Тошбақа ва чаён
Бир вақтлар тошбақа билан чаён дўст киришибди. Кунлардан бир кун улар сафарга отландилар. Ногох йўлда бир анхорга дуч келдилар. Чаён ўта олмаслигини сезиб, хайрон бўлиб тўхтади. Тошбақа деди: — Эй азиз дўстим, сенга нима бўлди, ғамгин бўлиб турибсан? — Биродар, мен бу сувдан қандай ўтаман деб хайронман. Тошбақа деди: — Ғам ема, орқамга миндириб, сени бехатар ўтказиб қўяман. Тошбақа чаённи орқасига миндириб сувга тушди, сузиб бораётганида унинг қулоғига бир нарсанинг тиқирлагани эшитилди ва чаённинг харакатидан шубхаланиб сўради: — Эшитаётганим қандай овоз, сен нима қиляпсан? Чаён жавоб берди: — Нишимнинг найзасини сенинг қалқонингга уриб синаб кўрмоқдаман. Тошбақа деди: — Эй бемурувват, мен ўзимни гирдобга ташлаб, сени сувдан бехатар ўтказмоқчи бўлсаму, сен орқамга ниш урсанг. Биласанки, найзанг менинг қалқонимга зарар етказолмайди. Чаён деди: — Менинг табиатим, хох дўст орқасига бўлсин, хох душман сийнасига бўлсин, ниш урмоқни тақозо этадур. Тошбақа деди: — Донишмандлар зоти ёмонни тарбияласанг, обрўйингдан маҳрум бўласан, деб бекорга айтмаганлар, деди ва тошбақа сувга шўнғиди, чаён эса сувга ғарқ бўлиб халок бўлди.
🦀Хулоса узингиздан.....🎯
✍ Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар
Яқинларингизга хам улашинг!
👇👇👇
@Kitobtuman24_7
@Kitobxalqi