МЕНГА ЎЗ ДИНИМ...
Кафирун сураси... Олтинчи оят,
Хаста юрагимга яқиндир ғоят.
Ўқийман шунда тинч қўярсиз шояд:
Сизга ўз динингиз менга ўз диним!
“Аллоҳу Акбар”-ла бошланар тонгим,
Мусҳафи шарифга ошиқдир онгим.
Маним азоним бор, йўқ маним бонгим,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!
Бошимда мўминлик аталмиш бир тож,
Манфаатим учун қолсамхамки оч,
Зар учун бўйнимга осмагайман хоч,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!
Қондошим кўп кўрдим сиздайлар дўқин
Юрагимга санчиб нафратнинг ўқин.
Десангизда сен хам бутларга чўқин,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!
Исломга киринг деб бошингиз ёрмам,
Аммо ўз қадрим хам тупроққа қормам.
Мендан кечсангизда черковга бормам,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!
Майлига силаи раҳмни узмам,
Аммо сизлар билан иттифоқ тузмам.
Куфр уммонида сизлар-ла сузмам,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!
Мен кечаги Ренис эмасман энди,
Сиз узатган гўштдан емасман енди.
Кемамиз биттадир демасман энди,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!
Сафари қариган ғариб меҳмонман,
Гарчи гуноҳлари тахмон-тахмонман.
Мен Ислом боласи Абдураҳмонман,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!!!
@IBRATLY
01.01.2020
Абдураҳмон Мешаян
Кафирун сураси... Олтинчи оят,
Хаста юрагимга яқиндир ғоят.
Ўқийман шунда тинч қўярсиз шояд:
Сизга ўз динингиз менга ўз диним!
“Аллоҳу Акбар”-ла бошланар тонгим,
Мусҳафи шарифга ошиқдир онгим.
Маним азоним бор, йўқ маним бонгим,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!
Бошимда мўминлик аталмиш бир тож,
Манфаатим учун қолсамхамки оч,
Зар учун бўйнимга осмагайман хоч,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!
Қондошим кўп кўрдим сиздайлар дўқин
Юрагимга санчиб нафратнинг ўқин.
Десангизда сен хам бутларга чўқин,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!
Исломга киринг деб бошингиз ёрмам,
Аммо ўз қадрим хам тупроққа қормам.
Мендан кечсангизда черковга бормам,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!
Майлига силаи раҳмни узмам,
Аммо сизлар билан иттифоқ тузмам.
Куфр уммонида сизлар-ла сузмам,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!
Мен кечаги Ренис эмасман энди,
Сиз узатган гўштдан емасман енди.
Кемамиз биттадир демасман энди,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!
Сафари қариган ғариб меҳмонман,
Гарчи гуноҳлари тахмон-тахмонман.
Мен Ислом боласи Абдураҳмонман,
Сизга ўз динингиз, менга ўз диним!!!
@IBRATLY
01.01.2020
Абдураҳмон Мешаян