Ўзбек тилини ўрганмай, шарқона одоб-ахлоққа эътибор қаратмай фақат инглиз тилида таълим олса, кофирларнинг китобларини ўқийверса, уларнинг маданияти ва уларнинг мафкураси билан суғорилса болангиз феъл-атвори ва дунёқараши ғирт инглиз ёки американ бўлиб қолиши турган гап. Boarding school - инглиз тилидаги мактаб интернатда ўқиётган болаларга қаранг исботини кўрасиз. Тил ҳазилакам нарса эмас. Шу даражага келганманки бола 17-18га киргунча умуман чет тилини билмаса ҳам майли деб қолганман. Ҳа бу жуда ғалати туюлиши мумкин аммо кейинги 3-4 йилда тарбия масаласида фикрим анча ўзгармоқда. Тил фақат мулоқот воситаси эмас у билан маданият, мафкура ва дунёқараш ҳам ўтади. Маданият ва мафкурадан ажратиб фақат тилни ўрганиш қийин масала унда тил бўлмай қолади. Ўзим ҳам инглиз тилини росмана ўрганишни 20 ёшимдан бошлаганман ундан олдин фақат ўзбекчада маълумот олардим. Бу фикрларимни ўзим ва танишларнинг фарзандлари мисолида айтяпман. Мусулмон ўзбек оилада бўлса ҳам ўзбек тилини яхши билмаслик ва фикрлаши инглизча экани таъсири яққол сезилади.
Яна бир мисол. Швецияга қочқин бўлиб борганларга ёшидан қатъи назар ёппасига швед тили курсига бориш мажбурий. Ўша қочқинлар борганида,тилни билмасидан олдин бошқача бўлади, тилни ўргангандан кейин 3-4 йил ўтиб уларнинг фикрлашида катта фарқни сезасиз. Уларни мажбурлаб ўз ғоясини сингдирмайди шунчаки тил ўргатиш орқали ўз қадриятларини ўтказади. Дарсликларда ҳам матн, аудио -видео материаллар ва суратлар уларнинг мафкурасини сингдиришга хизмат қилади.
Биринчи борганда баъзи нарсаларга тоқатсиз бўлса энди у ўзгарган олдинги ғаюрлиги йўқ, анча бўшашганлигини кўрасиз.
Шу мигрантлар агар швед тилини билмаса ўз кимлигин асрашга сал узоқроқ кетиши мумкин. Мен тил ўрганишга қарши эмасман шунчаки тилнинг қудратини баён қиляпман холос. Агар шахсда ўз тили, ўз кимлиги ва иммунитети мустаҳкам ўрнашмаган бўлса осонликча бошқа тил ва маданиятни шундоқ кийиб олади. Қарабсизки ғирт қоракўз Тошмат ғирт шведга айланиб қолган. Буни исботлаш ҳам шартмас.
" Кеча ва Кундуз " асарида ҳалиги Жадиднинг фикрини эсланг,болангни ўзбек мактабга бер кейин ўқиш учун Овўпога жўнат дейди.
© Fayzuddin Mumin