Иқбол МИРЗО шеърлари dan repost
ҚОРА РЎЙХАТ
Шўро замонини эсларсиз балким,
Бир рўйхат бўларди – аждаҳо коми.
Қизил қолипларга тушмас эса ким
Қора рўйхатларга тушарди номи.
Тақиқ муҳри тушар бўлса агарда,
Ҳатто марҳумлар ҳам топмасди омон.
Ўша рўйхатда ҳам Темур саркарда,
Ўша сафларда ҳам Бобуршоҳ сарбон.
Ким у рўйхатбоши? Ким у муҳрдор,
Маликлар устидан ҳукм чиқазган?
Ким у азизларни хўрлаган мурдор,
Ким у нурпош номни қорада ёзган?
Пешона экан-да, кўрдик кейинроқ,
Мезонларни бузиб кимки этса баҳс,
Кимки буюк бўлса, сурилди ногоҳ,
Рўйхатларга тушди кимки бўлса Шахс.
... эшиклар ёпилар юзларга таққа,
Тўнини тескари кияр матбуот.
Сен гўё оқ бўлдинг шу тахлит халққа,
Номинг қора бўлди гўё, одамзод...
Сургун қилинарми узлатга инсон,
Қулфлаб қўйиларми ғорга зоҳид ҳам?
Дўрмонда Абдулла Ориф дили қон,
Маҳзун жилмаяди Эркин Воҳид ҳам...
Рост бўлсин битгани мустабид замон!
Қора рўйхатларнинг қораси ўчсин!
Ошкора айтилсин ким бўлса ёмон,
Яхши бўлса номи юракка кўчсин!
Фақат... истиҳола бор пича бизда,
Шукр, йўқмиз қора рўйхатларида.
Фақат... не гина бор дўстларимизда,
Нега номимиз йўқ тўйхатларида?
Ҳамон чўнтакларда рўйхатлар борми,
Қонда қолганмикин шўравий иллат?
Биз қачон оқ деймиз сабуҳий қорни,
Қачон оқ от минар оқкўнгил миллат?
Тафаккур ҳурлиги – қутли иноят,
Бир учқун ялтирар юрак қатида.
Тўғри яшайвергин, бўлгайсан шояд
Азал Котибининг оқ рўйхатида.
Иқбол МИРЗО
Шўро замонини эсларсиз балким,
Бир рўйхат бўларди – аждаҳо коми.
Қизил қолипларга тушмас эса ким
Қора рўйхатларга тушарди номи.
Тақиқ муҳри тушар бўлса агарда,
Ҳатто марҳумлар ҳам топмасди омон.
Ўша рўйхатда ҳам Темур саркарда,
Ўша сафларда ҳам Бобуршоҳ сарбон.
Ким у рўйхатбоши? Ким у муҳрдор,
Маликлар устидан ҳукм чиқазган?
Ким у азизларни хўрлаган мурдор,
Ким у нурпош номни қорада ёзган?
Пешона экан-да, кўрдик кейинроқ,
Мезонларни бузиб кимки этса баҳс,
Кимки буюк бўлса, сурилди ногоҳ,
Рўйхатларга тушди кимки бўлса Шахс.
... эшиклар ёпилар юзларга таққа,
Тўнини тескари кияр матбуот.
Сен гўё оқ бўлдинг шу тахлит халққа,
Номинг қора бўлди гўё, одамзод...
Сургун қилинарми узлатга инсон,
Қулфлаб қўйиларми ғорга зоҳид ҳам?
Дўрмонда Абдулла Ориф дили қон,
Маҳзун жилмаяди Эркин Воҳид ҳам...
Рост бўлсин битгани мустабид замон!
Қора рўйхатларнинг қораси ўчсин!
Ошкора айтилсин ким бўлса ёмон,
Яхши бўлса номи юракка кўчсин!
Фақат... истиҳола бор пича бизда,
Шукр, йўқмиз қора рўйхатларида.
Фақат... не гина бор дўстларимизда,
Нега номимиз йўқ тўйхатларида?
Ҳамон чўнтакларда рўйхатлар борми,
Қонда қолганмикин шўравий иллат?
Биз қачон оқ деймиз сабуҳий қорни,
Қачон оқ от минар оқкўнгил миллат?
Тафаккур ҳурлиги – қутли иноят,
Бир учқун ялтирар юрак қатида.
Тўғри яшайвергин, бўлгайсан шояд
Азал Котибининг оқ рўйхатида.
Иқбол МИРЗО