🍃«Жалолиддин Румий»🍃


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
✍️Мавлоно Румий🍃
Реклама админи 👉🏼 @Rumiyadm

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ВАҚТНИ ҚАДРЛАНГ

Вақт, унинг нақадар бебаҳо неъмат эканлиги ҳақида Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда батафсил баён этилган. Вақтнинг қадрига етиш ҳақида Аллоҳ таоло Каломуллоҳнинг бир неча ўринларида бандаларига билдирган, зикр қилган ва танбеҳ берган.
Олимлар айтадилар: «Вақт қилич кабидир. Сен уни кесмасанг, у сени кесиб қўяди». Банда вақтдан унумли фойдалана олмас экан, дунёда кўп нарсасини бой беради.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Вақт бу – сенсан. Ҳар бир кун, ҳар бир сония ўтиши билан сендан бир парча йўқолиб бораверади», деган. Ваниҳоят ҳамма парча йўқолиб, инсон вафот этади. Шу боис бежиз Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Сенинг учун фурсат бугунингдир. Кечаги кунга қарама, у ўтди. Энди сен уни қайтара олмайсан. У кунни қандай ўтказдинг, буни-да фақатгина ўзинг биласан. Фойдалими ёки бефойдами – бу ҳам ёлғиз ўзингга аён. Кечаги кунингга қараб, натижаоласан. Эртанги кун эса сен учун мавҳумдир. Чунки сен унда бор ёки йўқ бўласан. Эртанги кунни қандай ўтказишинг эса, бугунни қандай ўтказишинга боғлиқ. Шундай экан, сен бугунни ғанимат бил. Чунки ихтиёрингда фақат бугун бор».
Ҳар куни янги кун инсонга нидо қилади: “ Эй банда, мен сенинг янги кунингман. Фойдалансанг, мендан фойдаланиб қол. Беҳуда ўтказиб юборсанг, мен асло сенга қайтмайман”.
Аллоҳ таоло ҳар биримизга вақтдан тўғри ва оқилона фойдаланашимизни насиб айласин!

Адҳам ДЎСМАТОВ
Тошкент шаҳридаги “Минор” жоме масжиди имом-ноиби

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🕊🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!
БУГУН РАМАЗОНИ
ШАРИФНИНГ ЙИГИРМА
ОЛТИНЧИ КУНИ!

Бошланган янги кунда
барчангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо, қарздорларимизга қарзини ўташлик, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, омади келишмай турганларнинг ривож-корини берсин.🤲🏻

📿АЛХАМДИЛИЛЛАХ.📿
Яхши ниятларингизга
Аллоҳ етқазсин!
🤲🤲🤲
🌺🌸🕌🌺🌸🕌🌺🌸🕌🌺🌸

@Jaloliddinrumiyy🕊


@shomuz - ошиқ қалблар манзили


Аллоҳ берган умрни яшаб, Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:
🔠 Доимо тоза ва покиза таомларни енг.
✅ Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
Таомни узоқ чайнаб, секин енг.
🔠 Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
✅ Таомни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг.
✅ Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.
Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг.
Дастурхонингиздан хурмо аримасин.
✅ Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
✅ Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
✅ Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.
Сувни бирдан симирмай, хўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
🔠 Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
✅ Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир.
Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради.
🔠 Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
✅ Укроп истеъмол қилиш қуланж(йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади.
✅ Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир.
Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган.
Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди.
✅ Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам:
«Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.
Асал еб туринг, чунки минг дардга даводир.
🔠 Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.

"Сиз қандай яшамоқчисиз?" китобидан.📚

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍀🌼🌷🍃☘ 🕌☘🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
РАМАЗОНИ ШАРИФНИНГ
ЙИГИРМА БЕШИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🕌
​​ ☁️
☂️🍃☁️🌧️🍃

Ҳар биримизни, Каъбатуллоҳни тавоф қилишлик неъмати билан сийлагин Аллоҳим! Амин.
🤲

🌺- Марҳаматли
Роббимдан:
🌸 Cўрасангиз икром
қилишини,
🌺 Гуноҳ қилсангиз
муҳлат
🌸беришини
🌺 Истиғфор айтсангиз
мағфират
🌸 қилишини сўраймиз!
🌺 Ишингизга, молингизга,
🌸 вақтингизга ва оилангизга
🌺 Аллоҳ таоло барака берсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊




“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:

“Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).

Араб тилида “و”  “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар. Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.

«Оят ва шифо» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃


ҚАДР КЕЧАСИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАРНИ БАЖАРИШ КЕРАК?

1️⃣ Қуръони карим тиловати билан машғул бўлиш.

2️⃣ Нафл намозларни адо этиш.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “...Бандам Менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман...” (Имом Бухорий, Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

3️⃣ Аллоҳни кўп зикр қилиш.
“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”.

4️⃣ Ота-она, аҳли-оила, яқинлар ва жамики мусулмон умматининг ҳаққига дуо қилиш.
"Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб".
Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

5️⃣ Ушбу дуони кўп қилиш.
"Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний".
Маъноси: "Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил (кечир)гин".
Олимлардан бири айтади: "Вақт оз, аммо Аллоҳдан сўрайдиган сўровларинг кўп бўлса Аллоҳдан авф қилишини сўра. Агар Аллоҳ сени авф қилса, барча ҳожат ва истакларинг сўрамасанг ҳам олдинга келади".

6️⃣ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад".

7️⃣ Имконият даражасида мискин-фақирларга садақа бериш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради", деганлар (Имом Термизий ривояти).

8️⃣ Истиғфор айтиш.
“Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атуубу илайҳи”.

9️⃣ Аллоҳдан ибодатларни қабул қилишини сўраш.
"Роббана тақоббал минна иннака антас самийъул аълийм ва туб аълайна йаа Мавлаанаа иннака антат тавваабур роҳийм".

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🕋АССАЛОМУ
АЛАЙКУМ!
БУГУН РАМАЗОНИ
ШАРИФНИНГ
ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ
КУНИ !🕌 +15°+12°
☂️

🕊Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
🍃
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
🌹
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни паноҳида асрасин...!!!
🤲
🍃
Бошланган янги иш ҳафтаси файзли, қувончли ва омадли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🌱


Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:

— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...

— Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг?

— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим.

— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.

Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.

— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай «Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ» дейсан.

Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили «Аллоҳ» десада, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: «Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!»

Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.

Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:

— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.

— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?

— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.

— Вазирликни берсамчи?

— Уни ҳам қабул этмайди.

— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?

— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.

— Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф.

Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:

— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.

— Кераги йўқ.

— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.

— Йўқ.

— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмасада, уни никоҳингизга олсангиз.

— Йўқ.

Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибдида, сўрабди:

— Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдингку. Энди нега ундан воз кечяпсан?

Дўсти табассум қилдида, шундай жавоб берди:

— Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун «Аллоҳ» деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун  «Аллоҳ» десайдим, нелар бўлмасди...

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕋БУГУН РАМАЗОНИ
ШАРИФНИНГ ЙИГИРМА
🌷УЧИНЧИ КУНИ!🕌

Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!

💫🌷Илм билан бизни
беҳожат эт!,
🌺Ҳилм билан безат!
🌸Тақво билан мукаррам;
🌼Офият ила гўзал қил!

Дам олиш кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🍃


#Қуръон_тарих_тилсими_ҳам
✍️Умму Амина


90-йилларнинг бошларида дунёнинг машҳур оммавий нашрлар “Йўқолган афсонавий Араб шаҳри топилди”, “Афсоналар шаҳри маълум бўлди”, “Қумлар остига чўккан Убар” сарлавҳалари остида кетма-кет мақолалар чоп этишни бошлади. Олиб борилган бу тадъқиқотлар эса муқаддас китобимиз Қуръонга индирилган яна бир мўъжизани исботлар, чунки “топилган шаҳар” қиссаси ҳақида Қуръонда 14 аср муқаддам ишорат берилган эди. Од қавмининг ҳалокати ҳақида билмаганлар фавқулоддаги бу илмий ишдан ҳайратга тушгандир, аммо хабардорлар бу айнан ўша “Од қавми қиссаси” эканлигини тафаккур этишди.
Николас Клапп, таниқли ҳужжатли фильмлар режессёри, археолог, Қуръонда эслатилган афсонавий шаҳарни топишга биринчи жазм қилганлардан бўлади. Араблар тарихини ўрганар экан Николаснинг қўлига 1932 йил инглиз тадқиқотчиси Бертрам Томас ёзган қизиқ китоб тушиб қолади. Унга кўра, хозирги Яман ва Уммоннинг бир қисмини ўз ичига Арабистон ярим оролининг жанубий қисми бўлган Араб Феликси Румликларга хосдек бўлган. Қадимги юнонлар бу ҳудудни “Саодатли Араблар”, ўрта аср олимлари эса “Ал Яман ал Саид- Бахтлилар шаҳри” дейишган. Сабаби бу ерда яшовчилар “энг қувватли кишилар” бўлиб, улар Арабистон ярим оролининг шимоли ва Ҳинд еригача бўлган тижоратда ҳам фаоллардан бўлган. Улар нодир дарахтлардан соф ладанлар олиш сирларини ҳам билишган.
Инглиз тадқиқотчиси Томас бу қабилаларни тасвирлар экан, қум остига чўккан шаҳарга улар асос солган деган фикрниям илгари сурган. Шаҳар бадавийлар ичра Убар деган ном билан ҳам юритилган. Ўша ҳудудга қилган илмий-текширув саёҳатида Бадавийлар унга афсонавий шаҳарга борадиган кўҳна йўлларниям кўрсатишганини ёзиб қолдирган. Бироқ Томас ўз ишини якунлай олмай, бу тилсимотга аниқ хулоса ясамай вафот этади.

Оли Имрон 137: “ Сиздан олдин суннатлар қолган. Бас, ер юзида юриб ёлғонга чиқарувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар”.
#batafsil👇

https://telegra.ph/Қuron-tarih-tilsimi-ҳam-03-22


Ақл икки хилдир. Биринчиси ўз саъй-ҳаракатинг билан қўлга киритишинг мумкин бўлган ақлдир. Сен уни мактабдаги бола каби китобдан, устозлардан, фикрлардан, талабчанликдан, қоидалардан ва янги илмлардан ўрганишинг мумкин. Ақлинг бошқаларникидан кўра кўпроқ бўлади, фақат билган нарсаларинг миқдорича чарчайсан.
🌷
Бошқа бир ақл эса, Аллоҳнинг эҳсонидир. Унинг манбаи руҳдадир. Қалбингдан илм булоғи отилиб чиққанида, унинг манбаи на бузилади, на эскиради, на ранги ўзгаради. Ўз саъй-ҳаракатинг билан қўлга киритган ақл, ташқаридан уйга оқаётган ирмоққа ўхшайди. Агар йўлининг устида бирор тўсиқ бўлса оқишдан ожиз қолади.
🍀
Сен ўз ичингдаги булоқни излаб топ!

Ҳазрати Мавлоно Румий


@Jaloliddinrumiyy🍃


ФАРЗАНДИНГИЗГА КЕЧИРИМ СЎРАШНИ ҲАМ ЎРГАТИНГ

Фарзандингиз кўчада ўйнаб юриб, бирорта бола ёки киши билан низо чиқарган бўлса, аввал айб кимда эканлигини яхшилаб текширинг. Агар айб фарзандингизда бўлса, унга меҳр билан «Ўғлим, сен хатоинг учун кечирим сўрашинг керак, шунда Аллоҳ таолонинг наздида бу хатоинг кечирилиб, У Зотнинг ҳузурига пок ҳолатда борасан», деб насиҳат қилинг. Кечирим сўраш – мард кишиларнинг фазилати эканлигини айтинг, токи кечирим сўрашдан уялмасин, «ғурурим йўл қўймайди» деб, кибрланмасин.
Худди шунингдек, фарзандга қилган хатолари учун Аллоҳ таолодан ҳам кечирим сўрашни ўргатинг, истиғфор дуоларини ўргатинг, токи бола барча яхши ва ёмон ишларини кузатиб борувчи, аммо гуноҳларни мағфират қилувчи ўта меҳрибон Зот борлигини ҳис этсин.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ривоятларда келишича,
Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга:
“Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.
Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги:
“Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
📚

🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАХМАТУЛЛОХУ
ВА БАРОКАТУХ!
🌺

Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир! Кунингиз барокатли ўтсин!📿

🕋🕌📿🕋🕌📿🕋🕌📿🕋

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌺🦋Гўзаллик ва нафосат фаслида ☪️Рамазон ойида қилган хайрли амалларимиз, ибодатларимиз, тутган рўзаларимиз ва эзгу дуоларимизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин!🤲
Ҳамиша Аллоҳнинг назарида бўлинг.📿
🌷Дастурхонингизга файзу барака берсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!🤲💐

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!
🕊🕋
РАМАЗОН ОЙИНИНГ УЧИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🕌 🍃🕌 🍃🕌 🍃🕌 🍃🕌

🌸Аллоҳ таоло бугунги
ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини
насиб қилсин!
🤲

🌷Шукрона айтамиз
ўзинга минг бор,
🌺
🕊Қалблардан дардларни
кетқазганинг учун.
🕋
🍃Шукрона айтамиз
эй парвардигор,🕌
🕊Жумадан Жумага
🍃етказганинг учун.

@Jaloliddinrumiyy🕊


Устоз-шогирд савол-жавоблари

Донишманд – баққолнинг дўконига ўхшайди: борини индамайгина кўрсатади қўяди, нодон эса лашкар ноғорасининг ўзи: овози баланду ичи бўм-бўш ва ғариб.
Саъдий Шерозий.

Дедим:
- Инсон ким?
Деди:
- Умри давомида ўзини тушунишга ҳаракат қиладиган онгли мавжудот.
Дедим:
- Бу не маънидир?
Деди:
- Инсон улғайгани сайин ақл ва тафаккури мукаммаллашиб, хатти-ҳаракати мураккаблашадиган, шу билан бирга, хулқи ва одоби гўзаллашиб, ботинан юксалиб боргучи зотдир.
Дедим:
- Ҳар бир мавжудод муҳтож бўлган нарса недур?
Деди:
- Меҳр ва эътибор.
Дедим:
- Кўздан ҳам ўткирроқ нарса-чи?
Деди:
- Инсонларнинг “қалб кўзи”.
Дедим:
- Тубсиз уммондан-да чексиз-чегарасиз нима?
Деди:
- Кишининг қалби. Чунки одам шу билан тирик. Ватан, ор-номус, меҳр-оқибат, севги-муҳаббат каби покиза туйғулар фақат қалб орқалигина ифода этилади, унга жо бўлади.
Дедим:
- Инсон қалбининг қудрати нимада?
Деди:
- Асосан, икки нарсада: у ҳеч бир теҳника кўтара олмайдиган ҳаётнинг шодлик ва ғамдан иборат юкини кўтариб юриш қувватига эга; ҳар қандай кучни ботиндан – ўзидан олади.
Дедим:
- Дунёга келишдан асл мақсад недур?
Деди:
- Яратган инояти ила ҳаёт юклайдиган масъулиятни ўз зиммасига олмоқ ва уни шараф билан адо этмоқ.
Дедим:
- Нима инсонни ёлғизликка маҳкум этади?
Деди:
- Ўзининг ҳечкимга керак бўлмай қолганини ҳис этиши.
Дедим:
- Ҳаёт нима?
Деди:
- Кишиларнинг бутун амаллари битилган, хоҳласа-хоҳламаса, ҳар куни бир варағи йиртиб олинадиган умр дафтари.
Дедим:
- Қалб амри нима?
Деди:
- Дилдан отилиб чиққат садо.
Дедим:
- Нимани баҳолаб бўлмайди?
Деди:
- Эзгу амални, камтарликни, садоқатни...
Дедим:
- Эзгу амал нима?
Деди:
- Қалб, тафаккур ва вужут муштараклигида амалга оширилган ҳаракат.
Дедим:
- Инсондан нима қолади?
Деди:
- Ўчмас из... агар у инсондек яшаган бўлса.
Дедим:
- Ор нима, номус нима?
Деди:
- Инсонларга эт ила тирноқ каби ажралмас олий фазилатдир.
Дедим:
- Дунё нима?
Деди:
- Қувса қочадиган, қочса қувадиган, ҳеч қачон тўйиб бўлмайдиган, ҳеч қачон дўстлик қилмайдиган бевафо ёр.
Дедим:
- Севги нима?
Деди:
- Бировга бериб бўлмайдиган, пулга топилмайдиган, фақат дил амрига қулоқ соладиган нодир туйғу.
Дедим:
- Бешикнинг тобутдан фарқи нимада?
Деди:
- Биринчисига фаришта мисол гўдак ётқизилса, иккинчисига бутун гуноҳи савобларга тўла амаллар эгаси ётқизилади...
Дедим:
- Ухлашлиги-чи?
Деди:
- Иккисига ҳам ётқизилган ўша жонзот ҳеч бир қийинчиликсиз сиғади....
Дедим:
- Хотин ким?
Деди:
- Хонадоннинг маликас: яхши бўлса – ҳаётинг жаннати, ёмон бўлса... ҳаётинг дўзахи.
Дедим:
- Инсоннинг умридаги “ямоқ”лар нималар?
Деди:
- Унинг қалб жароҳатлари....
Дедим:
- Дунёни нима ларзага солади?
Деди:
- Мурғак қалбнинг изтироби, мазлумниг чеккан ноласи, бедаво дардга чалинган беморнинг оҳу фарёди...
Дедим:
- Меҳр- оқибат нима ?
Деди:
- Инсонни инсон даражасида ушлаб тургувчи улуғ фазилат.
Дедим:
- Инсонга ҳамиша камлик қиладиган ҳислатлар нималар?
Деди:
- Улар, асосан, учта: билим, одоб, фахму-фаросат.
Дедим:
- Уларга эришиш йўллари қандай?
Деди:
- Билимга киши ўз меҳнати орқали эришади, одобга - билим, ота-она ва устозлар кўмагида эришилади. Фохм-фаросат фақатгина ато этилади!
Дедим:
- Кишилар ботинан бир-бирлари билан нимада фарқланади?
Деди:
- Уч нарсада: дилда, тилда, амалда.
Дедим:
- Зоҳиран-чи?
Деди:
- Беш нарсада: ёш, ақл, вазн, бўй ва жинсда.
Дедим:
- Дўстликга нимани тиласам энг катта яхшилик тилаган бўламан?
Деди:
- Соғлиқ, Садоқат ва Саодатни!
Дедим:
- Дунёда инсон учун энг қўрқинчли нарса нима?
Деди:
- Халқ нафратига учраб, виждон азобида қолиш!
Дедим:
- Қачон инсонлар ўртасида ўзаро тотувлик, иноқлик юзага келади?
Деди:
- Қачонки уларнинг айтган сўзлари қалбларида ҳам уйғунликни пайдо қилса...
Дедим:
- Кўпчиликда мавжуд бўлган нуқсон нима?
Деди:
- Ўзининг ақллилигини бошқаларга кўрсатишга интилиш
...

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сабр, хайр-барокатли бир булутдир. Ундан ҳикмат ва маънавий лутфлар ёғади. Шу сабабдан Қур'они Карийм ҳам ушбу сабр ойида нозил бўлган!

Ҳазрати Мавлоно Румий


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ!
🍃🌷

Аллоҳ учун бажараётган барча хайрли амалларингиз қабул ва мақбул бўлсин
…🤲

Мусофирликда машаққатли ишлари билан бирга Аллоҳ розилигини ҳам унутмай Рўза тутаётган қадрдонларимиздан ҳам Ўзи рози бўлсин...Омин
🤲

@Jaloliddinrumiyy🕊


Рамазоннинг охирги ўн кунлиги атрофидаги фикрлар:

Биринчи фикр: Охирги ўн кунликнинг ҳар бир кечасида бир (минг) сўмдан бўлса ҳам садақа қил, агар садақанг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилган бўласан.

Иккинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунидаги тунларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқиб ол, агар намозинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча таҳажжуд ўқиган бўласан.

Учинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунида ҳар кеча уч мартадан ихлос сурасини ўқиб қўй, агар тиловатинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча Қуръонни тиловат қилган бўласан.
Аллоҳим! Бизларни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қил!

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.