Бугун, 27 январ куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари, Парламентадаги Ўзбекистон Либерал Демократик партияси фракцияси аъзолари Захидов Эркин Агзамович ва Убайдуллаева Севара Абдуллаевна хамда партиянинг Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси Муяссар Тоировна Йўлдошева иштирокида тумандаги 426- мактабгача таълим муассасасида унинг ходимлари ва жамоатчилик фаоллари билан давра сухбати ташкил этилди.
Учрашув давомида депутатлар томонидан мамлакатимизда ҳозирги даврда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларнинг бориши, “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг энг муҳим йўналишлари, мақсад ва вазифалари, хусусан ижтимоий соҳада амалга оширилаётган йирик дастур ва лойиҳалар бўйича йиғилиш қатнашчиларига, уларнинг меҳнат фаолияти ва касбий қизиқишларини ҳисобга олган холда маълумот берилди. Хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларидаги сўнгги янгиликлар тушунтирилди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари тизимда амалга оширилаётган ишлар, мактабгача таълимни ривожлантириш, тизимда фаолият кўрсатаётган ходимлар қўллаб қувватлаш ва соҳага кадрлар тайёрлаш масалалари хамда тиббиёт соҳасида, хусусан аёллар саломатлигини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги сўнгги ўзгаришлар ва қабул қилинган янги қонунлар бўйича бир қатор ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб тегишли таклифлар киритдилар. Депутатлар билан учрашув кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.