Саккизлик
1. Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.
2. Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.
3. Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...
4. Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
5. Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..
6. Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...
7. Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
8. Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!
Ўткир Ҳошимов
@IBRATLY