Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади.
8 март - Хотин-қизлар байрами эса гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради.
Нафосат байрами тантанасини табрик нутқи билан очиб берган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов аёлларнинг жамиятдаги ўрнидан тортиб, бевосита уларга алоқадор бўлган муаммоларга ҳамда уларнинг оқилона ечимларига ҳам тўхталиб ўтди.
Асосийси уларнинг давлат бошқарувидаги ўрни кун сайин ошиб бораётгани, ҳар бир андижонлик хотин-қиз эътибор, ғамхўрлик ва албатта қадр чўққисида эканини алоҳида таъкидлади.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|
Telegram