Исломий Канал dan repost
4. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу шундай деди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Марҳаматли бўлганларга, Раҳмон бўлган Аллоҳ азза ва жалла ҳам раҳмат қилади. Дунё аҳлига марҳамат қилингларки, САМО ЮҚОРИСИДАГИ РАҲМОН бўлган Аллоҳ ҳам сизга марҳамат қилсин”.
Абу Довуд – 4941,
Термизий – 1924,
Аҳмад – 2/160,
Хумайдий – 591,
Хоким – 4/159,
ал-Хатиб – 2/260 саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар.
Бу ҳадис хусусида Муҳаммад Абу Саид ал-Ярбузий бундай дейди:
“Китоб ва Суннат эътиқодидан узоқ бўлган баъзилар, бу ҳадиси шарифда зикр қилинган «Само юқорисидаги Раҳмон» лафзини, самодаги малоикалар деб таржима қиладилар. Бу ишлари билан улар Китоб ва Суннатга мухолиф бўлган ҳолда, саҳоба ва салафи солиҳлар йўлидан ажралиб, Жаҳмия деган бузуқ эътиқодли мазхабнинг йўлини тутмоқдалар. Зеро, улардан аввал бу уммат тарихида ушбу сўз (яъни,“Аллоҳ ҳамма ердадир”деган сўз)ни айтганлар бўлмаганди ва уларгача бутун уммат Аллоҳнинг САМО ЮҚОРИСИДА эканлигига насс билан иттифоқ қилган эдилар. Ана у эътиқоддагилар эса, бу ва бунга ўхшаган оят ва ҳадисларга давомли янглиш маънолар бериб, Аллоҳ ва Росулининг каломини тахриф қилиш йўлига ўтиб кетганлар. Ҳолбуки:
А) Юқорида ҳадисда келган Раҳмон исми, Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалонинг (бизга маълум бўлган) 99 исмларидан биридир
.
Б) Жарир ибну Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу шундай деди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Инсонларга марҳамат қилмаганга, Аллоҳ ҳам марҳамат қилмайди».
Термизий – 1922, саҳиҳ ҳадис. Бу ҳадис, «Дунё аҳлига марҳамат қилингки, само юқорисидаги Раҳмон ҳам сизга марҳамат қилсин» ҳадисини изоҳлаяпди.
В) Раҳмон Аршининг устига ИСТИВА қилди. (Тоҳа, 5) Ушбу оятдан кўринадики, дунё аҳлига марҳамат қиладиган Раҳмон, етти қават осмон устидаги Арши узра истива қилган Раҳмондирки, бу САМО ЮҚОРИСИДАГИ Раҳмондан мурод эса Аллоҳдир. Аллоҳдан бошқа САМО ЮҚОРИСИДА Раҳмонни қидирган одам, Роббул иззадан бошқа раҳмон топгани учун, Аллоҳга шерик топибди”.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
5. Саад бин Аби Ваққос розияллоҳу анҳудан, шундай деди: Росулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг Бану Қурайза ҳақида берган ҳукмига шундай дедилар: “Маликнинг ЕТТИ ҚАВАТ ОСМОН УСТИДАН берган ҳукми билан ҳукм бердинг”.
Насоийда ва Байхақий «Асма»да 420– рақам билан саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар, Захабий «ал-Улувв»да 15– рақам билан зикр қилган
👇👇👇👇👇👇👇👇