Жиззах вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Енгил атлетика федерацияси Жиззах вилояти бўлими, вилоят спорт бошқармаси раҳбарияти ҳамда вилоятда фаолият кўрсатувчи енгил атлетика бўйича мураббийлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув бошида Енгил атлетика федерацияси Жиззах вилояти бўлими ижрочи директори О.Рахимов томонидан вилоятда енгил атлетика спорт турлари бўйича амалга оширилаётган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган чемпионатлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, учрашувда вилоятда енгил атлетикани ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш, спортчиларга янада қулай шароитлар яратиш, вилоят, республика, Осиё ва Жаҳон чемпионатларига спортчиларни тайёрлаш, 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Бундан ташқари масъуллар томонидан вилоятда енгил атлетика спорт турларини янада оммалаштириш, ёшларни 2025 йилда ўтказиладиган чемпионатларга саралаш жараёнларини халқ таълими бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда юқори савияда ўтказиш чораларини кўриш юзасидан таклифлар билдирилди.
Учрашув якунида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи - Жиззах вилояти Енгил атлетика федерацияси раиси Ф.Артиков томонидан божхона бошқармаси масъул ходимларига федерация масъуллари билан ҳамкорликда 2025 йилда мазкур йўналиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан пухта йўл харитасини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.