Пахтаобод тумани ,, Имматали Хожи ,, жомеь масжиди .


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


,, Имматали Хожи ,, жомеь масжиди .

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#juma_suhbati #jamiyat #isrof
🗣 Мавзу: ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР – ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК

🎙 Исомиддин домла МуҳиддиновТошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЎЗ ВАҚТИДА ТЎХТАТАЙЛИК!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 БУ ДУНЁНИНГ ИККИ ЗИЙНАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Душанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   20. 01.2025-й (Январь ойи )
.20 .1446-й (Ражаб ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:35
🕌 Шом       - 17:20
🕌 Хуфтон   - 18:50


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:45
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 15:45
⏰ Шом       -- 17:20
⏰ Хуфтон   -- 19:05
17-Январьдан 24-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
i


Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги қурилиш объектига асос солинди

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш давомида Пахтаобод туманидаги “Ҳаётбахш” МФЙда бўлди.

Бугун бу ерда “Тўқимачилик саноат зонаси”нинг қурилишига асос солинди.
Айтиш жоиз, 300 млн. долларлик лойиҳа асосида барпо этилаётган ушбу ҳудуд 55 гектардан иборат. У фойдаланишга топширилгач, 10 мингта янги иш ўрни яратилади.

Савдо-саноат палатаси томонидан қурилаётган ушбу объект саноат ипотекаси асосида тадбиркорларга  берилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг дастлабки босқичи 2 ойда ишга туширилиши режалаштирилган.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   19. 01.2025-й (Январь ойи )
.19.1446-й (Ражаб ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:35
🕌 Шом       - 17:20
🕌 Хуфтон   - 18:50


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:45
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 15:45
⏰ Шом       -- 17:20
⏰ Хуфтон   -- 19:05
17-Январьдан 24-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
i


AHLI SUNNA | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Bugunning muhim mavzusi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook






🆕Намоз вавти
Янгиланди.
🗓 18-январ шанбадан

Пахтаобод туман Имматали ҳожи жоьме масжиди.

Азон вақтлари..

🕌 Бомдод - 06:05
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:35
🕌 Шом       - 17:20
🕌 Хуфтон   - 18:50

Намоз вақтлари..

🌄 Бомдод - 06:45
🏞 Пешин - 13:00
🌇Аср - 15:45
🏙 Шом - 17:20
🌃 Хуфтон - 19:05

Дўстларингизга ҳам улашинг савоби бор барчамизга !
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/ImmataliMasjid


🆕Намоз вавти
Янгиланди.
🗓 18-январ шанбадан

Пахтаобод туман Имматали ҳожи жоьме масжиди.

Азон вақтлари..

🕌 Бомдод - 06:05
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:35
🕌 Шом       - 17:20
🕌 Хуфтон   - 18:50

Намоз вақтлари..

🌄 Бомдод - 06:45
🏞 Пешин - 13:00
🌇Аср - 15:45
🏙 Шом - 17:20
🌃 Хуфтон - 19:05

Дўстларингизга ҳам улашинг савоби бор барчамизга !
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/ImmataliMasjid


Унда «масжидга кириб келиб, намоз ўқиди» де­йилган кишининг исми Холид ибн Рофеъ бўлиб, Насаий қилган ривоятга кўра, у икки ракъат намоз ўқиган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Масжидга кирган одам аввало намоз ўқиши кераклиги.
2. Бошлиқ ўзига тобелар қилаётган иш шариатга мосми-йўқми, қараб туриши лозимлиги ва хато бўлса, тузатиб қўйиши.
3. Намоз ўқиб бўлгач, масжиддагиларга салом бериш.
4. Саломни эшитган киши дарҳол алик олиши. Саломга алик олишнинг вожиблиги шу ҳадисдан олинган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал саломга алик олиб, сўнг хатони тўғрилашга киришганлар.
5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қайт, бориб, намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ» деганларини уламолар икки хил таъвил қилганлар.
Баъзилари «Унинг намози бутунлай намоз бўлмаган», десалар, бошқалари «Унинг намози комил намоз бўлмаган, чунки ҳадиснинг охирида «Бундан бирор нарсани кам қилсанг, намозингдан кам қилган бўласан», демоқдалар», дейишади.
6. Бир нарсани яхши билмаган одам эътироф қилиб, билган одамдан ўргатиб қўйишини сўраши кераклиги.
7. Билган одам эса аввал билмаган одамнинг иши хато эканлигини мулойимлик билан тушунтириб қўйиши лозимлиги.
8. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қачон намозга турсанг, такбир айт» деганлари намозга кириш такбир билан бўлишини ва такбир фарз эканлигини билдиради.
9. «Сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил» деганларидан намозда қироат фарз эканлиги ва у муяссар бўлинганича ўқилиши келиб чиқади.
Ҳанафий уламолар шуни далил қилиб, «Намозда Фотиҳа сурасини ўқиш фарз эмас, балки муяссар бўлганича оятлар ўқиш фарздир», дейдилар.
10. «Тин ол» дейилганидан рукуъ ва саждада хотиржам бўлгудек ҳолат вожиблиги келиб чиқади.
Бунинг энг кам миқдори Ҳанафий мазҳабида рукуъда «Субҳана роббиял азим»ни, саждада «Субҳана роббиял аъла»ни шошмай, уч мартадан айтиш билан белгиланади.
Кўпчилигимиз бу нарсага унча эътибор бермаймиз. Ҳадисдаги намозни камчилик билан ўқиган одамга ўхшаб рукуъ ва саждани номига, тез-тез қиламиз. Аслида эса рукуъда ҳам, саждада ҳам тасбеҳларни ўн бир мартадан айтиш керак.
11. Шунингдек, рукуъдан ҳам ғоз туриб, қоматни ростмана тўғрилаш лозим. Баъзиларга ўхшаб, бошни кўтариб, кўкракни бир оз тўғрилаб, саждага кетавериш керак эмас.
12. Биринчи саждадан бошни кўтарганда ростмана, хотиржам бўлиб ўтириш лозимлиги.
13. «Кейин намозингнинг ҳаммасида шундай қил» деганларидан ҳар бир ракъат намозда юқорида зикр қилинган нарсалар такрорланиши лозимлиги билинади.
14. Намознинг арконларидан бирортасини бузган одам уни қайта ўқиши вожиблиги.
15. Олим одам билмаганларга шариат амалларини сабр билан ўргатиши зарурлиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи


Намоз арконларини бузган одам уни қайта ўқиши вожиблиги

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Аркон» кўплик сийғасидаги сўз бўлиб, унинг бирлиги рукндир. «Рукн» луғатда бурчак маъносини англатади. Худди бурчак уйдаги асосий нарсалардан бўлганидек, рукн ҳам намоздаги асосий нарсадир. Рукнларсиз намоз бўлмайди. Рукнлар намознинг аввалидан охиригача адо этилиши шарт, уларни қасддан ёки унутиб ёхуд билмасдан қолдириб бўлмайди.
Ҳанафий мазҳабида рукн лафзи ўрнига фарз ва вожиб лафзлари ишлатилади. Қуйидаги ҳадиси шарифларда намознинг фарз ва вожиб амаллари ҳақида сўз боради.
عَنْ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ниятига яраша бўлади», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу ҳадис ва унинг тўлиқ шарҳи «Ният» китобида ўтган. Ҳадиси шарифнинг бир қисмини бу ерда келтиришдан мурод, намозда ният фарз эканлигини билдиришдир. Намоз ўқувчи ният қилиши фарз, аксинча, намози намоз бўлмайди. Агар ниятини тилига олиб айтса, яна ҳам яхши.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ الْمَسْجِدَ فَدَخَلَ رَجُلٌ فَصَلَّى ثُمَّ جَاءَ فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَرَدَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَيْهِ السَّلَامَ، فَقَالَ: ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ، فَصَلَّى ثُمَّ جَاءَ فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَقَالَ: ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ ثَلَاثًا، فَقَالَ: وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ مَا أُحْسِنُ غَيْرَهُ فَعَلِّمْنِي، فَقَالَ: إِذَا قُمْتَ إِلَى الصَّلَاةِ فَكَبِّرْ، ثُمَّ اقْرَأْ مَا تَيَسَّرَ مَعَكَ مِنَ الْقُرْآنِ، ثُمَّ ارْكَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ رَاكِعًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَعْتَدِلَ قَائِمًا، ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ جَالِسًا، ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا، ثُمَّ افْعَلْ ذَلِكَ فِي صَلَاتِكَ كُلِّهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَزَادَ أَبُو دَاوُدَ: فَإِذَا فَعَلْتَ هَذَا فَقَدْ تَمَّتْ صَلَاتُكَ، وَمَا انْتَقَصْتَ مِنْ هَذَا شَيْئًا فَإِنَّمَا انْتَقَصْتَهُ مِنْ صَلَاتِكَ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Бир одам ҳам масжидга кирди ва намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига жавоб бердилар ва:
«Қайт, бориб намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ», дедилар. У бориб, намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Бас, у зот:
«Қайт, бориб, намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ», дедилар. Уч марта шундай бўлди. Бас, шунда ҳалиги одам:
«Сизни ҳақ ила юборган Зот ила қасамки, бундан яхши ўқий олмайман, менга ўргатинг», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон намозга турсанг, такбир айт. Сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил, сўнгра рукуъ қил ва рукуъда тин ол, сўнгра ғоз туриб, тиклан. Сўнгра сажда қил ва саждада тин ол. Кейин (бошингни) кўтар ва ўтириб тин ол. Сўнгра сажда қил ва саждада тин ол. Кейин намозингнинг ҳаммасида шундай қил», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Абу Довуд:
«Бас, қачон шуни қилсанг, намозинг тўлиқ бўлади. Бундан бирор нарсани кам қилсанг, намозингдан кам қилган бўласан», деган зиёдани келтирган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф муҳаддис ва фақиҳ уламолар орасида «намозини ёмон ўқиган одамнинг ҳадиси» номи билан машҳур бўлган. У намознинг сифати ҳақидаги ўта муҳим ҳукмларни ўз ичига олган буюк ҳадисдир.


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Пайшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   16 . 01.2025-й (Январь ойи )
.16 .1446-й (Ражаб ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:30
🕌 Шом       - 17:15
🕌 Хуфтон   - 18:45


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:45
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 15:40
⏰ Шом       -- 17:15
⏰ Хуфтон   -- 19:00
10-Январьдан 17-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...


Ўлик қалбнинг ўнта белгиси.

Бир куни Иброҳим Адҳам Басранинг бозоридан ўтиб қолди, бирдан одамлар у кишини кўриб олдига тўпланиб келишди ва сўрашди:

- Эй Абу Исҳоқ! Биз дуо қиламиз-у, ижобат бўлмаяпти, нега?

Айтдики:

- Чунки қалбларингиз ўнта сабаб билан ўлиб бўлган.

Улар:

- Нима улар?–деб сўрашди.

Иброҳим ибн Адҳам шундай дедилар:

1. Аллоҳни таниб туриб, ҳақини адо қилмадингиз.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севамиз,–деб даъво қиласизлар, бироқ суннатини тарк қиласизлар.

3. Қуръонни роса ўқийсизлар, лекин амал қилмайсизлар.

4. Аллоҳнинг неъматларини еб туриб, шукрини адо қилмайсизлар.

5. Шайтонни душман, – дейсизлару у билан келишиб кетаверасизлар.

6. Жаннат ҳақ,–дейсизлар, аммо унга яраша амал қилмайсизлар.

7. Дўзах ҳақ, – дейсизлар, лекин ундан қўрқмайсизлар.

8. Ўлимни ҳақ, дейсизлар, лекин унга ҳам тайёргарлик кўрмайсизлар.

9. Уйқудан турубоқ одамларнинг айби билан машғул бўласизлару ўз айбингизга боқмайсизлар ҳам.

10. Ўлик кўмасизлар, бироқ ибрат олмайсизлар.


Силаи_раҳм

Суннатдан далил

Имом Муслим, Абу Довуд ва Молик видолашув ҳажи ҳадисида Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сизлар уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансиз. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар. Сизлар учун уларнинг зиммасида сиз ёмон кўрган бирор кишига тўшакларингизни бостирмаслик мажбурияти бор. Агар ўшани қилсалар, уларни ачитмайдиган қилиб уринглар. Улар учун сизнинг зиммангизда маъруф йўл билан ризқлари ва кийимлари мажбурияти бор».

Муовия Қурайший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бизнинг биримизда хотинининг нима ҳаққи бор?» дедим.

«Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзига урмайсан. Қаттиқ сўкмайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», дедилар у зот».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   15. 01.2025-й (Январь ойи )
.15 .1446-й (Ражаб ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:30
🕌 Шом       - 17:15
🕌 Хуфтон   - 18:45


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:45
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 15:40
⏰ Шом       -- 17:15
⏰ Хуфтон   -- 19:00
10-Январьдан 17-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...


Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
«Алҳамдулиллаҳ»:
– Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
– Қуръондаги биринчи калимадир.
– Энг афзал дуодир.
– Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
– Жаннатнинг кўчатидир.
– Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир.
– Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.