#ҲАЁТГА_ҚАЙТИШ
Муаллиф Шамсинур
39-қисм
Афрузани пойқадами хуш келиб, Ғуломовлар оиласи иши ривожланиб кетди. Турли вилоятларда дўконларга эга бўлдилар. Саховатда ҳам уларга тенг келувчи йўқ эди.
Балки шу сабабдан Зулхумор бошқа турмуш қуришни ҳаёлига келтирмасди. Уни ҳеч нимадан ками йўқ, икки укаси кам кўстини тўлдириб турарди.
Келинига маҳлиё бўлиб қолган укасига энса қотириб қўярди. Эри унга худди чўридек муносабатда бўлган,бирор нарса егиси келса ҳам онангга айт дерди. Ўз боласига ҳам харж қилишни истамасди. Охирги бор арзимас нарсадан жанжал бўлиб, эри Зулхуморни қаттиқ калтаклаганди. Шу билан Зулхумор ота уйига кетиб қайтмади. Отасини уйидаги шоҳона ҳаётни, турқи совуқ эрини башарасига термулиб ўтиришдан афзал билди.
Дўконларни бирини бошқарай деганида кескин қаршиликка учради. Бу уйдаги эркаклар аёлларни ишлатадиган эркаклар эмасдилар. Зулхумор ҳам уйда ўтиришга мажбур эди. Бу мажбурлик зерикишга олиб келиб Афрузани кетини ковла ковла қиларди. Онаси неча бора жим деса ҳам Бонуни ишидан камчилик топар, уни уқувсизликка чиқарарди. Бону ҳам ичига ютиб кетадиганларда эмас, пайти келганда шундай жавоб зарбаси йўллардики, Зулхумор аламидан дод деб юборай дерди.
Бугунам янгича рецепт асосида овқат тайёрлаган Бонуни гап билан узиб олди.
-Бунча исроф нимага керак. Ўзимизни оддий овқатлардан қилса бўлмасмиди? Кўрмаганни кўргани қурсин эканда?
-Опажон овқат ойижонга маъқул исрофга хожат йўқ.
Кейинги гапи келинни кўнглига теккан бўлса ҳам ўзида бирор ўзгариш сезмади. Зулхумор қариндошлари билан ҳам чиқишолмас, Бону эса ҳаммани кўнглини топиб улгурганди. Эрининг севимли рафиқаси, қайнона-қайнотани севимли келини, лекин қайнопани кўрарга кўзи йўқ душмани эди.
Бону биринчи фарзандини дунёга келтирганида бу уйда байрам эмас тўй бўлиб кетди, чақалоққа атаб сўйилган қўйларни саноғи бўлмади. Тоза енгил бўлган келинни эса асраб авайлашарди. Туғруқхонадан ҳам катта дабдалар билан чиқди. Ҳаммани энг ҳаваси кетгани эса,Фаррухнинг Бонуга атаб олган гулдастаси бўлди.
Гулдаста шу қадар бежирим эдики, кўрган одамни ҳаваси келарди.
Туғруқхона эшигидан доялар ёрдамида чиққан аёли Фаррух оила аъзолари билан қарши олди. Доялар суюнчини додасини олиб кейин чақалоқни узатишди. Фаррух ўғлини бағрига босиб тўйиб ҳидлади, кейин онасига берди. Қўлига гулдастани олиб Бонуга яқинлашди. Барча қараб турган нигоҳларгапарво қилмай хотинига гулни тутқазиб уни пешонасига лаб босди. Кўпчиликни ичида Бону ўзи оппоқ эмасми шолғом бўлиб қолди.
Бахтли кунлар сувдек ўтиб кетар экан. Бу йиллар уларни мухаббатини янада кучайтириб борди. Бир бирга мехр билан тикилишлар, янги келин куёвликдагидек эди. Асло ўзгармаганди. Орадан ўтган уч йил муддат ҳаётларини энг бахтли онлари бўлди. Иккинчи фарзандини ҳам дунёга келтирган Бону дунёдаги энг бахтли аёл ҳисобларди ўзини. Эри у нима десадарров муҳайё қилар, ҳақиқий аёллик бахтини тўла тўкис ҳис этганди. Фаррухни рашкчилиги ортиб бориб Бонуни рўмолда юришга мажбурларди. Бонуга рўмол ҳам жуда ярашганди. Хотини доимо ҳаммадан қизғаниб келарди.
Ҳаттоки қизнинг отаси ва акалари билан муносабатини муҳокама қиларди.
-Сен энди ёш қизалоқ эмассан,. Дадангни қучоқларига отилишни ва бас. Аканг билан кўришишда ҳам чегарани унутма.
Давоми бор.
Oʻqiganlardan bittadan layk