KO'KDALA24.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


KOʼKDALA24 - Ko'kdala tumanidagi eng tezkor yangiliklar va videolar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz!
🌐 Qashqadaryo24.uz
⚡Reklama xizmat: @QarshiMedia_admin
📩 Xabar yuborish: @xabaryuborish_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ҚАДРДОНЛАРИМ! 💐

Бу дунёни тор экан деманг.
Миннатчини ошини еманг...
Омад қушим учмади деманг.
Қадри баланд қадрдонларим.
Мехри дарё...мехрибонларим...

Ҳаёт ахир бир бор берилар.
Ризқ насиба излаб терилар.
Дил оғритса кўнгил эзилар.
Қалбга яқин қадрдонларим.
Мехри дарё мехрибонларим.

Сиз борсизки яшайман бугун.
Сизга тилай қувончни ҳар кун.
Сизга фақат шу куним бу кун.
Қалби нозик қадрдонларим.
Кўнгли очиқ мехрибонларим.

Кулиб яшанг ҳаёт эҳ қисқа.
Асли бу чин ҳаётдан нусха.
Уқинг оят вақтимиз қисқа.
Қадри улуғ қадрдонларим.
Мехри дарё мехрибонларим.

Оҳ кимда йўқ ташвишу бу ғам.
Ох жонизни куйдирдиз бирам.
Кипригиздан оқмасин ёш нам.
Қалбга яқин қадрдонларим.
Кўнгли очиқ мехрибонларим.

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


Россияда фарзандига рус тилини ўргатмаган мигрантлар жавобгарликка тортилади

РФ Таълим вазирлиги мигрантларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишда рус тилини билиш даражасини аниқлайдиган тест тартибини ишлаб чиқди. Уни топшира олмаганлар, пулли қўшимча дарсларга юборилади. Бола қўшимча дарсга қатнашмаса, унинг ота-онаси жавобгарликка тортилади.

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун кеч бўлди эртага бир хабар ол

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


#ДИҚҚАТ

❗️Бугун, 2-феврал асабий, НЕРИННЫЙ одамлар куни экан, ТАБРИКЛАЙМИЗ ҚУТЛАЙМИЗ!

Доим асабий бўлиб юрадиган танишларга юбориб қўямиз, асбийликни йиғиштириб "нормалний" одам бўлинг))

НЕРИННЫЙЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ)

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


Қаршида бўлиб ўтган енгил атлетика мусобақасида Кўкдала спортчилари муваффақият қозонди

2025-йил 1-феврал куни Қарши шаҳрида U16 ёш тоифасида ўтказилган Қашқадарё вилояти чемпионатида Кўкдала тумани спорт мактаби спортчилари юқори натижаларга эришишди.

Муҳаммадиева Осие

4×200 м – 3-ўрин

60 м ғовлар ошиб югуриш – 1-ўрин

60 м югуриш – 3-ўрин


Сафаров Ҳабибулло – 60 м югуришда 3-ўрин

Даминова Меҳринисо – 60 м югуришда 2-ўрин


Спортчиларимизга муборакбод!

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


❗️Наматак саратон касаллигини йўқ қилади - тадқиқот

Олимлар наматак резавори таркибида 48 та янги бирикмани аниқладилар, жумладан:
- «Iaceosidin» - агрессив мия шиши (глиобластома мултиформе) ҳужайраларини йўқ қилади.
- «Circiliol» - тери саратони, йўғон ичак саратони ва остеосаркома таъсир қилади.

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


#Тезкор

⚡5-февралдан депорт қилиш кучаяди

Россия 5 февралдан ноқонуний мигрантлар учун депортация режимини жорий қилади

Россиядаги яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, эхтиёт бўлинглар

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аммажон, сиз бунча яхшисиз?
Оиламиз нури, қалбим нақшисиз.
Отамнинг жигари, давлатимизсиз,
Аммажон, сиз бизнинг савлатимизсиз.

Аммажонларга юбориб қўямиз

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


Кўкдала туманида "5000 қадам" лойиҳасига старт берилди

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Кўкдала туманида "5000 қадам" лойиҳаси бошланди. Тадбирда кенг жамоатчилик ва ёшлар фаол иштирок этмоқда.

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш муҳокама қилинди

Президентнинг 1-сонли қарори ижроси бўйича йиғилиш ўтказилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш чоралари белгилаб олинди. Масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


⚡Февраль ойидаги магнит бўронларга эътибор беринг!

Қишнинг сўнгги ойида геомагнит фаоллик ошиши кутилмоқда. Бу кунларда метеосенситив одамлар бош оғриғи, чарчоқ, асабийлик ва қон босими ўзгаришларини ҳис қилиши мумкин.

📅 Энг таъсирчан кунлар:
🔸 Ўртача магнит бўронлар: 1, 2, 17, 20-февраль
🔸 Кучли магнит бўронлар: 4, 5, 18, 19, 24-февраль

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


#Диққат

⚡️⚡️«Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми бугундан бошланади

«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади. Бунда:
⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


#Таъзия

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Дўстлик ордени" соҳибаси, устоз санъаткор ва бетакрор овоз соҳибаси, етук актриса ҳамда маҳоратли педагог Ҳалилова Ойгул Темировна вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва қариндошларига Қашқадарё вилояти, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик чуқур таъзия билдиради.

————————————————

О.Ҳалилова сермазмун меҳнат фаолияти давомида вилоятимизнинг маданият, санъат ва педагогика соҳасидаги ривожи учун улкан ва шарафли ҳамда машаққатли меҳнатлари билан ўз ҳиссасини қўшиб, элимиз ардоғидан жой олган эди.

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


🐍💥 Бугун – 1 февраль, Жаҳон бўйлаб Илонлар куни!

Бугун ҳар биримиз «илон» танишларимизни касбий байрами билан табриклаб, уларга кўпроқ эътибор қаратишимиз мумкин 😏

Шу муносабат билан таниш-билиш «илон»ларингизни эслаб қўйинг! 😂

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


Узоқ умр кўрмоқчи бўлсангиз..

• Телефонда чап қулоқда гаплашинг
• Бир кунда икки марта кофе ичманг
• Таблеткани совуқ сув билан қабул қилманг
• Соат 17:00 дан кейин тўйиб овқатланманг
• Ёғли таомлардан бироз тийилинг
• Эрталаб кўпроқ кечда камроқ сув ичинг
• Қўл телефонлари қувватчиларидан (зарядник) узоқроқ юринг
• Телефон орқали узоқ гаплашманг
• Ухлаш учун энг яхши вақт кеч 22:00 дан эрталаб 06:00 гачадир
• Тиббий муолажадан сўнг дарров ухлаш учун ётманг.

Яқинларга Ҳам Улашинг!

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❄️Февраль ойида туғилган инсонлар ҳақида.

"Улар дўстларининг сонига қараб эмас, сифатига қараб танлашар" экан.

Февраль ойида туғилган танишларингизга улашинг.

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


Жаҳолатга қарши маърифат

Кўкдала туманида чекка ва олис ҳудудларда жойлашган, "қизил" ва "сариқ" тоифага кирувчи ҳамда камбағаллик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу доирада “Давр” маҳалласининг 70-мактабида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда давлат тилида иш юритиш масалалари бўйича туман ҳокимининг маслаҳатчиси, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва маданият бўлими вакиллари, маҳаллага бириктирилган "Маънавий кўмакчи"лар, маҳалла масъуллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


Кўкдала туманида Миллий либослар тарғиботи куни ўтказилди

Тадбир давомида миллийлик ва асл ўзлигимизни ифода этувчи шарқона ўзбекона либослар тарғиб қилинди. Шунингдек, миллий маданият ва анъаналарни кенг ёйишга алоҳида эътибор қаратилди.

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
‼️ Блокка тушган газ ҳисоблагични қандай тўғри очиш мумкин?

Агар газ ҳисоблагичингиз блокировка ҳолатига тушиб қолган бўлса, уни тўғри очиш тартибини билиб қўйинг!

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#фойдали

Қалампирмунчоқнинг сиз билмаган фойдали хусусиятлари...

Кўкдала хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+IsKoPn9Cr45hYjRi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.