоҳ суйган каломин ҳурмати, шу кун шояд.
Дуолари ижобат банда қатори қилса.
Дуоларингиз тинглаб ижобатини берса.
Шу кун рўза тўтсангиз  нур устига аъло нур.
Ибодат ва дуолар қалбга бағишлар ҳузур.
Ҳар бир “Ихлос” сурасин Басмала билан бошланг.
Дунё ишларин қўйинг, битар, орқага ташланг.
Асргача бемалол саккиз юзта қиласиз.
Шомга яқин саноқни мингтага етказасиз.
Тугатгач, дуо бошланг, кўзни ёшлаб, астойдил.
Кўздан ёш оққан сари юмшаб бораркан кўнгил.
Ҳеч нарсани ўйламанг, атрофга солманг назар.
Фақат сиз ва Аллоҳ бор. Сизни бешак эшитар.
Дилингиздаги хайрли мақсадингизни сўранг.
Тинчлик, бахт ва барака, омадингизни сўранг.
Орада ош ҳам пишар, бўғирсоқ ва юпқалар 
Дуоларингиз шу кун кўкка қараб юксалар.
Ўнта Ихлос Жаннатда қаср  қуришга етади.
Мингта “Ихлос” савоби эҳеее, осмонларга етади.
Ўтказиб юбормангиз дўстим, 
Сиздан кўнглим тўқ.
Кейинги йил шу кунда кимдир бору кимдир йўқ.
Биз ҳаётмиз. Бу - имкон! Қўлдан чиқарманг диндош!
Узоқ йил умр кўринг, омон бўлсин азиз бош.
Дуолар ижобатин Инша Аллоҳ, кўрарсиз.
Мастурахон онани  шунда эслаб қўярсиз.

Мастура ҳожи она.

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


"Эримни қўлига қараб қолишни хоҳламайман", "Ўзимни бюджетим бўлишини хоҳлайман"... каби жумлаларни кўп эшитаман. Шундай ўйлайдиганларга мен бироз бошқачароқ вариантни айтмоқчиман:

"Эрим менга меҳр билан олиб келганини ейман/ишлатаман. Ўзим эса мазза қилиб уйда болаларим билан гўзал вақтлар ўтказаман".

©️ Тунчироқ

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


Бошимга ёмонлик етганида: «Яхшиликка» дедим
Бирор қайғули кун келганида: «Эртага гўзал кун келади» дедим. Бирор нарсамни қўлдан бой берганимда: «Аллоҳим ўрнини тўлдиради», дедим. Муҳими Роббим ҳақида доимо яхши гумонда бўлдим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Роббимга ҳамдлар бўлсин!

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


АЁЛИНГНИ АВАЙЛА

Хўрлик ёши бўлади тахир,
Уруш, жанжал кимга ҳам керак,
Ўзни суюмоқ ҳудбинлик ахир,
Аёлингни авайла, эркак.

Кўзларига кўз ёш тўлмасин,
Дилда меҳр боғи сўлмасин,
Ўттизида ўтин бўлмасин,
Аёлингни авайла, эркак.

Шароб сарҳуш, шер қилар кимни,
Кимни тўнғиз, кимларни жинни,
Ожиз урар билгин хотинни,
Аёлингни авайла эркак.

Кимда ҳаққинг,кимда қарзинг бор,
Ўзинг билган ҳаёт тарзинг бор,
Фариштангдан нима арзинг бор,
Аёлингни авайла эркак.

Алвон гуллар шонасидир у,
Дуру,маржон донасидир у,
Болаларинг онасидир у,
Аёлингни авайла эркак.

Элда ёруғ юзинг учун сен,
Эрман деган сўзинг учун сен,
Билсанг фақат ўзинг учун сен,
Аёлингни авайла эркак.

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


АЁЛ  ДУОСИ

Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди:

— Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти!

Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда, кўча-куйда санғимайди.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман.

Аллоҳим! Шукрки, кийимларим менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли.

Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман.
Демак, уйим-жойим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман.
Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор!

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


ОНАМ БЎЛМАСИН БЕТОБ

Сўрамайман сендан кўп,
Юзларида нур, офтоб.
Ё Оллоҳим эшит ҳўп,
Онам бўлмасин бетоб.

Қўзларидан олма нур,
Фариштами ёки ҳур.
Соддагинам ҳам ғамҳўр,
Онам бўлмасин бетоб.

Ширин таом едирган,
Сўрасам жонин берган.
Не иш қилсам кечирган,
Онам бўлмасин бетоб.

Оқартирдим сочини,
Баъзан тўкдим ёшини.
Ғам қилмагин бошини,
Онам бўлмасин бетоб.

Кеч қолсам пойлар эшик,
Юрагида минг ҳадик.
Қанчалар бедор қилдик,
Энди бўлмасин бетоб.

Кузатаман наридан,
Онам анча қариган.
Чарчаганда баридан,
Улар бўлмасин бетоб.

Кунларига ярайин,
Соғлигида қарайин.
Маккага оборайин,
Онам бўлмасин бетоб.

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар
унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


Бир пиёла чой

Хаёл қилинг: олдингизда бир пиёла чой турибди. Унга бир қошиқ шакар қўшинг. Лекин аралаштирманг. Ичиб кўринг-чи, шакарнинг мазаси чиқдимикан? Алабатта, йўқ. Пиёлага бир оз боқиб туринг-да, сўнгра чойдан хўпланг. Қалай? Маза кирибдими? Менимча, йўқ.

Вақт ўтиб, чой совиб боряпти, бироқ сиз ҳали бирор хўплам ширин чой ичолганингиз йўқ. Бу туришда чой совуб, охири ҳеч ким ичгиси келмай ҳам қолади...

Ҳаёт ҳам шундай. У худди бир пиёла чой кабидир. Аллоҳнинг сизга берган ақл-заковати эса шакар. Агар уни ишлатмас экансиз, шакарнинг мазасини билмайсиз.

©️ Жалолиддин Румий

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.

©️Мавлоно Румий

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


👨🏻Эркак идеал аёлни қидиради.
👩🏻Аёл ҳам идеал эркакни орзу қилади.

👩‍❤️‍👨Аммо улар билмайдики, Аллоҳ таоло эркак ва аёлни бир-бирини тўлдириб юриши учун яратган.

Идеал муносабатлар бўлмайди!
- Эркакнинг камчилигини кўриб, кўрмасликка оладиган аёллик заковати бор.
- Аёлнинг хатосини кечириб юборадиган эркаклик кучи бор.

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


Муомала

— "Кофе беринг!" деб мурожаат қилсангиз, кофе нархи — 5 евро;
— "Илтимос, кофе беринг!" деб мурожаат қилсангиз, кофе нархи — 3 евро;
— "Хайрли тонг. Битта кофе беринг, илтимос! Раҳмат сизга!" деб мурожаат қилсангиз, кофе нархи — 2 евро.

P.S.: Доимо хушмуомала бўлинг, ҳаётингиз енгиллашади!

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сиз кандай фикрдасиз?

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


МУШУК

   Айтилишича, бир киши мушугига овқат пайтида шам ушлаб туришни ўргатибди. Буни билган бир меҳмон бир куни чўнтагига сичқон солиб келиб дастурхон устига қўйиб юборибди. Сичқонни кўрган мушук дарров шамни ташлаб сичқонни қувиб кетибди. Шам юмалаб дастурхонни куйдириб юборибди.
   Кишиларни мавъизалар ва қуруқ гаплар билан ўзгартирмоқчи бўлганлар мана шу мушукнинг эгасига ўхшайди. Кишилар уни эшитиши, унинг олдида ўзини авлиёдек тутиши мумкин. Аммо уларнинг олдига бир қимматбаҳо нарса улоқтирилиши билан очкўзлик билан унга ташланишади. Воиз айтган гаплар унутилади!
   Масжиддан чиқибоқ ўзгаларнинг оёқ кийимини тепиб тескари қилиб кетаётганлар,  масжид ташқарисида машинасини кишиларга халақит  қиладиган ҳолатда тартибсиз жойлайдиганлар, динни фақат масжидда деб хаёл қиладиганлар, масжиддан ташқарида одоб-ахлоқни унутадиганлар мана шу мушукка ўхшашади!

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


Эртанги кун учун режаларни кечки пайт тузинг!

Ана шундай қилсангиз, қарорни қабул қилиш натижасида юзага келадиган чарчоқни бартараф этиб, кучингизни арзимас нарсаларга сарфламайсиз. Тонгда диққатни жамлаш осонроқ, шунинг учун бу вақтни бирор фойдали нарсага сарфлаган афзал. Кунни кечки пайт режалаштиринг. Тонгда дарҳол ишга киришиш учун барча керакли нарсаларни ҳозирланг.

Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇реакция қолдирамиз...

@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ


Умр ўтказишнинг иккита усули бор.
Биринчиси, гўё ҳеч қандай мўъжиза йўқдай яшаб ўтиш.
Иккинчиси, ҳаётдаги ҳамма нарса мўъжиза эканига ишониб яшаб ўтиш.

©️ Альберт Эйнштейн

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.