#ТЕЛБА_ИШҚ
#МУАЛЛИФ_АЙДИН
#H_125
Телефон орқали юборилган манзилга ўн дақиқада етиб келдим. Бу орада Самирга кечикишимни ва тўғри ишхонага боришимни айтишди унутмадим. Албатта ,, нега, нега?ъъ деявериб мени жинни қилаёзди. Аммо онаси учрашувга чақирганини айтишни истамадим. Илк учрашувдан у кишини сотсам, ҳафа бўлиб қолмайдими ахир.... Ҳуллас ҳеч дам олишни хоҳламайдиган тилчамни ишга солиб бир дунё баҳона туқиб ташладим. Самир эса охири ,,ҳўпъъ деб мендан қутилди.
Шаҳар чеккароғида жойлашган кофени ёнида қалтираганча турибман. Нақ олов бўлиб ёнаябман ўзи ҳам. Ҳудди, имтиҳон учун кираётган талабага ўхшаймана?...
-- Севинч, сенга омад тилайман. Ҳаяжонланма, сен албатта унга ёқасан. Ахир ўғлига ёқдингку...
Ўзимга-ўзим мативация бериб, олға қадам ташладим. Менимча Султон ҳонимни топишга қийналмайман. Шахсан учрашмаган бўлсам ҳам, ижтимоий тармоқларда кўп кузатиб келганман. Албатта, булажак қайнонам бўлишини ўйлаган ҳолатда. Ёмон ниятим умуман йўқ. Жуда дилбар аёл. Бир сўз билан айтганда бетакрор...