Вилоят ҳокими Учқўрғон туманида гулчилик ва қулупнайчилик бўйича янги лойиҳалар билан танишди. Дастлаб, "Истиқлол" маҳалласида фуқаро Фатхиддин Асқаров томонидан 4 гектар майдонда ташкил этилган гулчилик ҳамда “Бир контур - бир маҳсулот” тамойили асосида 15 гектар очиқ майдонда ташкил этилган қулупнайчилик кооперацияси тақдимоти билан танишди.
Бу лойиҳа қулупнайчиликни ривожлантириш, аслида экологияни яхшилаш ва барқарор маҳсулот етказиб беришга йўналтирилган.
Шундан сўнг "Атлас" маҳалласида "Мусаффо савдо барака бизнес" МЧЖ томонидан 50 сотих майдонда гидропоника усулида ташкил этилган қулупнайчилик плантациясида бўлиб, тадбиркор томонидан 15 гектар майдонда келгусида гидропоника усулида қулупнай етиштириш лойиҳаси кўздан кечирилди.
Таъкидлаш жоиз, Гидропоника усулида етиштириш ресурслардан самарали фойдаланиш ва табиий муҳитга зарар етказмасдан, юқори самарадорликни таъминлашга имконият яратади.
Sayt |
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Twitter |
YouTube