Лаънат сенга, қўлларинг акашак бўлгур, бизни шунинг учун бу ерга тўпладингми?! — деб ҳайқирди. Ким бўлди бу одам? Ким бўларди? Пайғамбаримизнинг амакилари, яна ўша Абу Лаҳабда. Амакилирики шундай муносабат билдираркан, бегона кишилардан нима ҳам кутиб бўларди? Келганлар, бошлари эгик ҳолда, тарқалдилар. Ҳолбуки, ораларидан мард бир йигит чиқиши керак эди, ва: ⎯ Дарҳақиқат, сендан ҳеч маҳал ёлғон гап эшитмадик. Аммо бу дафъа абадий саодатга эришиш ёки ундан маҳрум бўлишдай бир муаммо қаршисида турибмиз. Оллоҳнинг пайғамбари эканлигингни қандай исбот қиласан? — дейиши керак эди. Қаерга бошласа, ўша томонга кетаверадиган оломон эмас, нима қилаётганини, нималар қилиши лозимлигини биладиган, билишни истайдиган инсонлар жамоаси эканликларини кўрсатишлари, жавоб ва исбот талаб этишлари керак эди. Қисқаси, Абу Лаҳабнинг бу хаттиҳаракати бу йиғиннинг тарқалиб кетишига сабаб бўлмаслиги даркор эди. Буюк Пайғамбаримиз (с.а.в.) у ерни ўта ғамгин равишда тарк этдилар. Абу Лаҳаб Сафо тепалигидан қайтаркан, зиммасига тушган вазифани адо этганига амин эди. Бир неча кунгина аввал қариндошлари орасида кўрсатган сеҳржодулари етмагандай, устигаустак, бутун Қурайш қабиласини ўзига жалб этишга киришганига бефарқ қарай олмасди. Акс ҳолда, бу ишнинг натижаси муваффақиятли тугар ва Муҳаммад Амин улкан шуҳрат соҳиби бўлар, Абу Лаҳабдай бир кишини сояда қолдиражак мавқеларга эришар эди... Мукаммал ўйланган бир совуқ уруш йўлини тутишдан бошқа чора йўқ, деган фикрга келди у. Муҳаммадни ёлғизлатиб қўйиш ҳамда муваффақиятсизликка учратиш учун қўлидан нима келса, орқага сурмасдан ўшани қилишга аҳд этди. Хотини Умму Жамил ҳам унга ҳамфикр эди. Шу кундан эътиборан ҳатто дарвозаси ҳам бир бўлган қўшнининг, яъни Муҳаммад Аминнинг уйларига девор ортидан тошлар келиб ту!на бошлади. Эрта саҳарда уйдан чиққанларида, эшик тагига ташланган ахлатга дуч келдилар. Оёғига ботсин, деган ниятда йўлакка ёйиб ташланган тиканларни кўрдилар. Ахлоқсизларча 6 у хаттиҳаракатлар жоҳил эрхотин ўртасида худди мусобакалашаётгандай улкан ғайрат билан давом эттирилди. Абу Суфённинг синглиси ва Абу Лахабнинг умр йўлдоши бўлган Умму Жамил Расулуллоҳ (с а. в) жанобимизга рўбарў келиб қолганда баъзан: — Шайтонингдан қандай хабарлар бор? — деб киноя қилар, баъзан қовоғини солиб олар, яна гоҳида: — Не хабар кўкларда?.. Кўрайликчи, бугун қандай сафсаталар билан миллатни алдар экансан? — дея минғирлаб, у зотни безовта қилар эди.
Натижада Жаброили Амин илоҳий девондан қатъийлашган, ўзгармас бир ҳукмни Расулуллоҳга (с. а. в.) етказди: «Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай (ҳалок бўлгай)! Аниқки) у қуриди (ҳалок бўлди)! Молмулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ! Яқинда унинг ўзи ҳам, унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан, эшилган арқони бўлган хотини хам (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!» (Масад сураси, 1—5. 240) Олий бир ҳақиқат ва адолат бор эди бу сурада. Пайғамбарнинг амакилари бўлса ҳам, Ҳаққа бўйин эгмаган, Мавлойи Зулжалолга итоат этмаган киши ўз бошини ейиши, жазосини тортиши муқаррар эди. Бу сура айланиб, Абу Лаҳабнинг қулоғига ҳам етиб борди. Қаттиқ ғазабланиб кетди: — Мана кўрасан, эй Муҳаммад, ҳақиқий уруш энди бошланади. Кимнинг қўли қуриши, ким мағлубият азобини тортиши аслида энди ойдин бўлади! — деб ғўлдиради. Шундан кейин девордан ахлат ташлашлар янада авж олди ва Расулуллоҳнинг ҳовлилари юриб бўлмас ҳолатга келтирилди. Жаноби пайғамбаримиз эса, бу разилликларга жавобан: — Эй Абду Маноф ўғиллари, бу қандай қариндошлик, ахир?! Бу қандай қўшничилик? — дердилар. Ҳар куни алоҳида бир сабртоқат, алоҳида бир сабот билан бу азиятларга нисбатан юракларини кенг қилдилар. Пайғамбар жанобимиз эшикдан чиқишлари билан дуч келадиган фожиавий манзарага орасира бир нодон хотиннинг қаҳқаҳаси ҳам қўшиладиган бўлди. Бу хотин ўзини тия олмай: — Амр этгинда, шайтонинг келиб ҳовлингни тозалаб кетсин, — деб бақирар эди. Бир куни Абу Лаҳаб ғалати бир ҳолга дучор бўлди. Ҳар кунги одатини килиб, ахлатларни бир ифлос челакка солиб, Муҳаммаднинг ҳовлисига тўкиш учун кетаётган эди. Энди тўкаман деб турганида, аллақандай бақувват қўллар орқасига чанг солганини ҳис этди. Ўгир