INSAYDER


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insayder_reklama_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Канада ҳукумати раҳбари Жастин Трюдо ўз жойини топширганидан сўнг

Бош вазир лавозимини топширгач, курсини кўтариб олиб, тушган сурати тармоқда тезда вирусга айланиб кетди. Фойдаланувчилардан бири Трюдони ниҳоят нормал ҳаётда яшаши мумкинлигидан хурсандлигини таъкидлаган.

@insideruzbek


Сурхондарёда юк машинаси уриб кетиши оқибатида 2-синф ўқувчиси вафот этди

7 март куни Бойсун туманида 8 ёшли қиз мактабдан чиқиб, йўлни кесиб ўтаётганида 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги юк машинаси уни уриб кетган. Оқибатда қиз шифохонада вафот этган.

@insideruzbek


Жиззахда опа-сингилларни ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қамалди

ЙТҲ 2024 йилнинг 18 ноябрь куни Бахмал туманида содир бўлган. 33 ёшли А.О Cobalt машинасида Ўсмат йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар 13 ёшли И.М. ва унинг синглиси, 4 ёшли И.К.ларни уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетган. ЙТҲ оқибатда опа-сингиллар турли тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Бахмал туман суди ҳукмига кўра, ҳайдовчи 3 йил муддатга машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ундан ташқари, жабрланувчининг фойдасига 145 млн сўм маънавий ва моддий зарар тўланиши белгиланди.

@insideruzbek


Москвага дронлар ҳужум қилиши ортидан Uzbekistan Airways самолёти Внуково аэропортига қўна олмади

Тошкент-Москва йўналишида парвоз қилаётган «Uzbekistan Аirways»га тегишли Boeing 767 самолёти Москвадаги аэропорт ёпиқлиги сабабли, йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлди. Натижада самолёт Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.

Шунингдек, Бухородан Москвага учган бошқа самолёт ҳам Самарага қўнишга мажбур бўлган.

@insideruzbek


Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

13 март соат 05:00дан 25 март 05:00 гача Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Таъмирдан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий ATR-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

@insideruzbek


«Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги биринчи мавсуми учун овоз бериш бошланди

Овоз бериш жараёнлари 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

@insideruzbek


Зеленский Овал кабинетдаги тортишув учун Трампдан кечирим сўради — АҚШ президентининг махсус вакили

Стифф Уиткоффнинг сўзларига кўра, Зеленский АҚШ президентига мактуб йўллаган ва Овал кабинетда юз берган тортишув учун кечирим сўраган.

@insideruzbek


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб ва Ракатбоши кўчалари кесишмасида Cobalt йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини учириб юборди.

@insideruzbek


2025 йилда ўзбекистонликлар қаерга визасиз саёҳат қилишлари мумкин?

@insideruzbek


Эртадан яна «бир овозга бир ёғ» акцияси бошланади. Бу сафар 10 кун давом этади.

@insideruzbek


Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ушбу автомобилга чизиқни босганлик учун жарима ёзиб беришибди.

Қизиқ, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш қандай бўлади унда?

@insideruzbek


Ўзбекистонда ҳар куни қотиллик жинояти кўриб чиқилмоқда

2024 йил Ўзбекистондаги жиноят судларида 61 минг киши судланди, 723 киши оқланди. Республика бўйлаб ҳар куни камида битта одам ўлдириш, ҳар 2 кунда бир марта номусга тегиш жиноятига доир ишлар кўрилмоқда.

@insideruzbek


Ўзбекистонлик фуқаро Сеулдан 5 млн доллар нақд пулга квартира сотиб олибди.

@insideruzbek


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкентга келмасликни айтиб видео олган фуқаролар қамалди

Асли қашқадарёлик ва самарқандлик бўлган 21 ва 20 ёшли шахслар вилоятликларни Тошкентга келмаслигини айтиб видео олган ва уни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирган. Уларнинг иккаласига ҳам 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

@insideruzbek


Ўзбекистон дунёдаги энг қиммат гул букетлари рейтингида топ-10ликка кирди

Ҳисоб-китобларга кўра, 8 март байрамида Ўзбекистонда гул букети нархи ўртача 20 долларга айланган. Бу борада Ўзбекистон Жанубий Корея (28,6 доллар), Арманистон (24,7 доллар), Аргентина (22,2 доллар), Австралия (22 доллар) АҚШ ва Қозоғистондан (21,4 доллар) ортда қолган. Таққослаш учун Болгарияда битта гул букети нархи 1,8 долларга баҳоланган.

Бу хабарни кимга юборишни биласиз.

@insideruzbek


АҚШ суди Хитойдан Covid-19 тарқалгани учун 24 миллиард доллар талаб қилди

Суд Хитой «пандемия хавфи ва кўлами тўғрисида дунёни чалғитгани» ва «шахсий ҳимоя воситаларини йиғиш бўйича монополистик амалиётлар билан шуғулланганини» тан олди.

@insideruzbek


8 март учун энг яхши совға – HUAWEI nova 13 Pro! 🎁✨

Севимли аёлларингизни HUAWEI nova 13 серияси билан хурсанд қилинг! Ушбу замонавий ва кучли смартфон уларнинг ҳаётини янада ёрқин ва қулай қилади.

Ва энг ёқимли томони! 🎧💙
Энди HUAWEI nova 13 сериясини харид қилсангиз, HUAWEI FreeBuds SE3 наушникларини совға сифатида қўлга киритасиз! Бу эса сиз ёки яқинларингиз учун ажойиб қўшимча гаджет бўлади.

🌸 Байрамга яқинларингизни қувонтиришни ҳозирдан бошланг!

Бепул етказма: texnomart.uz
Телеграм: @texnomart
Алоқа учун: +998 71 209 99 44
реклама


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Оксана Чусовитина Бокуда бўлиб ўтаётган жаҳон кубогида таяниб салто отиш баҳсларида ОЛТИН МЕДАЛни қўлга киритди!

Оксана шу йил 50 ёшга тўлади. ФАНТАСТИКА!

@insideruzbek


Россияда оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

У Хабаровскда дарахтдан йиқилиб, умуртқа поғонасини синдириб олган. Отаси Россияда шифокорлар унга қарамаётгани сабаб, Ўзбекистонга қайтиши ёрдам сўраган. Ўзбекистонлик дипломатлар ёрдамида у ортга қайтарилган.

@insideruzbek


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да феврал ойининг энг яхши футболчиси бўлганидан сўнг мухлислардан келиб тушган саволларга жавоб берди.

Ош билан шашлик ўша ердаям реклама бўлибди.

@insideruzbek

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.