🗂ЭСЛАТМА!
ТОШКЕНТ КИМЁ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИ ИЧКИ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ
16-модда. Имтиҳон топшириш ҳуқуқи. 16.1. Фан учун белгиланган умумий соатнинг 30 фоизидан ортиқ узрли сабабларсиз дарс қолдирган талаба якуний имтиҳонга киритилмайди.
16.2. Тегишли семестр шартнома тўловларини тўлиқ амалга оширмаган талаба якуний имтиҳонга киритилмайди.
17-модда. Имтиҳонни ўтказиш тартиби.
17.5. Имтиҳон бошланишидан олдин талаба ID карта, паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг аслини аудитория назоратчисига кўрсатиши шарт. ID карта ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этмаган талаба имтиҳонга киритилмайди.
17.6. Ҳужжатларнинг сохта ёки қалбакилиги, бир талабанинг ўрнига бошқа талаба киргалик ҳолати, плагиат, ёрдамчи воситаларни олиб кириш ёки олиб киришга уриниш, ёрдамчи воситалардан фойдаланиш каби ҳолатлар аниқланган тақдирда, талаба имтиҳондан четлаштирилади ҳамда унинг талабалар сафидан чиқарилиши масаласи кўриб чиқилади.
17.9. Қуйидаги ҳолларда талаба имтиҳондан четлаштирилади ҳамда унга нисбатан тегишли интизомий ёки бошқа чораларни (талабалар сафидан чиқариш) қўллаш масаласи кўриб чиқилади:
а) имтиҳонга мобил телефон, техник воситалар, “шпаргалка” ва шу каби бошқа
ёрдамчи воситаларни олиб кирса, фойдаланса ёки улардан фойдаланишга ҳаракат қилса;
б) имтиҳон вақтида бошқа талабалар, ён атрофдагилар билан гаплашса, қоғоз алмашса, имо-ишора қилса, ёрдам берса ёки ёрдам сўраса, ўринга-ўрин кирса;
в) имтиҳон пайти қолган талабалар ва назоратчиларга халақит берса, шовқин қилса;
Г) талаба жавоблар варағига белгиланган тартибдан ташқари турли ёзувлар, белгилар ёки “илтимосномалар” қайд этилган бўлса