Jurnalist24.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🌐 Jurnalist24.uz сайтининг расмий телеграм канали
📄 AOKA. №1441
Реклама ва мурожаатлар учун @Diplomi_bor_jurnalist
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари эркиндир.
(ОАВ Қонуни 5-модда)
Биз ҳақиқат билан ёндашамиз!!!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


❗️Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади

Президент қарорига кўра, 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача бу соҳадаги хўжаликлар тўлаган ҚҚСнинг ярми ойнинг 25 санасигача қайтарилади.

Шу билан бирга, наслчилик корхоналари учун фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари 50% камайтирилган ставкада қолади. Бу имтиёзлар 2028 йил 1 январгача амал қилади.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


#диққат

❗️“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида

Фарғона, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги носвойлардан намуна олиб, Япониянинг Киото университетида текширилди. “Одамлар носни нисбатан зарарсиз деб истеъмол қилади, лекин бир қанча заҳарли модда тупроқ орқали носга қўшилиб қолишидан бехабар. Бизни ҳам натижалар ҳайрон қолдирди, яқинда тадқиқотни тўлиқ чоп қиламиз. Носвойда зарарли моддалар сигаретадан кўра кўп”, – дейди олим Жасур Жўраев.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


Ўзбекистон самолёти носозлик сабаб фавқулодда қўнишни амалга оширди

1 феврал куни Centrum Air авиакомпаниясининг А321nео самолёти Мадина-Фарғона йўналишида парвоз вақтида мажбурий қўнишни амалга оширди. Авиакомпаниянинг маълум қилишича, бунга двигателдаги мой сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Йўловчиларни ва уларнинг багажини Фарғонага етказиш учун Марв (Туркманистон) аэропортига худди шу турдаги захира А321nео самолёти юборилган.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


🇰🇵🇷🇺🇺🇦 Шимолий кореяликлар Украинадаги урушга бормаслик учун ўзини сил касал қилиб кўрсатмоқда

ОАВ маълумотларга кўра, шимолий кореялик оилалар ёш ўғилларини Россия фронтига юбормаслик учун ўртача ойлик маошдан 100 баробар кўпроқ пул тўлаб, сохта сил ташхисини олмоқда. АҚШ ва Жанубий Корея тахминларига кўра, Ким Чен Ин режими Россияга 12 минггача аскар юборган.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

Маҳкум 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши кутилмоқда.

Шу чекловини 100 та қилсалар эди. Қамоқдан чинаккам зиёлилар чиқиб келармиди.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!

7.4k 0 18 12 65

🇵🇸Ғазодан 2500 нафар бола зудлик билан эвакуация қилиниши керак

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо секторидан 2500 нафар бола зудлик билан эвакуация қилиниши кераклигини айтди.

Таъкидлаш ўринлики, БМТ вакиллари кўпинча мана шундай сўзларни айтиш билангина чекланиб қолмоқда. Урушни олдини олиш бўйича етарлича санкциялар киритилмаяпти. Афсус…

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


#диққат #огоҳлик

⚡️2 йиллик помидор консерваси истеъмолидан келинчак заҳарланиб вафот этди

Ботулизм вируси билан бир оиланинг 4 аъзоси захарланган ва шифохонага мурожаат қилган, 3 нафари шифокорлар сайи харакати билан тузалган, 1 нафари эса 20 кун комада ётиб кеча вафот этибди, Бухоро, Шофрикон тумани.

Магазинлардан харид қилинган банкаларни албатта яроқлилик муддатига эътибор қаратинг.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


⚡️⚠️ Ўзбекистонликларни ҳақорат қилган миллатчи украин бўлиб чиқди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Литва махсус хизматлари назоратидаги каналда видео эълон қилинган бўлиб, унда ўзини рус сифатида кўрсатган украиналик ўзбекларни куракда турмас сўзлар билан ҳақорат қилган.

Куч ишлатар тузилмалар текширув ўтказиб, интернетда “гўёки россиялик фуқаро номидан ўзбек миллати вакиллари ҳақида миллатчиликка асосланган шовинистик фикрлар билдирган” шахсни аниқлашган.

Ўзбекларни ҳақоратлаган шахс – Украина фуқароси Николай Николаевич Кочмарик, 1984-йилда Николаев вилоятида туғилган, ҳозирда Украина ҳудудида яшайди.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


❗️Компакт дисклар (CD) даври ўз ниҳоясига етди.

Sony 18 йилдан кейин Blu-ray (CD) дискларини ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳаракат, шунингдек, компания учун оптик сақлаш даврининг тугашини англатади, чунки Blu-ray вориси чиқариш режалари йўқ. Бундан ташқари, Sony MiniDisc media ва MiniDV тасмаларини ишлаб чиқаришни ҳам тўхтатади.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Давлатимиз раҳбарининг аҳолини ўзини ўзи банд қилиш, камбағалликни қисқартириш, боқимандалик кайфиятини йўқ қилиш борасидаги оқилона, изчил сиёсатлари натижасида ўз томорқасидан юқори даромад олаётган тадбиркорлар сони ортиб бормоқда.

Лавҳада ана шундай қорақалпоғистонлик тадбиркорлардан бири Генжемурат Турдимуратов тажрибаси билан бўлишади.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Марокашда 50 йил ичида биринчи марта қор ёғди

Бу ҳақда Maghreb Arabe Press хабар берди. Минтақа учун ғайриоддий об-ҳаво шароити Марказий, Жануби-Шарқий ва Жанубий вилоятларга қор, ёмғир ва совуқ ҳароратни олиб келган. Баъзи ҳудудларда қор қопламининг баландлиги 35-40 сантиметрга етган.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


ҲАМАС яна гаровга олинган икки исроилликни Қизил Хоч жамиятига топширди.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


Марс сайёрасида квадрат шаклидаги иншоот борлиги маълум бўлди

Тасвирни Mars Orbiter Camera (MOC) камераси ерга узатган. Тасвирнинг асл нусхасини кўришни истагида бўлганлар, уни Mars Image Explorer орқали, Аризона штати университети сайтида кўриши мумкин.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


⚡️111 кило наркотика фош этилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда жами 111 кг. наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикент туманидан айланма йўллар орқали 10 кг. 894 гр. “опий” моддасини Ургут тумани ҳудудига олиб келган Тожикистон фуқаролари – 1980, 1982, 1989 йилларда туғилган 3 нафар ака-ука қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган, Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1982 й.т. аёл ҳам ушланиб, унинг яшаш хонадонида сақланаётган 13 кг. 85 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бошқа ҳолатда эса, “ўзбек-тожик” давлат чегарасининг Тошкент вилояти Бекобод тумани “Турон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Мастчох туманидан Бекобод туманига оқиб ўтувчи Далварзин канали орқали оқизиб юборилган 3 дона елим идишдаги жами 8 кг. 381 гр. “опий” ва 59 кг. 296 гр. “гашиш” моддалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиш мақсадида чегара ҳудудига келган вақтларида Бекобод шаҳри ва туманида истиқомат қилувчи, 1985, 1989, 1996 ва 1997 йилларда туғилган 4 нафар фуқаро қўлга олинди. Таъкидлаш лозимки, улардан 2 нафари муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бекобод туманида қайд этилган яна бир ҳолатда, “ўзбек-тожик” давлат чегарасидан тахминан 400-500 метр узоқликдаги дала майдонида муқаддам номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 1 дона спорт сумкаси ичида 3 кг. 942 гр. “опий” ва 15 кг. 473 гр. “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гиёҳвандлик воситаларини қолдириб кетган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


🇨🇳🇲🇳 Хитой Мўғулистонни ўз таркибига қўшиб олишни таклиф қилди

Хитой ҳукумати Мўғулистонга ўзининг таркибига қўшилиш таклифини билдиргани ҳақида ишончли манбалар хабар бермоқда. Ушбу таклиф Хитойнинг иқтисодий ва ҳарбий қудратини ошириш стратегиясининг бир қисми экани айтилмоқда.

Инсайдер маълумотларига кўра, Хитой ҳукумати Мўғулистон раҳбарияти билан махфий музокаралар олиб бориб, қўшилиш эвазига катта миқдорда сармоя ва инфратузилма лойиҳаларини таклиф қилган. Аммо Мўғулистон томони ҳозирча расмий жавоб бермаган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, агар бу режа амалга ошса, Марказий Осиё геосиёсий харитаси буткул ўзгариши мумкин.

Расмий Пекин ҳозирча ушбу хабар бўйича изоҳ бергани йўқ.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


#Тезкор #Расман

Рамазон ойи 1-мартдан бошланади, Рамазон Ҳайити эса 30-март санасида бўлиши эълон қилинди.
(Қозоғистон)

❗️Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Рамазон ойи 1 мартдан бошланиши, Рамазон ҳайити эса 30 март санасига тўғри келишини маълум қилди.

Яқинларга юбориб биринчилардан хабардор қиламиз.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Ўзбекистонда 4 кун ичида жиноят оламига алоқадор бўлган 418 нафар шахс ушланди

ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари Ўзбекистон миқёсида “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш мақсадида жами 946 та махсус тадбирлар ўтказилди.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахслар қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. 399 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинди. 109 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эркинжон Турдимов халқнинг косаси қачон оқаришини айтди

Сирдарё вилоят ҳокими фуқароларга фарзандларини ўқитишини сўраган.


@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!

14.2k 0 120 23 62

Эрталабдан қаҳва ичиб олаверинг... яхши бўлиб кетади буёғи…
#АнаБўлмаса!
🤪

@Jurnalist24uz | тезкор ва ишончли!!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.