ИЖОД ТАРАННУМИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва ёзувчи Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


#Кун ҳикмати
Дарвешдан сўрашди:
— Нега бунчалар сокинсиз?

У деди-ки:
— Узун вақт ўқишим ва тажрибаларим натижасида ҳаётимни беш устун асосида қурдим:
1. Менинг ризқимни ҳеч ким ея олмаслигини тушундим ва сокинлашдим.
2. Аллоҳнинг доимо мени кўриб турувчи эканини тушундим ва ҳаё қилдим.
3. Менинг ишимни ҳеч ким қила олмаслигини тушундим ва ишга тушдим.
4. Тушуниб етдим-ки ҳар бир ишнинг охири ўлимдир ва унга тайёрландим.
5. Ва яна тушуниб етдим-ки яхшилик ва ёмонликлар қолувчидир, шунинг учун яхшиликларимни кўпайтирдим ва ёмон хулқларимни тарк қилишга ҳаракат қилдим.

   Интернетдан олинди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
***

Айби бўлса ҳам бош эгмасдан, тан олмайдиганлар бор. Улардан хафа бўлманг, чунки қуриган дарахт эгилмайди.

Хайрли тун!
Тунингиз тинч ва хотиржам ўтсин!
Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз!


#Бир чимдим кулги😂😂😂
Бир одам саҳрода чанқаб, зўрға кетаётса, узоқдан байроқ кўринибди. Хурсанд бўлиб, қараса бир савдогар, галстук-бўйинбоқ сотиб турганмиш:⠀
— Эй, ошна сув бер ҳозир ўлиб қоламан, - деса.⠀
Савдогар:⠀
— Менда сув йўқ, галстук олмайсанми?, - дермиш.⠀
— Галстугингни бошимга ураманми? Сув бер, илтимос.⠀
— Менда сув йўқ! Хоҳласанг, анави тепалик орқасида акамнинг ошхонаси бор, - деб ўша ерга жўнатибди.⠀
Ҳалиги одам бир соат ўтгач, қайтиб келиб:⠀
— Эй, ифлос галстугинг неча пул ўзи? Аканг галстукингсиз ошхонага киритмас экан-ку...
😂😂😂😂😋


#Ҳаётий ҳикоя
Ниятим амалга ошганидан афсусдаман (ҳаётий ҳикоя)

Яратган сизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз режалаштиролмайсиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганман. Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ ўз мисолимда буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки мен бошидан ниятни нотўғри қилдим, бутун сўраш ўрнига кемтик сўрадим, Яратган ҳам сўраганимни берди, ниятим амалга ошди, лекин бундан менга яхши бўлгани йўқ, аксинча, дардим кўпайди, ташвишим ортди. Эҳ, қани эди, вақтни ортга қайтаришнинг иложи бўлганда, балки бари бошқача бўлармиди?

Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳаққим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман, “яна қизми, нега яна қиз туғилди?”, деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. “Нега улар ўғил туғишади, менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман, улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?”, деб ўйлардим. Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: ”Эй, Худо менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим. Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғиллик бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғиллик бўлишни жуда истаганимдан, шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман.
Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим.
Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғиллик бўлдим.
Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд.
Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди.
Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табибу, шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди.
Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак...
Ўғиллик бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим. Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим.

Малоҳат С. Тошкент вилояти
https://t.me/IJOD07


#Бу қизиқ!
Фрегат денгиз қуши қишлашга кўчиб кетаётганда, парвоз асносида бироз мизғиб олиш учун миясининг ярмини ўчириб қўя олар экан. Бир неча ҳафта тўхтовсиз парвоз барқарорлигини таъминлаш учун миясининг қолган ярми фаолиятини тўхтатмас экан. Яъни бу қушда махсус автопилот тизими мавжуд экан.

Фрегат қушининг эркаги томоғида махсус қизил халта мавжуд бўлиб, жуфтлашиш мавсумида мазкур халтани шишириб, урғочисини жалб этишга уринади.

https://t.me/IJOD07


Фақат илтимос, кўзингизни очинг , ўтиниб сўрайман сиздан мен учун яшанг.
Эр ортиқ чидай олмади кўзларини очиб аёлини қаттиқ қучиб унга:
Севгилим илтимос сен мени кечир, қанчалик кўр бўлган эканман, мен ношудни кечир. Мен сенда қадрлаган ҳамма нарсани унутиб қўйган эканман. Бугун мен энг асосий нарсани тушуниб етдим: фақат сен экансан менинг ягона ғамхўрим севгилим менга куч берадиган менда ўзимга ишонч уйғотадиган сен экансан.
Сен ҳар доим мени қўллаб қувватлайсан мени тушунасан. Сен ҳаётим мазмунисан. Бошқа ҳеч қачон сенга ҳиёнат қилмайман, сенга азоб бермайман, сўз бераман. Сени ҳеч қачон қўйиб юбормайман, борлигинг учун рахмат!
Бу одатий интернетдан олинган ҳикоя эмас, бу ҳаётдан бўлган ҳодиса. Бундан ҳолатлар ҳар қадамда учрайди. Бундай ҳикоялар ҳаммани ўйлаб коришга мажбур қилади, уни дўстларинг билан бўлиш. Токи оилаларда ҳиёнат камайсин!..

Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07


#Ҳикоялар
📝Аёлига хиёнат қилган эркакка тақдирнинг кучли зарбаси.
Ҳаётий ҳикоя.

Дам олиш кунлари эди. Эшик очилиб хонага 30 ёшлар чамасидаги аёл кириб келди. “Қаерда эдинг?”- сўради аёлнинг эри. “Ҳар доимгидай, ойимникида,”- деди аёл ҳиссизгина.
“Ҳм, охирги пайтлар ойингникига серқатнов бўлиб қолдинг.”- деди эр. Аёл эса жавоб ўрнига елкасини қисиб қўя қолди.
-  Бирам ҳиссиз, феъл-атворсиз бўлиб қолибсан, қани сендаги эҳтирос? Турмуш қурганимизга 5 йил бўлди аммо бунақаси бўлмаган. Балки кўчадан бошқасини излаб кўрарман ?- мийиғида кулди эр..
-  Ўзингиз биласиз- этиборсизгина жавоб қайтарди аёл, дастурҳон тузатаётиб.
Бундай жавобни у аниқ кутмаган эди. У дастурҳондан шартта турдида, уйдан чиқди ва кимдирга қўнғироқ қилди.
-  Салом жоним! Сени жудаям соғиндим йўлдаман. Қорним жуда оч севгилингни тўйдириб қўясанку а?
-  Албатта азизим, дастурҳон тузашни бошладим, келақолинг.
У хурсанд бўлиб машинага ўтирди. Йўлда гул дўконига кириб, у севган қизил атиргуллардан сотиб олди.
Чорраҳадан ўтаётиб у дахшатли автоҳалокат гувоҳи бўлди. Унинг нигоҳини, ҳалокатга учраган кишини шифокорлар олиб кетаётгани унинг ортидан эса хотини қон йиғлаб кетаётгани тортди. Шу онда унинг ҳаёлига бир фирк келди.
У тўсатдан рулни бурдида, оғайниси хирург бўлиб ишлайдиган шифохонага борди.
-  Жавлон оғайни ёрдаминг керак. – мен севгилимни синаб кўрмоқчиман, менга ёрдам бера оласанми?
-  Ҳали сенинг хотинингдан бошқа севгилинг ҳам борми?
-  Ҳа севгилим бор! Хотиним билан яшаяпман, аммо туйғуларимиз аллақачон совиб бўлган. У мен уйланган аёл эмас.
-  Ҳм, нимаям қилардим, ёрдам бераман албатта. Аммо шуни аниқ биламанки, хотининг ҳали ҳам олдингидай ажойиб аёл, шунчаки сен қадрлашни унутдинг.
Бўлмаган гап деди оғайнисининг гапига жавобан.
Сўнг таниш рақамни тердида, дўстига тутқазди. Гўшакдан  овоз келди:
-  Алло, азизим қачон келасиз? Қаердасиз ўзи?
-  Ассаламу алайкум, сизни шахар шифохонасидан безовта қиляпман. Бу ерда 30 ёшли дахшатли автоҳалокатга учраган эркак ётибди, унинг телефонидан сўнгги бор сизга қўнғироқ қилинган экан. У тирик аммо унинг иккала оёғини ҳам олиб ташлашга тўғри келди. Тезроқ етиб келинг.
-  Мм, кечирасиз мен ҳозир бора олмайман- деди довдираб қолган аёл. Бунинг устига у менинг шунчаки танишим холос. Ундан кўра унинг хотинига қўнғироқ қилинг. Бу рақамни эса илтимос ўчириб ташланг ва менга бошқа қўнғироқ қилманг.
Бундай жавобни кутмаган эркак лол бўлиб ўтирар эди.
-  Бу ўйинни бошлаган экансан, кел хотинингга ҳам қўнғироқ қилиб кўрамиз деди оғайниси.
-  Унга ҳам аниқ керак эмасман, у ҳам мендан худди шундай воз кечади.
-  Мен хулоса қилишга шошмаган бўлар эдим. Кел олдиндан фол очмасдан, қўнғироқ қилиб аниқлаймиз.
-  Майли деди зўрға у
Шифокор рақамни терди
-  Салом Наргиза!
-  Ассалому алайкум Жавлон ака сизмисиз, анча бўлибди гаплашмаганимизга… Яхшимисиз
-  Яcхши рахмат ! Сен фақат хавотрга тушма сенга бир гапим бор…. Дилшод автоҳалокатга учради.
-  У ҳаётми? Нима бўлди унга? Қаерда у?
-  Ҳа у тирик, аммо аҳволи оғир, комага тушиб қолган…
-  Вой Худойим, ҳозир бораман…
Дилшод оғайнисинг хонасида хотини  келишига ишонмай ўтирар эди. 15 дақиқа ўтиб шифохана йўлакчасида шовқин кўтарилди:
- Қани у? қани менинг эрим?
- Наргиза ўзингни бос, юр мен билан палатага. Фақат илтимос тичлан!
Шифокор аёлни палатага олиб кирди. Кроватда эри қимирламай ётар эди. У эрининг олдига  югуриб бориб, унинг  қўлларини тинмай ўпа бошлади ва: -  Жоним, ҳаётим менинг. Илтимос ўзингизга келинг, илтимос ўтиниб сўрайман. Илтимос фақат ўлманг, мени ташлаб кетманг. Сизни жонимдан ортиқ кўраман, ҳамма айбингизни кечираман. Сизни алдаганим учун кечиринг. Мен ойимникига бордим деб алдаётган эдим. Шу кунларда менга бир аёл қўнғироқ қилган эди, сиз у билан эканлигизни айтган эди. Менга бу жуда қаттиқ азоб берди. Шунинг учун мен ҳар куни биз бирга борган жойларга бориб айланиб юрган эдим. Энди ҳаммасини кечираман, ҳаммасини бошидан бошлаймиз,


Maxsus Xabarlar | Rasmiy kanal dan repost
❗️2025-йилда қандай дам олиш кунлари бўлиши кутилмоқда

“2025-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳали қабул қилинмади.

Одатда қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги Фармон 20-декабрдан сўнг эълон қилинади.

“2025-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ЛОЙИҲАСИга кўра,  2025-йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланиши мумкин:

👉 барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш кунлари:

➖24-март – душанба
➖1-апрель – сешанба
➖2-сентябрь – сешанба


👉 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

➖22-март – шанба
➖2-апрель – чоршанба
➖9-июн – душанба
➖10-июн – сешанба
➖3-сентябрь – чоршанба

📌 2025-йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилиши мумкин:

➖5-апрель – шанба кунидан 2-апрель – чоршанба кунига;
➖14-июн – шанба кунидан 10-июн – сешанба кунига;
➖6-сентябрь – шанба кунидан 3-сентябрь – чоршанба кунига.


❗️Фармон  ЛОЙИҲАСИга кўра, 2025-йил январ ойида қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган!

Агар Фармон  ЛОЙИҲАСИга ўзгартириш киритилмаса 2-январь — пайшанба кунидан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар ишга чиқади.

👉 ⚡️@xabarlar_maxsus ⚡️


​​- ака, мен сизга ишонаман, келишдик.
Ҳар ой ваъдага мувофиқ айтилган сумма хақдорга берилар, мен россияда бўлсам ҳам смс орқалик хақдор пулни олганлигини хабарини берарди.
Қарздор қарзини узди, ишлари ривожланиб блоклаб пулга қодир бўлди аммо сухбатлашиб қолинганда:
- э акаа, қийинчиликлар ҳам ортда қолди а ? Алхамдулиллах яна ўзимга келиб олдим, аммо хожи акани ғирромликлари ёдимдан бир умр чиқмайди.
- минғиллаб эслайвермасдан бориб шартта юзига шуларни айтмайсанми, ахир ўзингдаям айб бўлса керак?
- ўзимни ҳам "оппоқ" демайман, аммо ғирромона босимлар алам қиларкан, ўшанда Худога ёлбориб Ўзинг кифоя қилгин эй Роббим деб эркак киши бўлсам ҳам кечалари йиғлардим.Майли, ҳаммани қалбини Аллоҳ билиб турибдику ака.
Орадан йиллар ўтди, инсон бойликка тўймас экан, бўлган сари яна яна деяверар экан.
Катта бизнесни орзу қилган ака жуда катта бизнес режага қўл урди.
Катта бизнес учун энди ўнлаб блок пул керак эди, атрофидагиларга ишончга эгалиги учун кимдан бизнес учун пул сўраса ҳеч иккиланмай пул берарди.
Пул олиш шарти ажойиб эди.
10 сўмлик молни 13 - 15 сўмдан уч ойда қайтариб бериш шарти билан 3 ой мудатга олинар ва нақд пулга молни эгасини ўзига 8 сўмдан сотиларди.
Бир неча савдогарлардан шу услубда катта бизнес учун сармоя тўплади.
Тўпланган пулни бизнес ишга солиб берадиган " катта ака" га берилди.
Иш битгунга қадар ҳаёлан гавай оролларидан уйлар сотиб олинган, энди қаёққа қўлини "узатса" етадиган олигарх эди.
Аммо, ҳа, аммо бу ҳаёлларни биттагина шумхабар барбод қилиб ташлади.
Пулни олган " катта ака " қамалиб қолди ва қамоқда ўлиб қолди. Пулни берилаётганда ҳеч қандай тилхат бўлмаган. Фиг доказеш.
Нимада адашдим, олинган пулларни қайтариш учун ховли жойим машиналаримни сотсам ҳам урвоғ бўлмайди, ё Аллоҳ, нималар бўлаяпти, қаерда хато қилдим дея хожи ака бошини ушлаганча ўлтириб қолди.
Энди эса хақдорлар акадан хаққиларини талаб қилишни бошлашди.
П.С.
Агар шу ҳикояни ўзлари ўқиётган бўлсалар қаерда адашилгани ҳақида ўз фикримни айтишни лозим топдим.
Кишини тупикдалигидан фойдаланиб ўз манфаатингизни ўйлаб савдода зулм қилганлигингизда адашган бўлишингиз мумкин, буни бумеранг дейдилар.
Аллоҳ қарзларингизга нажот берсин.
Хақдорларга сабр берсин.
Мухаммад Икром.
https://t.me/IJOD07


#Ҳикоялар
📝ҚАРЗ

Ҳаётий воқеа

Ўзига тўқ обрўлик оилада ўсиб улғайди, оилада кенжа фарзанд эди, акалари ўз бизнесига эга эдилар.
Акаларини ёрдами билан мўжазгина дўкон қуриб савдони бошлаб юборди.
Ишлари юриб атрофида савдогар дўстлари кўпайди.
Ўзоро сухбатлар, дўстлари дўкон очмаган бўлса ҳам фирма очиб енгил пул топиш сирлари сухбат орасида айтилавериб уни ҳам фирма очиб катта ишларга қўл уришга ундади.
Зўр. Бўларкану, ҳамма иш буёқда эканку, мен бўлса дўконниям бизнесс деб ўтирибман.
Ишлари қовушиб авваллари бир - икки миллион оборотга хурсанд бўлган дўкончи энди юз миллионларни оборот қилар, авваллари ошна деб мурожаат қилаётган ўртоқлари энди хожи ака деб мурожаат қиларди.
Авваллари гапирганида энсаси қотиб эшитадиганлар энди оддий гапини ҳам ўта муҳимдай ярим букулиб эътибор билан эшитишарди.
- хожи ака, фалон юкни четдан олиб келсак икки ҳисса фойда бўлади деб таклиф берди анчадан бери бизнесда шериклик қилиб ишлаб юрган шериги.
- яхши, ҳаракатни бошлайверинг, мендан нима ҳаракат керак бўлади?
- разтаможкага тўлов ва молни ташкилотларга топширишдаги харажатлар сиздан.
- давай, газини босинг, розиман.
Мол терминалга етиб келди, тўлов қилинса бас.
- хожи ака, мол етиб келди, тўлов қилсак терминалдан олиб чиқишга рухсат бўлади.
- мен бу ишга қўшилмайман, ўйлаб кўрсам невигидна экан.
- ия, бошда келишгандикку
- йўқ, фойдаям керакмас, билганизни қилинг.
Шерикни боши қотди, агар мол терминалда белгиланган вақтдан узоқ қолса тўлов нархи кўтарилиб зарарга кириши, харидор ташкилотларга вақтида молни етказилмаса муносабатларга дарз кетиши аниқ.
- майли, нима ҳам дердим, ҳеч бўлмаса терминал тўловлари учун қарз бериб туринг илтимос.
- ҳмм, яхши, манабу қўлимдаги молни сизга 100 га ўтказаман, 100 га тилхат ёзиб берасиз.
- яхши, аввал бу молни қанчадан олишини суриштирайчи, намуна беринг.
Афсуски пулга чақиб қарзга берилаётган молни улгуржисига 70 га ҳам олмас экан.
- ака, берган молингизни харидорларга кўрсатдим, бунча нархга кўтармаяпти
- бу мени муаммойим эмас, майли десангиз нақд харидор бор, фақат 55 беради. Лекин мол сизга ўтган, сотиш - сотмаслик сизни ихтиёрингизда, менга муддат кўрсатилган вақтда 100 ни берсангиз бўлди.
Ноилож қолган шерик қолган суммани бир иложини қиларман деб ўйладида шартга рози бўлди.
Молни ўзини кўрмади,фақатгина берилган намуна қўлида холос, 100 га рози бўлиб 55 ни олиб тилхатга имзо қўйди.
Қисқаси нотўғри савдо ўз кучини кўрсатди, олиб келган молини ташкилотларга топширди аммо кўзлаган фойдани ўрнига инфиляция сабаб зиён билан чиқди.
Қарз тўлаш муддати келди, тўлашга имконият йўқ, хақдор томони холатни тушунишги хохламай қарздорга босимлар бошланди.
Қарздорни битмаган учусткасини сув текин баҳода олиб қўйди.
Тўланмаган 70 учун қарздорни устидан ариза ёзилди, қидирувга берилди.
Қарздор эса қарзни узиш учун ўзини ўту - чўғга " уриб" ҳарактда бошқа вилоятларда сарсон юрарди.
Қарздор менга мурожаат қилди:
- ака сизни хожи эшитади, аризасини қайтариб олсин, энди ишимни топдим, ойига 10 дан бериб узаман.
- ишингни кўриб аниқ маълумотга эга бўлмагунимча ўртангизга туша олмайман дедим.
- кетдик Тошкентга, бирор ҳафта ишимни кузатиб танишинг.
Тошкентга келдик, вилоятлардан харидорлар келиб молни улгуржисига сотиб олишаётганига гувоҳ бўлдим.
Ортга қайтдим, хақдорни чақирдим:
- ука, ўрталарингиздаги олди - берди халол бўлмаган, ноилож қолган одамга ўта юқори нархда молни ўтказиб ўзи кўрмаган молни яна арзон нархда сотиб олиб қарздорликка тилхат ёздиргансиз, бундай иш келажак бизнесингизда ўз салбий оқибатлари билан сизни зиёнга киргазиши мумкин, яна ўзингиз биласиз.
- бу савдода ман хақман, мақсадга ўтайлик.
- ука, аризангизни қайтариб олинг, мен кафилман, ҳар ой 10 дан бериб қарзини узади. Аммо иши тўхтаб қолса, бемор бўлиб қолса ёки ўлиб қолса кафиллигим кучини йўқотади, алдов бўлмайди, шу шартга кўнсангиз аризани қайтариб олинг.


Театр Арбоблари уюшмаси dan repost
Таниқли шоира, таржимон ва драматург – Хосият Рустамованинг Падари Бузруквори – Исломали ота Рустамов оламдан ўтганлиги муносабати билан Хосият Рустамовага, Қўчқор Норқобилга ва оила аъзолари ҳамда қариндошларига чуқур таъзия билдирамиз.

Исломали отанинг руҳлари шод, охиратлари обод, жойлари Жаннатда бўлсин.


#Янги қисса
ЎГАЙ ОТАМ-ЎЗ ОТАМ...
(Онлайн қиссанинг давоми)
22 қисм.
Тошкентга кетишимга бир ҳафтача вақт қолган пайтда Мансур амаки Насиба опага пул бериб,менга зарур кийимларни олиб беришини тайинлабди.Эртаси куни иккимиз Бухородаги энг катта савдо маркази -Карвон бозорига бордик.
  Бозорни айланиб,менга кийимлар,оёғимга пойафзал сотиб олдик.Кайфиятим кўтарилиб кетди.Кейин Насиба опа билан ўша бозордаги ошхоналардан бирига кириб тушлик қилдик.
  Уйга келганимиздан кейин мен уларга кечки овқат тайёрлашга ёрдам бердим.Насиба опа мен билан юмшоқ муомалада бўлаётганди.Ўша куни кечга яқин Нафисаларникига бордим.Дугонам мени кўриб хурсанд бўлиб кетди.Онаси ҳам мени бағрига босиб кўришди.Кейин иккимиз Нафисанинг хонасига кирдик.
–Мен шу ўзимиздаги тиббиёт коллежига кирдим,-деди Нафиса.-Ҳа,айтганча сендан доим бир нарсани сўрайман дейман-у,эсимдан чиқиб қолади.
–Бемалол сўрайвер.
–Сен нимага Тошкентда ўқимоқчисан?Ахир шунча узоқ шаҳарда яшаб нима қиласан?У ерда қандай қилиб бегоналар орасида яшайсан?
–Нима бўлибди?Тошкентда ўқиб,шифокор бўлишни доимо орзу қилганман,-деб жавоб бердим.
–Ўзимизни Бухородаям тиббиёт институти бор-ку.Шу ерда ўқисанг бўлмасмиди?
–Мен Насиба опадан узоқроқда бўлишни,уларнинг оиласига халақит беришни истамаганим учун шундай қилдим,-дедим.
–Сен балосан,Самира.Мен уйдан бошқа жойда яшашни тасаввур ҳам қилолмайман.
–Мени энди Тошкентда уйим бор,-дедим Нафисага мақтангим келиб.-Мансур амаки олиб бердилар.Ўқишим бошланиши билан ўша уйдан қатнаб ўқийман.
–Вау!Зўр-ку.Лекин шу Мансур амаки жудаям яхши инсон-а?Ҳаммаям улар қаби бўлса қанийди..
–Ҳа,Мансур ака яхши инсон.
  Ўша куни Нафисаларникида ётиб қолдим.Эрталаб нонушта қилиб уйга қайтсам,Насиба опа мени кутганини айтса,ҳайрон қолдим.
–Нимага мени кутасиз?Ахир мен сизга айтдим-ку,Нафисаларникида қолишимни!
–Амакинг ҳам ишдалар.Бир ўзим ўтиргим келмади.Шу сабаб сени кутдим,-деди Насиба опа.
  Шундай қилиб,ўқишим бошлангунча Насиба опа билан муносабатим анча яхшиланди.Тошкентга қайтадиган куним Насиба опа Мансур амаки билан бирга мени поезд вокзалидан кузатиш учун бирга борди.Аммо ўша ерда яна бир ёқимсиз воқеа юз бергани ҳаммамизга таъсир қилди.
  Тасодифни қарангки,Мурод ҳам ўша куни Тошкентга кетаётган экан.Когон темир йўл вокзалига кириб борганимизда уни кўриб қолдим.Мурод ёлғиз эмас,ёнида ўзига ўхшаб кетадиган,тахминан 40-42 ёшлардаги эркак ҳам бор эди.Бизни кўриб қолган ҳалиги эркак Муродга нимадир деди.Мурод хўмрайиб биз томонга қаради ва мени кўриб бироз чеҳраси юмшагандай бўлди.
  Насиба опа эса ранги оқариб,уларга қараб турарди.Бирданига Мурод жойидан турди ва биз томонга юриб кела бошлади.Мансур амаки ва бизнинг ўртамизда турган Насиба опанинг қўллари титраётганини сездим.Тавба.Нимага бу аёл ўз ўғлидан бунча қўрқади?
  Мурод қаршимизга келиб тўхтади.Кейин эса Насиба опанинг рўпарасига келди.
–Она,сиз ўшанда нимага бундай қилгандингиз?
Насиба опа нимадир деб ғўлдиради.Мен унинг сўзларини тушунишга ҳаракат қилиб кўрдим.Менимча,у «Мени кечир,»-деяётганди.
  –Сизни Худо кечирсин!
Мурод шундай деб ёнимиздан узоқлашди.Мансур амаки эса Насиба опанинг қўлини сиқиб қўйди.Бироздан кейин поездга чиқиш вақтимиз эълон қилинди.Мен Мансур амаки ва Насиба опа билан хайрлашиб,поездга чиқдим.Чиптам икки кишилик купега олинган экан.Сумкамни қўйиб,ташқарига,узун коридорни эслатувчи жойга чиқдим.Ташқаридаги манзараларни кузатиб,кетавердим.Чунки ёз тугаб,куз бошланаётган кунлар бўлса-да,ҳаво ҳали анчагина иссиқ эди.Поезд ҳали Навоийга етмасдан Мурод мени излаб келиб қолди…

(Давоми бор,эртага)
Моҳигул Назарова.

https://t.me/IJOD07


#Янги ҳикоя
Дақиқа қадри

       Ҳаво  анча исиб кетди.Мўмина эрталаб ҳаво булутлигини кўриб сал қалинроқ кийинган экан, энди  шу кийимини кўтариш ҳам оғирлик қилаётганди. Ҳафтанинг охири бўлгани учунми,  дарс ўтаётганида  руҳиятида ҳам, жисмонан ҳам қаттиқ чарчоқни ҳис қилди, ёки баҳор ҳавосининг таъсиримикан, ўз-ўзидан ҳаво етишмай юраги яна пала -партиш ура бошлади. Анча бўлганди эски дарди -юрак аритмияси қўзғамай қўйганди. У уйига етиб келгунча қора терга тушди.Болаларининг саломига ҳам бош ирғаб алик олди-ю,  юзини муздек сувда ювиб,  меҳмонхонадаги диванга  ястаниб,  сал тин олмоқчи бўлди. Бироз ётсам ўтиб кетар,  деб ўйлаганди, лекин  юраги худди сувда сузиб юргандек нотекис ва оғир урарди, бирдан ваҳима босиб ҳовлига чиқди. Шу пайт бахтига катта ўғли ўқишдан келиб қолди. Гап нимадалигини тушунди-ю, дарҳол  отасига қўнғироқ қилди.  Унга боласининг овози ҳам олисдан эшитилаётгандек туюлди. Ўғли шошилиб Яндекс иловасидан такси чақирди. Ишдан келиб ҳали кийимларини алмаштирмаган Мўмина ўғлининг етовида машинага ўтирди. Кордиология бўлимига кириб борганларида ишдан рухсат теккан чоғи,  таниш йўлакда турмуш ўртоғи  уларни кутиб  олди ва ховлиқиб:
--Хайрият, докторинг кетиб қолмапти, бироз кутиб туринг дегандим, бирйўла ЭКГ қилдириб киринглар деди, қани қўлингни бер, юрақол, ҳозир ўтиб кетади,--деб, бир оғиз ҳам гапирмаётган аёлига қараб--сув ичасанми бор ўғлим, сув олиб кел, -дея чўнтак кавлаётганди,  ўғли пулга қарамай югуриб кетди.
ЭКГ хонасининг ёнида доим навбат кутувчилар бўлар эди, негадир ҳеч ким йўқ. Ичкарида оқ халат кийган аёллар қизғин суҳбатга берилган. Бирдан кўтарилган  гуррос кулгу анча давомли бўлди. Ҳаво етишмаётганидан Мўминага уларнинг овози момоқалдироқдай таъсир қилди. Чуқур -чуқур нафас олиб кўзларини юмди. Юраги нотекис ураётган шу паллада хаёлидан нималар кечгани ўзига аён...
Турмуш ўртоғи эшикни тақиллатиши билан кула -кула сумкаларига нималардир жойлаб, шиппакларини алмаштираётган аёллардан бири :
--Иш вақти тугади, соат иккидан ошди, -деди.
--Биламан, аммо аёлимнинг юрагини мазаси йўқ, илтимос, ёрдам қилинг... --дея гапини тугатмаган ҳам эди, афтидан, каттаси шекилли, қора қош аёл жеркиб:
--Бу ерда ҳамманинг юраги касал, бўлди вақтимизни олманг, шундоқ ҳам шанба куни  бўлсаям соат 3 гача қолиб кетамиз,  бизда ҳам тирикчилик бор, --деб хонани шарақ -шуруқ қулфлаб, йўл- йўлакай шеригига қараб жавраб кетарди --тавба, одамларгаям ҳайронсан, сал  воҳлироқ келсин эди.
Хўжайини табиатан оғир -босиқ инсон, аммо бугунги вазиятда қони қайнаб кетди, шунда ҳам ўзини тезгина қўлга олиб, доктордан шу яқин атрофда хусусий шифохона бор йўқлигини сўради ва бор кучини тўплаб нафас олаётган аёлига яна битта волидол таблеткасини очиб бериб, ўғлига қараб:
--Машинани шу ерга олиб келаман,сен онангга ёрдамлаш, -деди-ю, отилиб чиқиб кетди.
Доктор берган манзил  йўлнинг шундоқ нариги бетида  экан. Клиника эшигининг тагигача машинада кириш мумкин, зиналари ҳам юраги хаста одам учун мўлжаллангандек қулай экан.
Ичкарида  ҳар қадамда куллерда сув, Мўминани аҳволини пайқаб,  иккита ҳамшира югуриб ёрдамга ошиқди. Рўйхатга олиб тўлов қилишга ҳам бир неча дақиқагина кетди. Бу ердаги муҳитми,ёки ёруғлик ва шинамликми, балки эътибор сабабми Мўмина ҳам сал ўзига келгандек бўлди.
Ҳаворанг ихчам халат кийган очиқчеҳра  қиз Мўминани етаклаб, ЭКГ хонасига бошлади ва кушеткага ётишига ёрдамлаша туриб, орқа ўгириб халат ёқаларини тўғирлаётган  шифокорга  қараб :
--Дилором опа,чарчамай етиб келдингизми,-деб, сўрашган бўлди.
--Раҳмат, келдик. Қани, опажон, аҳволингиз яхшими, нима бўлди сизга,  ҳозир  бир зумда кўриб қўяман--деб, аппаратларни улаётган  хушмуомала шифокорга қараб,  Мўмина анграйиб қолди.
Унинг қаршисида салгина олдин важоҳатидан чўчигани, ўша қора қош аёл  киприкларини пирпиратиб жилмайиб  турарди.

Маҳбуба Баҳодир қизи

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


​​Шу ҳақда гап кетганда қачонлардир эшитганим – бир ҳикоят ёдимга тушади.
Бой-бадавлат ота уч ўғлини уйлантириб, уларга бор еру мулкини тақсимлаб берибди. Орадан анча йиллар ўтгач, уларнинг ҳолидан бир хабар олиб келиш учун отланибди. Ўзини танитмай, тўнғич ва ўртанча ўғиллариникида бўлиб, уларнинг турмуши, ишларидан кўнгли тўлиб қайтибди. Учинчи ўғлиникига келиб, дарвозасини қоқибди. Унга жавобан уй бекаси "Кимсиз, эрим уйда йўқ" деб қўпол муомала қилибди. Ота тушунибдики, бу ерда келди-кетди ҳам, файзу барака ҳам йўқ.
Шунда ота дарвоза ортида туриб:
– Келин, эрингиз уйга қайтганда, бир нотаниш киши келиб, остонаси яхши эмас экан, уни зудлик билан ўзгартиришини тайинлаб кетди, деб айтиб қўйсангиз, – деганича, отининг жиловини ортга бурибди.
Сафардан қайтган кенжа ўғил хотинидан ҳалиги гапни эшитибди-ю, унинг жавобини бериб юборибди. Зукко ўғил уйига отаси келганини ва хотинидан кўнгли тўлмай, қайтиб кетганини англаб етган экан-да.
Яна бир ривоятни бобом айтиб берганлар. Қадимда бир кишининг қизига совчи келади. Отаси “тенги чиқса текин бер” деган нақлга амал қилиб, текин бериб юборибди. Ота уларнинг дарёдан ўтишини кузатиб турса, бирдан сув тошиб, от ва унга мингашган келинга хавф туғилибди. “Отни ушла, келинни қўявер, текин келган”-дебди қудалардан бири. Шунда ота уларнинг орқасидан бориб, қизини қайтиб олиб келган экан.
Ҳа, яхши аёл йигит кишининг бахти. Остонаси тилло уйнинг эркаги бахтли яшайди.
Баҳорой ДЎСМАТОВА.
https://t.me/IJOD07


#Ҳикоялар
ОСТОНАСИ ТИЛЛО УЙНИНГ ЭРКАГИ БАХТЛИ БЎЛАР...

Менинг ҳаётий муваффақиятларга эришиб, бугун етти фарзандни ўқитиб, уйли-жойли қилишимга бобом сабабчи бўлган. 32-йилдаги очарчиликни ҳам кўрган, Улуғ Ватан урушида қатнашган, бир неча бор ярадор бўлган. Атиги 7 синфни тугатган, лекин, у кишининг билими ҳозирги олий маълумотлиларда ҳам бўлмаса керак. Шу бобом менга иккита ҳаётий қоидани ўргатган. "Хотиннинг ва қозоннинг арзонига учма", деган. Мен шаҳарлик қизга уйланаман, деганимда онам "болам, ўйлаб гапиряпсанми, шаҳардаги қизларга қанча қалин пули тўлаш кераклигини биласанми, ундан кўра, ўзимизнинг қишлоқдан уйланақол"-деди.
Бобом онамни кўндирди. Совчилар келиб, қуда томон қалиндан ташқари жуда кўп сарупо сўраётганини айтишди.
Бобом:
— "Нима сўраса, шуни беринглар. Юрагим сезиб турибди, қадами
қутлуғ келади, берган буюм ва пулларингни ўрни тўлиб кетади. Остонамиз тиллога айланади, деди.
Тўйдан олдин борди-келдилар анча давом этди. Зиёли оила экан, сарупо ҳақидаги гапларнинг ҳаммаси ҳазил эканини, икки ёш бахтли бўлиб кетишса, шу улар учун энг қимматбаҳо сарупо эканини айтишибди.
Тўй бўлди. Орадан бир йил ўтиб, укам уйланадиган бўлди ва бизни янги уйимизга кузатиб қўйишди. Эртасига қўл ушлашиб, марказий бозорга қозон сотиб олиш учун бордик.
– Ҳой, йигит, нима излаяпсиз? – сўради сотувчи аёллардан бири.
– Қозон, – дедим. мен.
– Студентмисан? Менда арзон, кичкина қозон бор, – деди.
– Арзонини кераги йўқ. Менга қиммат ва каттароғи керак, – жавоб бердим мен.
– Нима қиласан катта қозонни, бола чақанг бўлмаса, хотининг икковингга кичкинаа қозон ҳам бўлаверадику?
– Бобом хотин ва қозоннинг арзонига учма, деган, – дегандим, сотувчилар кулиб юборишди.
– Унда бери кел, энг қиммат қозон менда бор.
Савдолашмай, сўраган пулини бериб, катта қозон сотиб олдим. Бу қозон уйимизга ҳақиқатдан ҳам қут-барака олиб келди. Олтита фарзандимиз бўлишини бобом сезган бўлса керак. Лекин, рафиқам қадамининг қутлуғлиги бу қозондан ортиб тушди. Чет элда ўқиб келса ҳам ишлайман демади. Биринчиси ўғил, иккинчиси қиз. Учинчиси ўғил, тўртинчиси қиз. Бешинчиси ўғил, олтинчиси қиз. Табиатнинг оқ билан қоранинг алмашиб туриш ҳақидаги диалектика қонунига қатъий риоя қилди. Бундай ақлли аёл қаерда бор? Озода уйни фаришталар тарк этмайди, деган эди бобом. Бизнинг уй доим саранжом-саришта бўлган. Ўғил болалар уйни остин-устун қилиб юборса, қизларим бир зумда тартибга келтириб қўяди, онаси буни пайқамайди ҳам. Мен институтда илмий иш билан шуғулланаман. Қийин даврларда кўп устозлар маоши кам деб бу соҳани тарк этишгани сир эмас. Бир куни Шоҳидахонга бу ҳақда гап очдим.
– Институтдан кетаман, деб ўйламанг. Мен илмий иш билан шуғуллана олмадим, сиз бу ишни ташламанг, – деб қисқа қайирди. – Майли, маоши кам бўлса ҳам гап баракада. Мана, қанча китобларингиз чиқди, ёш бўлсангиз ҳам элга танилдингиз. Мен ҳам қараб ўтирмайман, бўш вақтимда тикувчилик билан шуғулланаман.
Шунда, бобомнинг яна бир доно гапи ёдимга тушди."Шўрпешана эркакнинг хотини эрини қўрийди, шўрпешана хотиннинг эри ер қўрийди".
– Тўққиз сўтих ерини қўриб, ишламай ётган эркакдан давлат нима фойда кўради, оилачи? Юртбошимизнинг куйиб-ёниб ишлаётганини кўриб турибмиз, юртимизда тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурмоқда, ҳар бир фуқаро эл корига камарбаста бўлиши керак, – деб маслаҳат берган эди бир куни Шоҳидахон.
Ҳаётимдан мамнунман ва бўйдоқ йигитларга бобомнинг маслаҳатини бераман: "Хотин ва қозоннинг арзонига учманглар".
Уйнинг остонаси мустаҳкам бўлмаса, йигитнинг ҳолига вой!
Уйнинг остонаси" деганида аёл назарда тутилади, албатта. Чунки, халқимиз рамзий маънода аёлни уйнинг остонасига қиёс қилади.
Дарҳақиқат, шундай. Бу ўринда келинга айтиладиган ёр-ёрни эслаш ўринли:
Йиғлама қиз, йиғлама, тўй сеники, ёр-ёр,
Остонаси тиллодан уй сеники, ёр-ёр.
Аммо, турмушга чиқаётган қизларнинг қайси бири ўзи тушган уйнинг остонасини тиллога айлантиради, қай бири эса...


#Ривоят ва афсоналар..
Қарз

Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»

Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.
Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07


Мени кўргач, мен томонга зўрға қараб, жилмайишга ҳаракат қилиб кўрди.
Унинг бу аҳволда кўриш мен учун жуда оғир эди, аммо онагинам яна мени тинчлантиришга ҳаракат қилиб: " Болам, йиғлама, мен оғриқни сезмаяпман"- деди.
Бу унинг саккизинчи ёлғони эди.
У менга шундай деди-ю, кўзларини юмганича бошқа очмади"...

Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07


#Ҳаётий ҳикоя
📝"ОНАМНИНГ САККИЗ ЁЛҒОНИ

"Марҳум Суриялик режиссёр доктор Мустафо ал-Аққад ўз ҳаётидан шундай ҳикоя қилади;
"Илгари мен оналар ёлғон гапирмайди деб ўйлар эдим, аммо менинг онам менга саккиз марта ёлғон гапирганидан сўнг, гумоним нотўғри эканлигини тушуниб етдим.
Мана, онамнинг менга ёлғонларини айтиб бераман.
Онамнинг саккиз ёлғони.
Ёлғонлар тарихи менинг туғилганимдан бошланган.
Мен жуда камбағал оиланинг ёлғиз фарзанди бўлганман.
Уйимизда ҳеч қачон қорин тўядиган егулик бўлмаган.
Мабодо очликдан ўлмаслигимиз учун, қаердандир озгина бўлсада гуруч олиб келинса, онам ўзининг ҳаққини ҳам емасдан, менга берар эди.
Ўзининг косасидаги гуручни менинг косамга ағдараётиб; "Болам, сен егин, менинг қорним тўқ"- дер эди.
Бу унинг биринчи ёлғони эди.
Ёшимга бироз ёш қўшилганидан сўнг, онам кичкина бир ариқдан зўрға бир дона майдагина балиқ тутиб келса, очлигимдан балиқни тезда еб қўяр эдим.
Мабодо, Аллоҳнинг марҳамати билан икки дона тутиб келса, мен еган балиқнинг чиқиндиларини ўзи ер, иккинчи балиқни ейиш учун қўл чўзганимда, менга иккинчи балиқни ҳам берар ва менга бемалол ейишимни ва у оч эмаслигини айтар эди.
Бу онамнинг иккинчи ёлғони эди.
Ёшим мактаб ёшига етганида ҳам бизда ҳеч қанақанги пул йўқ эди.
Мактаб харажатларига пул топиш учун онам бозордаги кийим кечак дўкони эгаси билан ишлашга келишди.
У кечга бозордан қаттиқ чарчаган ҳолда уйга зўрға келар, шундай бўлсада менга қараб:"Болагинам чарчаганим йўқ"- дер эди.
Бу унинг учинчи ёлғони эди.
Ўқув йили охирига етгач, имтиҳон топширадиган бўлдик.
Шунда онам ҳам мен билан бирга бораман деб қаттиқ туриб олди.
У чидаб бўлмас жазирама офтоб остида менинг имтиҳондан чиқишимни кутиб ўтирди.
Имтиҳондан чиққанимда, онам мен учун бир стаканда сув сотиб олган эди.
Мен сувни чанқоқлик билан ича бошладим. Шу пайт кўзим онамнинг юзига тушди. Иссиқ таъсиридан унинг юзларидан тер оқар, лаблари сувсизликдан қақшаб қолган эди. Мен дарҳол қўлимдаги сувни унга тутқаздим. Онам эса; "Болагинам, чанқаганим йўқ, ўзинг ичавер"- деди.
Бу унинг тўртинчи ёлғони эди.
Отамнинг вафотидан сўнг, онам беванинг ҳаётини кечира бошлади. Оиладаги жавобгарлик унинг бошига тушди, ҳаётимиз қийинлашди ва энди бизни ҳақиқий очлик қийнай бошлади.
Бизнинг аҳволимизни кўрганлар, онамга, " Ҳали ёшсан, икковингизни ҳам боқиши учун яна турмуш қургин"- деб маслаҳат беришди. Аммо, онам: "Бошқа турмуш қурмасам ҳам бўлаверади, менга эр керак эмас"- деб жавоб берди..
Бу онамнинг бешинчи ёлғони эди.
Мактабни тугатганимдан сўнг, университетда ўқидим, уни ҳам тугатиб, яхшигина даромадли ишда ишлай бошладим.
Шундан сўнг ўз ўзимга: "Энди онамнинг менга қилган хизматлари, ҳаётда тортган қийинчиликлари учун роҳатини кўрадиган пайт келди. Бундан кейин рўзғор масъулиятини ўз бўйнимга оламан"- деб ўйладим.
Бу пайтга келиб онам соғлигини йўқотган, шундай бўлсада, ҳар куни эрталаб бозорга чиқиб сабзавот сотар эди.
Мен онам ишламаслиги учун унга ўз иш ҳақимнинг маълум миқдорини ажратишга қарор қилдим.
Аммо онам бу сафар ҳам: "Болагинам, менинг пулим ўзимга етарли, пулинг ўзингда қолаверсин"- деб жавоб берди.
Бу унинг олтинчи ёлғони эди.
Иш давомида магистрлик ўқишини ҳам тугатдим. Бу менинг иш ҳақим янада ошишига сабаб бўлди.
Энди, мен ишлаб юрган немис компанияси менга бу ердаги филиалида эмас, балки Германиянинг ўзида жойлашган асосий ишхонасида ишлашга имкон берди.
Бундан мен жуда бахтиёр эдим."Ҳақиқий бахтли ҳаётим энди бошланди"- деб қувона бошладим.

​​Германияга бориб, яшаш шароитларимни жойига қўйганимдан сўнг, онамга келишини таклиф қилиб, қўнғироқ қилдим. У эса мени нотинч қилиб қўйишни хоҳламади ва менга: "Йўқ, болам, мен унақа ҳаётда яшаб ўрганмаганман"- деб жавоб берди.
Бу унинг еттинчи ёлғони эди.
Орадан йиллар ўтди. Онам қариб, рак билан оғриб қолди.
Мен бор йўғимни ташлаб уйимизга - унинг олдига жўнаб кетдим.
Келганимда, у операция қилиниб, уйимизда - чойшабга ўралганича бир аҳволда ётар эди.


— Совқотиб, гужанак бўлиб олибсиз. Кўрпангизни болалар тортиб олибди. Мана шу кўрпани алоҳида ёпиниб ётинг… — у шундай дея яна ўз ўрнига чўзилди.
Ўша онда унга ҳам раҳмим келди, ҳам меҳрим товланди.
Эрталаб сигир соғаётганимда катта ўғлим Сардор молларга ўт солаётганди. Қарасам, молхона ёнига ўтларни қуритиш учун суяб қўйилган ёғочлар секин сурилиб, ағнаяпти. Жон ҳолатда югуриб Сардорни тортдим. Аммо…
Кўзимни очсам, уйда ётибман. Ҳамма бошимда ўтирибди. Сардорнинг кўзлари қизарган. Эримнинг кўзида ҳавотир.
— Нега югурдингиз? — яна йиғлади Сардор. — Ёғочлар менга тегмасди…
— Қўрқитиб юбордингиз… — эрим бошимни кўтариб, пиёлада сув тутди. — Ўн беш дақиқача хушсиз ётдингиз. Ёғоч бошингизга тегибди. Сардор роса йиғлади, қўрқиб кетибди.
— Сиз боймасангизам, акам ўжи қочоласти…— тили чучук Камолиддиннинг гапидан ҳаммамиз кулиб юбордик. — Сижди дадам кўтайиб телди.
Унинг охирги гапидан эрим қизариб, чиқиб кетди. Мен болалар билан қолдим. Худойим, мени қанақа жойга юбординг? Ердаги жаннатми, бу! Отасидан боласигача уятчан, меҳрибон, кўнгилчан.
Оёғим ҳам лат еган экан. Икки кун ўрнимдан туришим қийин бўлди. Эрим суяб турғизар, етаклаб юрарди.
Кечқурун овқатни қайнонам билан Зилола сузди.
— Бу овқатни аянгга олиб бор, — қайнонамнинг гапидан ғалати бўлиб кетдим. — Камоллиддин, сен ҳам бу ерда ўралашавермай уйга кир. Ма, қошиқни аянгга бер.
Камолиддин ўзига ўзи гапириб келди:
— Қосиқти, аямга беяман, аямга беяман… — Менинг олдимга келди-ю, қотиб қолди.
— Кимга берасан? — сўради эрим кулиб.
— Аямга… — болакай қизариб ерга қаради.
Мен йиғлаб юбордим.
Соғайгунимча орамизда умуман бегоналик ҳисси қолмади. Эримга ҳам ўргандим…
* * *
Етимларнинг бошини силаганим учун Аллоҳ мени сийлади. Бир йил ўтиб, эгизак фарзандли бўлдим. Соғлом, бир ўғил, бир қиз. Туғруқхонадан келганимда уйда байрам бўлиб кетди.
— Фотима менга ўхшаркан, — чақалоқни қўлига олди Зилола. — Ая, бу мунча кичкина.
— Буниси менга ўхшайди, — деди камгап Диёрбек.
— Яна битта олиб келмабсиз-да, ўша менга ўхшарди, — тўғри гапира бошлаган Камолиддиннинг гапи ҳаммасидан ошиб тушди.
Ёдгора эса пинжимга суқилди. У ахир бир ҳафта менсиз ухлаб, соғиниб кетган...

Наргиза Усанбоева.
https://t.me/IJOD07

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.