Postlar filtri


Классик Журналистика принципида биз ўқиётган пайтда ит одамни тишлагани янгилик бўлмайди, одам итни тишлаб олса ҳақиқий ЯНГИЛИК бўлишини ўргатишган.

Ҳозир битта ёш, жудаям умидли бошқа ёшларга кўрсатиб намуна қилишга арзигулик қаҳрамон топиб ундан бошқа ёшларга ҳам йўл йўриқ намуна бўлиш мақсадида интервью беришини сўрадим. Менга у билан интервью нашрга ва вақтига қараб 300 доллардан юқори туришини айтишди.

Қарийб чорак асрлик фаолиятим давомида бундай ҳолатга илк бор дуч келдим. Ва бу мен учун ҳақиқий ЯНГИЛИК бўлди!

Майли нима ҳам дердик, янги тренд шекилли 😳


IT Ladies Uzbekistan dan repost
#NoodatiyVakansiya

LinkedIndagi antiqa "vakansiya"

Erta tongda LinkedIn ijtimoiy tarmog'ida juda aktual va qiziqarli "vakansiya"ning noodatiy e'loniga ko'zim tushdi.

Kanalimiz qizlari uchun ham bu vakansiya qiziqarli bo'lishi mumkin.

Yangi ish haftasini yaxshi kayfiyat bilan boshlash uchun sabab😀


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Qisqa videoda bir olam hayajon…


"Онам 2 йил давомида ойлик маошларини ҳаммасини менинг шартнома пулимга тўлаганлар",

— бугун "Зулфия" Давлат мукофотига сазовор бўлган қизларимиздан бири Умматой Йщлдошева онажонисининг унинг илми ва бугунги ютуқлари йўлидаги ана шу захматини эслади.

"Қаранг онажон, яхшиям ўшанда ўқитган экансиз, ҳозир сиз 1 йил қийналиб тўлаган пулингизни 1 ойда қийналмасдан топяпман", деб онажонимга раҳмат айтаман.
Мукофотни олганимни билганларида онам менга: "Раҳмат юзимни ёруғ қилдинг қизим, барча қийинчиликларим ортда қолди. Сенга ишонардим", деганларида мендан бахтиёр инсон йўқ эди.
Фарзанд учун ота-онасини орзусини амалга ошириши ва уларнинг кўзидаги қувонч ва бахтни кўриш ўзгача туйғу бўлар экан.

Умматой IT Investments Center Next Up hub Start-Up Studio лойиҳа менеджери ва “Anora” лойиҳаси асосчиси INHA университети битирувчи ва «Yangi O‘zbekiston» университети магистранти.

У илк бор Давлатимиз томонидан АйТи йўналишида ҳам берилган "Зулфия" Давлат мукофотига сазовор бўлган қизларимиздан. Биз эса у каби илмли қизларимиз сафи кўпайишининг тилакдошимиз. Ҳар бир қизга насиб қилсин бу мукофот.

#ҚизингизгаПулТикинг
#ТаълимгаИнвестиция


IT Ladies Uzbekistan dan repost
Samarqandda IT bo‘yicha bilim va malakangizni rivojlantirishga imkon beruvchi to‘rt kunlik oromgoh ish boshlaydi

💡Qizlar, bu tadbir siz uchun!

🛌Boshqa viloyatdan kelgan qizlar maktab yotoqxonasida 4 kun davomida bepul yashashlari mumkin bo’ladi

11-14-mart kunlari Samarqandda IT bo‘yicha bilim va malakangizni rivojlantirishga imkon beruvchi to‘rt kunlik oromgoh ish boshlaydi. Unda siz IT sohasiga kirish va o‘z o‘rningizni topish, mehnat bozoriga yoki frilansga chiqish uchun zarur bo‘ladigan asosiy digital-kompetensiyalarni o‘zlashtirish, qolaversa, o‘zingizga bo‘lgan ishonchni oshirishni o‘rganishingiz mumkin.

📌 Sizni nima kutmoqda?
✨ IT sohasida yetakchilik, loyihalarni boshqarish, portfolio va karyera yaratish haqida seminarlar.
🎯 O‘ziga nisbatan ishonchni oshirish va kasbiy o‘sish bo‘yicha interaktiv mashqlar.
📑 Mutaxassislar tomonidan rezyume tuzish, uni tahlil qilish va mukammallashtirish bo‘yicha amaliy mashg‘ulotlar.
💡 Frilans platformalari tahlili: digital sohada buyurtmalarni qanday topish va rivojlanish.
👥 ЅTEM da xotin-qizlar jamoasi va volontyorlik imkoniyatlari haqida sessiyalar.

Malakali murabbiylardan ko‘plab amaliyotlar, muloqotlar va foydali insaytlar kutilmoqda.

📅 11-14-mart
📍 School 21, Samarqand shahri, Ibn Sino ko‘chasi, 17A
🏡 Yashash maktab yotoqxonasida
🖍 O‘rinlarlar soni chegaralangan
👉 Havola orqali ro‘yxatdan o‘tish lozim

📢8-mart kuni biz saralashning birinchi bosqichi natijalari va ishtirokchilar ro‘yxatini e’lon qilamiz. Yangiliklarni va pochtani kuzatib boring – balki ro‘yxatda aynan sizning ismingiz bo‘lar!


Ҳар бир оила кўриши шарт бўлган кўрсатув!

"Субъектив"нинг навбатдаги сони ҳар бир ота-она фарзанди билан ва ҳар бир ўқитувчи кўриши шарт бўлган кўрсатув бўлибди.

Унда эшшак миниб 8 километр йўл босиб мактабга илм олиш учун бораётган ва бахтли келажагига ишонаётган болача Рамазон ҳикояси, ҳаётимизни ўзгартираётган устозлар билан интервьюлар ва таълимга доир оғриқли ва қизиқарли фактлар ўрин олган. Рамазоннинг ҳикояси айниқса ҳар куни эрталаб ота-онаси иссиқина машинасида мактабни эшиги тагигача ташлаб кетадиган бироқ илм олишни истамайдиган болалар кўришлари керак.

Кўрсатувда кўтарилган оғриқли хожатхона масаласи борасида бир ўй ўтди ҳаёлимдан, юртимизда жуда кўп бойлар бор Масжидлар барпо қилаётган, улар ҳар бир ҳудудда бугун чиройли Масжидлар барпо қилишяпти. Шу саховатли бойларимиздан болаларимизга хожатхона қуриб беришларини сўраган бўлардим.

Кўрсатув ижодкорлари унинг якунида #UstozSizgaRahmat челленджига мен ҳам қўшилиб, бошланғич синф устозим, раҳматли Юлдуз опага раҳмат айтмоқчиман.
Ва таълимимиз "ЎРТАнча эмас ЭНГ олий даражада бўлиши учун ҳар биримиз максимал даражада ҳаракат қилишимизни тилаб қоламан🤲

Хуллас бу кўрсатувни кечқурун оила даврасида фарзандларингиз билан албатта кўринг!

https://www.youtube.com/watch?v=c73U7_i5yBQ

#UstozSizgaRahmat


Бошқаларнинг ғалабасини қабул қила олиш ҳам ғалаба аслида…

Доим қизимнинг ютуқлари билан мақтаниб пост қўярдим. Бугунги постим эса акс мавзуда. Қизим Шахло Science (табиий фанлар химия, биология ва физикани ўз ичига олади) фанидан Олимпиаданинг шаҳар босқичида қатнашиб, афсуски, ғолиб бўла олмади. Мактабида бўлиб ўтган Олимпиадада 2-ўринни олган қизим шаҳар босқичида 15-ўринни эгаллабди. Мени энг қувонтиргани қизим бу мағлубиятни муносиб қабул қилиб, ғолиб бўлганларга хавас қилгани бўлди. Аслида ҳам биздан кучли ва билимлилар борлигини тан олишни ҳам билиш керак. Шаҳар босқичида 1 ва 2-ўринларни табиий фанларга Ихтисослашган Абу Али Ибн Сино мактаби ўқувчилари эгаллашди.

Мен ҳам хафа эмасман. Асосийси қизимнинг иштироки, доим Олимпиадада иштирок этаётган ўқувчиларни кўриб хавас қилардим мана қизим ҳам ўз ҳаракатлари билан урунишларни бошлаб юборди. Биринчи урунишимиз муваффақиятсиз бўлсада, кейингилари омадли бўлади деб умид қилиб қоламмз. Энг зўр томонини айтайми, қизим юқорида санаб ўтган химия ва биология фанига алоҳида қизиқиши уйғониб, мустақил ўрганишни бошлади (Физикани шундоқ ҳам севиб ўрганиб боради). Қизимга шундай чиройли билимлар бераётган устозларига алоҳида миннатдорлик билдириб, ғолиб бўлган болаларнинг ота-оналарига ҳавас қилиб табриклаб қоламан.

Қуйида қизим мағлубияти ҳақида ёзган пости билан бўлишяпман. Болаларимиз мағлубиятни нохақлик деб қабул қилмасликлари ва бошқаларнинг ғалабаси учун қувонишни ҳам билишлари керак.

P.S. Пости рус тилида бўлгани учун айб қилманг, боғчаси ва бошланғич синфда рус мактабда ўқиганининг таъсири, лекин ўзи соф ўзбек тилида гаплашади


Мен фаолият юритаётган ташкилот Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда аҳолининг рақамли саводхонлик даражасини таҳлил қилишга қаратилган муҳим тадқиқот ўтказяпмиз.

Олинган натижалар, ёшларнинг АйТи саводхонлигини ошириш, малака ошириш имкониятларини яратиш, шунингдек, қишлоқларда яшовчи ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради. Шу сабабли биз сўровнома ташкил қилдик.

Атига 32-та саволдан иборат ва бор йўғи 10–15 дақиқа вақтингизни олади. Илтимос, озгина вақтингизни аямай шу сўровномада иштирок этсангиз: https://forms.gle/TfQMVMB2LwaL7oTf7

Сизнинг иштирокингиз рақамли таълимни барча учун янада қулай ва самарали қилишга ёрдам беради!

🎁Айтмоқчи сўровномада иштирок этганлар совға ҳам ютиб олишлари мумкин:
📱iPhone 16 Pro
🎧 AirPods 4
🎓Coursera’дан бепул сертификатлар!


IT Ladies Uzbekistan dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
O’zbekistonning raqamli kelajagiga o’z hissangizni qo’shing va IPHONE 16PRO yutib olish imkonini qo’lga kiriting!

Salom, do’stlar! 👋

IT-ta’lim uyushmasi Shveysariya taraqqiyot va hamkorlik agentligi bilan birgalikda aholining raqamli savodxonlik darajasini tahlil qilishga qaratilgan muhim tadqiqot o‘tkazmoqda.

Olingan natijalar, IT sohasida samarali ta’lim dasturlarini yaratishda va yangi karyera imkoniyatlarini ochishda yordam beradi.

Ushbu so’rovnoma jami 32-ta savoldan iborat bo’lib, atigi 10–15 daqiqa vaqtingizni oladi.

❗️Ha, aytgancha! Tadqiqot yakunida, ishtirokchilar orasida sovrinli o’yin o’tkazilishi rejalashtirilgan.

Unda qanday qilib ishtirok etish mumkin, deysizmi?⬇️

📌So’rovnomani to’ldiring 
📌Aloqa uchun ma’lumotlaringizni qoldiring VA biz
📌Pochtangizga maxsus ID raqam va sovrinli o’yin shartlarini yuboramiz! 

Unda, eng omadli ishtirokchilarni:
📱iPhone 16 Pro
🎧 AirPods 4
🎓Coursera’dan bepul o’qish uchun vaucherlar va boshqa qimmatbaho sovg’alar kutmoqda!

✨Keling, birgalikda yangi imkoniyatlar beruvchi raqamli kelajak sari qadam tashlaymiz.

Imkoniyatni boy bermang va so‘rovnomaga hoziroq o‘ting! 🚀
https://forms.gle/TfQMVMB2LwaL7oTf7

Sizning ishtirokingiz ta’limni barcha uchun yanada qulay va samarali qilishga yordam beradi!


Фарзандим компьютерда ўйин ўйнашдан бошқасига қизиқмайди

Фейсбукда бир она шундай деб ёзибди.

Аслида олганда бундан ҳам ота-оналар ижобий томонга фойдаланса бўлади. Болани компьютер ўйинлари яратишга қизиқтириб кўриш мумкин. Шунда у ўйин ўйнаш билан эмас балки бир касб ўрганиш билан машғул бўлади.

Бу борада ўйин яратиш билан шуғулланадиган East Games компанияси директори билан суҳбат қилгандим, балки кимлар учундир манфаатли бўлар:

https://www.youtube.com/watch?v=kedLu5KMG7A&t=20s


Шундай ёшларни кўрсам ғурурланиб кетаман!

Бугун автомобилимни ювдиргани кирдим, чип чиройли ёш йигитлар совуқ ҳавода автомобиль ювишяпти. Шуларни ота-онаси болалигидан илм олишига эътибор берганида, ўзлари ҳам озгина қунт қилиб илм олишганда, шундай совуқ ва зах ишларда эмас, компьютер олдида ўтириб даромад топишарди деб ўйлаб қолдим.

Аслида ҳамма гап биз ота-оналарда, фарзандларимиз келажакда "қора ишчи" бўлмаслиги учун уларни болалигидан илм олишга қизиқтиришимиз керак, қолганини ёшлар ўзлари эплаб кетишади деб ўйлайман.

Эндигина 11-синфда таҳсил олаётган мана бу йигит, ҳозирдан замонавий касбларни ўрганиш орқали 3-4 та давлат ташкилотида ишлаб, оиласига, ўзига фойда келтираётган экан.

Абдураҳмон баракалла, Аллоҳим барча орзу ва мақсадларингизга эриштирсин! Сиздай ёшларимиз сони кўп бўлсин🤲👏


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ушбу видео ва постни фарзанди бор ҳар бир ота-она кўришини истардим


Ҳозиргина Канадада истиқомат қиладиган юртдошимиз Фарҳод Файзуллаевнинг телеграм каналидаги бир пост эътиборимни тортди: "Ўғлим дарс қиладиган пайтда Ютубда ўтирипти. Болани бўш қўйяпман шекилли😡" Бу постга қўйилган суратда болани қайси ижтимоий тармоққа қанча вақт сарфлаётгани акс этган. Мен фарзандларимнинг гаджетида бундай кузатувдан қандай фойдаланиш мумкинлигини билмайман.

Куни кеча Ютубда дахшатли бир видео кўрдим. Дахшатга тушдим!


Тўғри, бугун интернет ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб бўлди. Масалан, мен тенгқурлар интернетдан интститутга киргандан кейин "Интернет журналистика" дарсида интернет кафега кириб, энди почта очиб, фойдаланишни ўрганган бўлсак (бу тахминан 2001 йиллар) бугун болалар туғилмасидан интернетга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Кўп кўраман исталган қахвахонага киринг, 1 ёшли бола ҳам телефонга тикилиб овқат еб жим ўтиради. Уйда ҳам оналар боласи тинч ўтириши учун албатта унга Ютубда мультик қўйиб беришади.

Бугун интернет болаларни технологик аутизмга чалинишига ҳам сабаб бўлаётган экан. Буларнинг ҳаммаси Интернет қарамликкка кирса. Бундан ташқари интернет келтириб чиқарадиган хавф ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

1. Кибербуллинг: суиқасдгача олиб келиши мумкин бўлган хавф.
2. Катталар учун контент: болаларнинг руҳиятига, тарбиясига таъсир қилувчи зўравонлик, экстремистик ва ҳаттопорнографик материалларга эркин кириш имкони борлиги.
3.Хавфли танишувлар: Мен айтган видеода болалар дуч келиши мумкин бўлган айнан шундай хавф.

Табиий савол туғилади. Буларни олдини олиш учун биз катталар нима қиляпмиз?

Интернетдан тўғри фойдаланиш, вужудга келиши мумкин бўлган хавфлар бўйича тушунтириш ишлари олиб боряпмизми?

Назорат ва чегара ўрнатганмисиз? Фарзандларингиз гаджетларига қандай чекловлар ўрнатгансиз?

Интернет билан боғлиқ бўлмаган машғулотлар билан шуғулланишадими?

Бундай салбий жиҳатлар оқибатида бир неча мамлакатлар аллақачон болалар учун интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклашган экан. Масалан: Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларга TikTok, Twitter ва Facebook каби ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланган. Норвегия яқинда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича ёш чекловини 15 ёшгача ошириш ниятини эълон қилган, ҳозиргача 13 ёш бўлган. Франция ҳам болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклади. Жанубий Корея, Германия, Италияда ҳам болалар учун интернетдан фойдаланиш борасида чекловлар мавжуд экан.

Бу чоралар болаларни интернетнинг потенциал хавфлари ва салбий таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган.

Барчамиз турмуш ташвишлари билан оворамиз, бунга доим ҳам вақтимиз ва ресурсимиз етмайди. Балки бизда ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши борасида маълум бир чекловлар ўрнатиш керакдир деб ўйлаб қолдим!? Интернет фарзандларимизни "йўқотиб" қўйишимизга сабаб бўлмасин 😞

Хўш, сиз фарзандларингизни интернет хавфидан асраш учун қандай чора кўрасиз?


IT Education Association dan repost
AyTini o‘rganganim hayotimni yaxshi tomonga o‘zgartirdi

Boburjon Parmonqulov, 1-guruh nogironi, u mustaqil harakatlana olmaydi. Shunga qaramay u bugun “CONSTRUCTIVE METAL” korxonasida menejer lavozimida faoliyat yuritadi... Qanday qilib deysizmi?

Boburjon hayotga qiziquvchan, xushchaqchaq va bilimga chanqoq edi. Ammo 19 yoshida og‘ir dardga chalingani oqibatida yura olmay qoldi. Bir dunyo orzular bilan yashayotgan yigitning ko‘ziga dunyo qorong‘u bo‘lib ko‘rinib ketdi. Kayfiyati tushdi, ruhi cho‘kdi, butun vujudini tushkunlik kayfiyati qamrab oldi. Ammo onasi Sayyora opaning qo‘llab-quvvatlashi, Sergeli tuman “Nogironlar jamiyati” raisi Gulnoza Saidovaning mehnatlari besamar ketmadi.

Tumandagi “CONSTRUCTIVE METAL” korxonasi rahbari Abdurasul Mahmudov hamda korxona ish yurituvchisi Shahnoza Mirtolipova Boburjonga “Kompyuter savodxonligi” kursini tamomlashiga ko'mak berib, kompyuterda ishlashni, hisobotlar tayyorlashni o‘rgatishdi. Shunday qilib Boburjon yangi bilimlarni tezda o‘zlashtirib, masofadan onlayn ishlovchi xodim sifatida ishga qabul qilindi...

“CONSTRUCTIVE METAL” korxonasi nogironligi bo‘lgan shaxslarga to‘siqsiz muhit yaratadigan mahsulotlar ishlab chiqarishga ixtisoslashgan. Ya’ni, bu yerda umumiy turar joylari korxonamiz tomonidan nogironligi bo‘lgan shaxslar uchun mo‘ljallangan maxsus vositalar va moslamalar (pandus) bilan jihozlanadi.

Korxonada menejer sifatida faoliyat yuritayotgan Boburjon mijozlar bilan muloqot qilib, ulardan buyurtmalar qabul qiladi, so‘ngra ularni qayta ishlab, korxonaga yuboradi.

“Axborot texnologiyalarni o‘rganganim – hayotimni yaxshi tomonga o‘zgartirdi. Mijozlar bilan, xaridorlar bilan muloqot qilishim – hayotimga mazmun olib kirdi. Korxonaning bir bo‘lagi ekanligimni his qildim. Jamiyatga kerakligimdan xursandman. Meni qo'llab-quvvatlashgani uchun korxona rahbariyatidan minnatdorman. IT sohasi men kabi tayanch-harakat tizimida muammosi bo‘lgan insonlar uchun jamiyatda o‘z o‘rinlarini topishlari uchun juda yaxshi imkoniyat deb hisoblayman. Bu sohani o‘rgangan insonlar albatta o‘zini hayotga bo‘lgan qiziqishlari ortib boradi.

Boburjon faoliyat yuritayotgan korxona rahbariyati tomonidan unga noutbuk, stol-stul, shkaf, mebel jamlanmasi berib, uyiga Wi-Fi ham o‘rnatib berilgan. Sergeli tuman “Nogironlar jamiyati” raisi Gulnoza Saidova esa unga erkin harakatlana olishi uchun elektron aravacha ham bergan.

“Kelajakda orzularim ko‘p. Shulardan biri sog‘ayib, hamkasblarim bilan bir xonada birgalikda ishlash. Bundan tashqari kompyuterda dasturlash tilini o‘rganib, chiroyli saytlar, dasturlar yaratish. Irodamni qo‘lga olib, kuchim yetgancha harakat qilaman va nasib qilsa yetakchi dasturchi bo‘lishni niyat qilayapman va albatta maqsadimga yetishimdan umidvorman”

, — deydi Boburjon.

Boburjon mustaqil yura olmasada tinmay o‘z ustida ishlab, hayotda o‘z o‘rnini topishga intilayotgan yoshlarimizdan. Yaqinda u O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Biznes va tadbirkorlik oliy maktabida Kasb-hunar va tadbirkorlikka o‘qitish dasturining “Marketing xizmatlari hamda tovar va xizmatlar reklamasini tashkil etish” yo‘nalishi bo‘yicha o‘quv kurslarini muvaffaqiyatli tugatdi. O‘z oldiga katta-katta maqsadlarni qo‘ygan Boburjonning barcha orzulari ushalishiga tilakdoshmiz.

Qahramonimiz bilan suhbat Shveysariya taraqqiyot va hamkorlik agentligi moliyaviy qo‘llab-quvvatlovida “O‘zbekistonda IT va raqamli ta’lim landshaftini takomillashtirish” loyihasi doirasida tayyorlandi.
Mazkur Loyiha kelajakda yoshlarning IT savodxonligini oshirish, malaka oshirish imkoniyatlarini yaratish, shuningdek, qishloqlarda yashovchi yoshlar va ayollarni ish bilan ta’minlashni nazarda tutadi. Loyihaning dastlabki bosqichida hududlarda IT savodxonligi va ko‘nikmalari bo‘shliqlarini tahlil qilish, bunda maqsadli auditoriya sifatida yoshlar, qishloq aholisi, ayollar va qizlar, kam ta’minlangan oilalar, nogironlar qamrab olinadi.


IT Education Association dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
O’zbekistonning raqamli kelajagiga o’z hissangizni qo’shing va IPHONE 16PRO yutib olish imkonini qo’lga kiriting!

Salom, do’stlar! 👋

IT-ta’lim uyushmasi Shveysariya taraqqiyot va hamkorlik agentligi bilan birgalikda aholining raqamli savodxonlik darajasini tahlil qilishga qaratilgan muhim tadqiqot o‘tkazmoqda.

Olingan natijalar, IT sohasida samarali ta’lim dasturlarini yaratishda va yangi karyera imkoniyatlarini ochishda yordam beradi.

Ushbu so’rovnoma jami 32-ta savoldan iborat bo’lib, atigi 10–15 daqiqa vaqtingizni oladi.

❗️Ha, aytgancha! Tadqiqot yakunida, ishtirokchilar orasida sovrinli o’yin o’tkazilishi rejalashtirilgan.

Unda qanday qilib ishtirok etish mumkin, deysizmi?⬇️

📌So’rovnomani to’ldiring 
📌Aloqa uchun ma’lumotlaringizni qoldiring VA biz
📌Pochtangizga maxsus ID raqam va sovrinli o’yin shartlarini yuboramiz! 

Unda, eng omadli ishtirokchilarni:
📱iPhone 16 Pro
🎧 AirPods 4
🎓Coursera’dan bepul o’qish uchun vaucherlar va boshqa qimmatbaho sovg’alar kutmoqda!

✨Keling, birgalikda yangi imkoniyatlar beruvchi raqamli kelajak sari qadam tashlaymiz.

Imkoniyatni boy bermang va so‘rovnomaga hoziroq o‘ting! 🚀
https://forms.gle/TfQMVMB2LwaL7oTf7

Sizning ishtirokingiz ta’limni barcha uchun yanada qulay va samarali qilishga yordam beradi!




Вебинар учрашув ушбу ҳаволада ўтади.

Бугун соат 19:00 да ўтказиб юборманг.

https://meet.google.com/syp-tkcp-qrp


Оддий ўқитувчиликдан Дастурчилик соҳасига ўтиб, бугун Американинг йирик компаниясида масофадан ишлаб яхшигина даромад топаётган мутахассис тажрибаси сизга қизиқми?

Ундай бўлса бугун у билан бўлиб ўтадиган Вебинарни ўтказиб юборманг. Munira Begmuratova сизлар билан ўз тажрибасини ўртоқлашишга ҳамда сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришга тайёр.

Ўзингизни анчадан бери АйТи соҳасида синаб кўрмоқчи бўлсангиз, имкониятни қўлдан бой берманг! Ёҳуд бу учрашув ҳақида шу соҳага қизиқадиган яқинингизга юбориб қўйинг!

Иштирок этиш учун батафсил маълумот: https://t.me/ITLadiesUzbekistan/90


IT Education Association dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Pul sarflamasdan zamonaviy kasblarni o‘rganishga tayyormisiz?

📢Poytaxtimizning Yunusobod tumanida joylashgan Farobiy IT Akademiyasi sizlarga Data Analytics, IT Project Management, yoki SMM sohasida bepul kurslarni taqdim etadi!

Kurslarda nimalarni o‘rganasiz?

Data Analytics:
➡️Ma'lumotlarni yig‘ish, tozalash va tahlil qilish
➡️Excel va SQL asoslari
➡️Python bilan data visualization (Tableau, Power BI)
➡️ Statistika va qaror qabul qilish

IT Project Management:
➡️Loyihalarni rejalashtirish va boshqarish
➡️ Agile, Scrum va Kanban metodologiyalari
➡️ Risklarni boshqarish va jamoa bilan ishlash
➡️ Jira, Trello kabi vositalardan foydalanish

SMM (Social Media Marketing):
➡️ Kontent yaratish va platformalarni boshqarish
➡️ Targeting va reklamani sozlash
➡️ Analitika va natijalarni optimallashtirish
➡️ Trendlar va kreativ strategiyalarni qo‘llash

Kurs davomiyligi: 3-6 oy (tanlangan yo‘nalishga qarab)
Dars davomiyligi: 2-3 soat
⌛ Haftada: 3 kun

📲 Ro‘yxatdan o‘tish uchun quyidagi havolani bosing 👇

Ro'yxatdan o'tish

Shoshiling, joylar cheklangan! 😊
Telefon: 77 777 30 30


IT Ladies Uzbekistan dan repost
📣Qanday qilib xalqaro darajada talabgir dasturchi bo'lish mumkinligi va minglab mutaxassislar orasidan ajralib turishni bilmoqchimisiz?

Sizni Global Toptal kompaniyasining dasturiy ta'minot bo'yicha bosh muhandisi Munira Begmuratova bilan onlayn vebinarga taklif qilamiz! 🚀

Sizni nima kutmoqda?

☑️ IT sohasida karerangizni tezlashtirishga yordam beradigan haqiqiy maslahatlar 🧠
☑️ Qanday qilib dunyoning eng yaxshi kompaniyalari izlayotgan mutaxassisga aylanish mumkinligi haqida maslahatlar 🌍
☑️ Katta tajribaga ega mutaxassisdan motivatsiya va ilhom 💡

💬 Ushbu vebinar katta yutuqlarga erishish istagida bo’lganlar uchun imkoniyat!

🗓 Sana: 2025-yil, 6-fevral
Soat: 19:00

🔗 Muvaffaqiyat sizni kutmoqda, faqat birinchi qadamni tashlang! Imkoniyatingizni qo'ldan boy bermang 💻

📝Vebinarda ishtirok etish uchun ro’yxatdan o’ting.


Дастурчиликка қизиқадиган қизларга юбориб қўйинглар жуда фойдали Вебинар бўлади Худо ҳохласа👇👇

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.