Аланга
6#
—Вой, опа, ассалому алайкум, келинг, — Муҳаррамни кўриб хайрон бўлган Анзират уни ичкарига бошлади.
—Совчиликка борамиз, отлан!
—Ўзимни ҳам кўнглимдан ўтганди-я, Анисага қизиқиб қолсангиз керак деб, аммо Музаффар...
—Ҳа, ўғлимга нима қипти?
—Опа, бу фотиҳаси бузилган бўлса ҳам қиз бола, нима деб чиқамиз.
—Чиқаверамиз, акаси, келинойиси бордир, берса берар, бермаса, йўлимизни берар...
Кўркам, файзли, озода уйлар, гуллар барқ уриб ётган ҳовлилар саришта уй бекаси борлигини эслатиб турарди.
Уларни кутиб олган чиройликкина жувон гап нимадалигини сезди чоғи дарҳол меҳмонхонага бошлади.
Бир пиёла чой ичилгач, мезбонлар мақсадга ўтдилар.
—Анисахонни синглим деганман, раҳматли қайнонам манга омонат топшириб кетганлар. Яхши жой чиқса, узатамиз, иншааллоҳ. Аввал ўзлари билан гаплашиб, кейин бир жавобни айтамиз, аммо маниям саволим бор эди, ўғлиз нима учун ажрашган?
Муҳаррам келини ҳақида тўкилиб гапиришни истади, аммо бу аёл ишрнадими, йўқми деган истиҳолага бориб
—Энди тақдир бўлмади-да, деб қўя қолди.
Муҳаррам совчиликдан кўнгли ёришиб келди. Қалби бир хушбахтлик бўлишини сезаётгандек эди. Кечқурун жияни телефон қилиб, ёшлар учрашиб кўришини айтди.
Музаффар негадир Дилрўздан кўнгил узолмас, ҳалиям ярашиб кетишига умид қиларди. Учрашувга бориб келиб ҳам кўнгли ёришмади.
—Сизга ёқса, бўлди, ойи, ман яшайвераман, кўникиб кетарман,-деди.
Тақдир ҳукми олдида инсоннинг ўлчовлари ожиз.
Аниса рози бўлди. Тўй бўлди. Муҳаррамнинг хонадонига ойдек келин кириб келди. Ўзи билан файз, барака, нур, хотиржамлик келтирди келин. Энди бу ҳовлида ҳам тонг саҳар кўча супуриладиган, икки маҳал қозон осиладиган бўлди. Музаффарнинг ёқаси оқарди, қайнонанинг тинчи қайтди. Ётса, турса, келинини дуо қиладиган бўлди аёл.
Музаффарнинг ишлари юришиб қолди. Тўйдан олдин ҳамма шумоёқ деган келиннинг қадами қутлуғ келди.
Ақлли эди келинчак, мулоҳазали, камгап.
Ишдан келган эрининг истиқболига ошиқаркан, парвона бўларди. Музаффар ҳам секин-аста биринчи оиласини унутиб болар, эндигина изига тушган ҳаётини асраб қолишга интиларди. Кўнгли, барибир, Дилрўзда бўлса ҳам, онасининг, ўзининг хизматида турган аёлига нисбатан қалбида чуқур ҳурмат сезарди.
Davomi bor. Albatta reaksiyaga qarab!!!