Jeynov shaharchasi “Chorgumbaz” jome’ masjidi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ассалому алайкум !
Ушбу канал Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Жейнов шаҳарчаси Чоргумбаз жоме масжиди телеграм каналидир !!!
Мурожаат учун телефон:
+99891-947-65-00

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

23.12.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 07:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:45;
🕋 Шом 17:25;
🕋 Хуфтон 18:55.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


𝙼𝙸𝚁𝙸𝚂𝙷𝙺𝙾𝚁 𝚃𝚄𝙼𝙰𝙽 𝚈𝙾𝚂𝙷𝙻𝙰𝚁𝙸 dan repost
SPORTDAGI NATIJA

Sportning Usmanov Kombat Sistems sport turi bo'yicha Osiyo kubogi uchun bahslar joriy yilning 20-22-dekabr kunlari Qarshi shahrida bo'lib o'tdi

Ushbu musobaqaning 17-18 yoshlar o'rtasida 65 kg vazn toifasida ishtirok etgan mirishkorlik yosh sportchi Ahmedov Shohjahon Bahodir o'g’li barcha raqiblariga imkoniyat qoldirmasdan faxrli 1-o’rin egallab oltin kamar sohibi bo'ldi.


🇺🇿 MIRISHKOR YOSHLARI


Ишқи билан ёнган юракдир,
Ҳақ каломи жонга керакдир,
Ҳажри ила жонлар ҳалакдир,
Ким Худосиз қалби чирикдир,
Чин ошиқ-чун ўзи суюкдир,
Аллоҳ танҳо, Аллоҳ буюкдир.

Сўроқ жойи сирот кўприкдир,
Гуноҳкор кас ўтда куюкдир,
Серсавобга жаннат йўлакдир,
Унга етмоқ олий тилакдир,
Чин ошиқ-чун ўзи суюкдир,
Аллоҳ танҳо, Аллоҳ буюкдир.

Жаннатида сонсиз ҳур малак,
Фаришталар турсалар керак,
Чирой очиб жаннат тўрида,
Расул акрам бўлсалар керак,
Бунга гувоҳ чархи фалакдир,
Аллоҳ танҳо, Аллоҳ буюкдир.

Беҳишт ичра рўза тутганлар,
Худо амрин сидқи этганлар,
Ҳожи бўлиб покланиб келар,
Даргоҳига ҳажга кетганлар,
Чин ошиқ- чун ўзи суюкдир,
Аллоҳ танҳо, Аллоҳ буюкдир.

Иймон келтирганлар Аллоҳга,
Шайтон ишдан бўлинг огоҳда,
Йўлингиздан уриб ногоҳда,
Қолдирмасин сизни гуноҳда,
Кўп истиғфор айтмоқ керакдир,
Аллоҳ танҳо, Аллоҳ буюкдир.

Чекиб заҳмат ҳақ йўлда улар,
Ҳақ васлига бўлди муяссар,
Юз йигирма тўрт минг пайғамбар,
Халқга Ҳақдан келтириб хабар,
Борлигидан берган даракдир,
Аллоҳ танҳо, Аллоҳ буюкдир,

Қорёғди ҳам падар изидан,
Бормоқдадир чиқмай сўзидан,
Кетар вақти ернинг юзидан,
Яхши деб ном қолса ўзидан,
Қалби шод бир ишқли юракдир,
Аллоҳ танҳо, Аллоҳ буюкдир.

Қорёғди шоирнинг ижодларидан.

https://t.me/Jeynov_Chorgumbaz_jome_masjidi


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
Тонгги зикр📿

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِيْنَ اللَّهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمَ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيْهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ.

Ўқилиши: “Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.

Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
🤲🏼@nasafziyo


Бугун Душанба ,
Милодий 2024-йил, 23-Декабрь,
Ҳижрий 1446-йил 22-Жумодус соний.
Аллоҳ таоло бошланган  кунимизни хайрли, баракали қилсин!
🕌 «Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар».

https://t.me/Jeynov_Chorgumbaz_jome_masjidi








nasafziyo.uz I Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЭҲТИКОР - АҚЛАН ҚАБИҲ, ШАРЪАН ҲАРОМ, ҚОНУНАН ЖИНОЯТ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


Barcha yaxshi nevropatologlar Toshkentda (mi?)

‼️ Farzandingizda quyidagi nevrologik kasalliklar:
• nevroz, jizzakilik;
• uyqu buzilishlari;
• diqqatni jamlay olmaslik, giperaktivlik;
• telefonga qaramlik;
• autizm;
• ДЦП, ЗПРР, ЗРР;
• epilepsiya, neyropatiya kabilar kuzatilmoqdami?

✅️ U holda Jeynov aholisi uchun vaqt hamda mablag'larizni tejagan holda farzandlariningiz hamda o'zinggiz salomatligizni tiklash imkoniyati mavjud!

Malakali shifokor Sardor Qayumov har yakshanba kunlari Jeynov shaharchasida ko'rik bo'lib o'tadi .

📥 Qabulga yozilish uchun hoziroq qo'ng'iroq qiling:
+998 (93) 9629698

📍Manzil: Jeynov. Avvona MFY

Telegram | Instagram






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Ассалому алайкум ҳурматли "Чоргумбаз" жоме масжиди телеграм канали аъзолари, бугун Осиё чемпиони бўлган ҳамқишлоғимиз Ахмедов Шоҳжаҳон Баҳодир ўғлини муваффақиятлари билан табриклаймиз! Келгусидаги мусобақаларда ҳам омад ёр бўлсин 🤲🤲


Ассалому алайкум ҳурматли ҳамқишлоқлар, Умра сафарига кетган ҳамқишлоқларга сафарингиз бехатар, дуою-ибодатларингиз қабул бўлсин деб қоламиз! 🤲🤲🤲


Т А Ъ З И Я.
Ҳамдардлик
билдирамиз!
Миришкор туман Жейнов  шаҳарчаси "Чоргумбаз" жоме масжиди телеграм канали Миришкор тумани Аввона маҳалласида яшовчи  1955-йилда туғилган Қурбонов Шодибой бобони вафоти муносабати билан оила аъзолари,барча яқинларига  чуқур таъзия изҳор қилади.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча хайрли ишлари ва солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб,Ўз мағфиратига олсин.
Охиратларини обод қилиб ,ажру мукофотларини кўпайтирсин  ва яқинларига сабр берсин.
Жаноза маросими 21.12.2024 йил  соат 12:00 да Чоргумбаз жоме масжиди олдидаги жанозахонада  бўлади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун 🤲
https://t.me/Jeynov_Chorgumbaz_jome_masjidi


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум,

Хайрли тонг!

Аллоҳга ҳамд бўлсин...

الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ


Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

Маъноси: Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA





20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.