МУСОФИР АЁЛ.. 😔🥀
Бахорини алмашдими, аёз қишга,
Аёл бошин эгиб, кетар рисқ теришга,
Юрагини чангаллайди қаттиқ мушга,
Мусофирда юрса аёл, тошлар отманг!
Ором билмас халовати хатто бир зум,
Кўз ёшларин тўкилади кўздан юм-юм,
Умри ўтди ҳазон бўлди, юзи маъсум,
Мусофирда юрса аёл,тошлар отманг!
Ҳаёлини бузманг асло, дилин ғашлаб,
Азобида юрадилар, тилин тишлаб,
Кўнглини ҳўп ололмайсиз энди ҳушлаб,
Мусофурда юрса аёл, тошлар отманг!
Еган нони қаттиқ,бўлар, тишга ботар,
Тун кечалар мижжа қоқмас тонги отар,
Хаёлида фарзандлари, шодон уйғотар,
Мусофирда юрса аёл, тошлар отманг!
Тошлар отиб булғайсизда бечорани,
Озарланган ҳаста юрак, дил порани,
Тушларида айтадилар куй нолани,
Мусофирда юрса аёл, тошлар отманг!
Мағур бошин кўтаради, жим индамай,
Кеча кундуз ишлайдилар тиним билмай,
Ёмон ҳаёлларга борманг, кўрмай билмай,
Мусофурда юрса аёл, тошлар отманг!
Елкасида оғир юки, жон оғрийди,
Фарзандини соғинади, жим кулмийди,
Соғлигини алиштирган, ўзи билмийди,
Мусофирда юрса аёл, тошлар отманг!
У ҳам она, бир онага азиз фарзанд,
Яқинига отасига онасига шакару қанд,
Орзуси ҳўп, умидларга беради панд,
Мусофирда юрса аёл, тошлар отманг!
Дилноза Абдуқаюмова
23.02.2024
https://t.me/Ishqimkitobida href='' rel='nofollow'>
Бахорини алмашдими, аёз қишга,
Аёл бошин эгиб, кетар рисқ теришга,
Юрагини чангаллайди қаттиқ мушга,
Мусофирда юрса аёл, тошлар отманг!
Ором билмас халовати хатто бир зум,
Кўз ёшларин тўкилади кўздан юм-юм,
Умри ўтди ҳазон бўлди, юзи маъсум,
Мусофирда юрса аёл,тошлар отманг!
Ҳаёлини бузманг асло, дилин ғашлаб,
Азобида юрадилар, тилин тишлаб,
Кўнглини ҳўп ололмайсиз энди ҳушлаб,
Мусофурда юрса аёл, тошлар отманг!
Еган нони қаттиқ,бўлар, тишга ботар,
Тун кечалар мижжа қоқмас тонги отар,
Хаёлида фарзандлари, шодон уйғотар,
Мусофирда юрса аёл, тошлар отманг!
Тошлар отиб булғайсизда бечорани,
Озарланган ҳаста юрак, дил порани,
Тушларида айтадилар куй нолани,
Мусофирда юрса аёл, тошлар отманг!
Мағур бошин кўтаради, жим индамай,
Кеча кундуз ишлайдилар тиним билмай,
Ёмон ҳаёлларга борманг, кўрмай билмай,
Мусофурда юрса аёл, тошлар отманг!
Елкасида оғир юки, жон оғрийди,
Фарзандини соғинади, жим кулмийди,
Соғлигини алиштирган, ўзи билмийди,
Мусофирда юрса аёл, тошлар отманг!
У ҳам она, бир онага азиз фарзанд,
Яқинига отасига онасига шакару қанд,
Орзуси ҳўп, умидларга беради панд,
Мусофирда юрса аёл, тошлар отманг!
Дилноза Абдуқаюмова
23.02.2024
https://t.me/Ishqimkitobida href='' rel='nofollow'>