Postlar filtri


@Huquqshunos_xizmati: 159-савол

Ассалому alaykum.Men 2023 йил ноябир ойида КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИГА ишга кирганман ҳозирда(заучний) 4-курсман .Чизмачилик фанидан дарс бераман.
Ўқишим бир йилда икки ой болади.
1.01.2025 йилдан Политехникум бўлди.
Саволим шундан иборатки.?
Ўқишда ўқиётган пайтимда менга ойлик тўланадими...?
Ёки фақат Мактабда ишлайдиганлар учун тўланадими..?
Мен ўқишда пайтимда ўрнимга дарс ўтган ўқитувчига мени ҳисобимдан олиб тўлашябти бу қанчалик тўғри.101 соатга дарс ишлейман лекин менга 97 соатга ҳақ тўлашябти.
Бу ишлар нотўғри бўлса кимга мурожат қилишим мумкин.


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Меҳнат кодексининг 383-моддасига асосан иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.

🟣Бунда ушбу кодекс 385-моддасига кўра олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:

🟣олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календар кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

🟣Мана шу қоидага кўра агар сиз биринчи марта олий таълим олаётган бўлсангиз, унда сизга юқоридаги тартибда таътил берилади ва таътил учун ўртача ойлик иш ҳақингиздан келиб чиқиб таътил пули берилади. Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади.

🟣Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.

☝️Мана шу қоидага кўра ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.

🔺Энди қаранг! Меҳнат кодексининг 386-моддасига асосан:
🟣ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилиши белгиланган.

☝️Агар сиз иккинчи марта олий таълимда ўқиётган бўлсангиз қоиданинг мазмунига кўра ўқув таътили берилади лекин бунда иш ҳақингиз сақланмайди.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 158-савол

Мен мактабда Хамшира булиб ишлайман 0,75 ставкада
Январь ойида табел топшириб булганимда уша вактида огзаки тарзда тиббиёт бирлашмаси экономисти сизни мактабизда штат кискариши булади 0,25 олиб ташланади деди
Мен буни февралдан амалга ошади деб уйлабман чунки январь ойи табелимни топшириб булгандим январ ойлигим 0,5 ставкада олдим
Шу тугрими ходимларга бир неча муддат олдин расмий огохлантириш берилмайдими
Ахир мен 0,75 ставкада бир ой ишлаб лекин 0,5 ставкадга ойлик олдим менга кандай маслахат берасиз

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Меҳнат кодексининг 137-моддаси Иш берувчининг меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириш ҳуқуқи ҳақида.

🔺Унга кўра:

🔺Агар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларининг қисқарганлиги муносабати билан аввалги меҳнат шартлари сақлаб қолиниши мумкин бўлмаса, иш берувчи ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасини давом эттираётганида ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли.

🔺Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, иш берувчи меҳнат шартларининг келгусидаги ўзгариши ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра йўл қўйилади.

☝️Юқоридагиларга асосан иш берувчи сизни 2 ой олдин огоҳлантириши керак эди. Сиз Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга амалий ёрдам беради.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 157-савол

Ассалом алейкум
Мен мактабда 20 йилдан буён ўқитувчи бôлиб ишлаяпман
2024 йил январь ойида завучимиз декрет таътилига чиқди.Шу йили коллективимиз мени завуч қилиб сайлашди.Шу йилдан бери мактабда завуч бўлиб ишлаяпман.
Эски завучимиз центябр ойидан ишга қайтмоқчи экан ўрнимга қайтаман деяпти Директоримиз сиз завуч бôлиб ишлайсиз унга дарс бераман деяпти.Уни завуч қилолмайман деяпти уни завуч бўлиб ишлашига ҳам коллективимиз ҳам норози
сентябр ойидан мен завуч бўлиб ишлай оламанми
Кимни завуч бўлиб ишлашини директор ҳал қиладими


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📖Меҳнат кодексининг 405-моддаси Болани икки ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътиллари ҳақида.

🔺Унга кўра:

🔺Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.

🔺Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.

🔺Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган болани парваришлаш таътилларидан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам, шунингдек васийси ҳам тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин.

🔺Аёл ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар хоҳишига кўра, болани парваришлаш таътили вақтида тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ёки иш берувчи билан келишув бўйича уйда ишлаши мумкин. Бунда ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ уларнинг нафақа олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

🔺Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

🔺Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

🔺Келгусидаги йиллик меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига, агар жамоа шартномасида, шунингдек ташкилотнинг ички ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, болани парваришлаш таътиллари вақти киритилмайди.

🔺Агар декретдаги аёл қайтса унга иш ўрнини беришга мажбурсиз. Чунки, Меҳнат кодексининг 405-моддаси 5-қисмига кўра, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

🔺Юқоридагиларга асосан, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ўз лавозимига қайтишга ҳақли ҳисобланади. Мактаб директори мажбурлаб уни бошқа ишга ўтказа олмайди.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 156-савол

Ассалому алейкум мен ўқитувчи бўлиб 2 та мактабда ишлайман биттасида асосий биттасида соатбай. Саволим: менга декрет 2 мактабдан ҳисобланадими.
Ёки фақат асосий иш жойидан тўланадими


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

✅Икки иш жойингиздан ҳам декрет олишга ҳақлисиз.

🟣Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

🟣Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 18-бандига кўра ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир.

☝️Шундай экан сиз асосий ва ўриндошликдаги иш жойингиздан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишингиз ва декрет пули олишингиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 155-савол

Саволим бор Эди.Мен Олий тоифали шифокорман.Тоифам декабрь ойида тугайди.Лекин мен пенсия ешидаман. ВМ 477 карорига мувофик мен кайта аттестациядан утишим шарт эмас.Лекин шунда менга тоифамга туланадими?1 бандни 6 пунктида аттестацияга уз хохишига кура бориб аммо тоифадан утолмаганларга аввалги тоифаси колдирилади дейилган,аммо пули туланадими йукми? Шуни тушунмадим.
Пенсионерларимизга Олий тоифасини муддати тугаганлиги сабабли тоифа пули туланмаяпти.Шу тугрими? тугри булса 477 қарорни тушунмадим.Шунга тушунтириш бериб утсангиз.Рахмат.


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги 477-сон қарорига ИЛОВА сифатида тасдиқланган "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг" МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИнинг 13-банди 4-қисми "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси мавжудлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қўшимча тўловлари сертификатда кўрсатилган санадан бошлаб унинг амал қилиш муддати давомида амалга оширилади."


☝️Демак, Сизга ҳам олий тоифа учун қўшимча ҳақ олий тоифа сертификатизни амал қилиш даврига тўланиши керак

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 154-савол

Мен 2022 йил ўқишни тамомлаб центябрда туманимиздаги мактабга ишга кирдим. 2 ой ишлаб яни ноябрда декретга чиқдим. Мен Декретим тугаганидан сôнг бола парваришига деб татил олдим лекин менга бола парвариши таътили учун пул тўланмади сабаби 6 ой ишламаганлигим учун. Таътил тугамасдан яна ҳомиладор бўлдим ва декретни декретга уладим 2024 йил иккинчи марта декретга чиқдим. Ҳозир яна бола парвариши учун таътил олдим.

Саволим: декретдан декретга чиқяпман бола парвариши таътилга ҳақ тўланадими? Биринчи ҳомиладорлигимда тўланмаган ва сабаб қилиб 6 ой ишламаганим кўрсатилган эди.


Иккинчи ҳомиладорликда бола парваришига ҳақ тўланадими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

✅Декретни декретга улаш мумкин.

🟢Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

🟢Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги 314-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган низом 35-бандига кўра Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:

✔️ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

✔️ишга қабул қилинган кундан 12 ой ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

🟣«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002 й.) 46-бандига кўра ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади.

🟣Болани парваришлаш бўйича таътил даври учун нафақа тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ва таътил бошланишидан олдинги 12 ой мобайнида олинган мукофотларнинг ўртача ойлик суммасидан ҳисоблаб чиқарилади.

🟣Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган кунига бўлган тариф ставкаси жойларда белгиланган туман коэффициенти ва устамаларни ҳисобга олган ҳолда олинади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 153-савол

Ассалому алейкум 2 та олиий малумотли дипломим бор. Бошланғичдан 18 соат ва Кимёдан 10 соат дарсим бор эди. Ишларимга улгуролмаяпганим учун 6 соат кимё дарсимни бошқасига беришларини сорасам бўлмайди 10 соатини хам берасан деди директор. Шу қанчалик тўғри ҳеч болмаса кимёдан 4 соатини мен ўтсам қолган 6 соатини бошқасига бурса бўлаверадими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Бошланғич синфларда 18 соат 1 ставка ҳисобланади. Юқори синфларда эса 20 соат 1 ставка ҳисобланади. Сизда 18 соат бошланғич ва 10 соат кимё фанидан дарс соатлари бор. Жами 1.5 ставка ишлаяпсиз. Агар 10 соатдан 6 соатини бошқа ўқитувчига берсангиз сизда 1.25 ставка қолади.

☝️Мактабда сиздан бошқа кимё фани ўқитувчиси бўлса, директор сизни розилигиз билан 6 соатни бошқа кимё фани ўқитувчисига бериши мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 152-савол

Ассалому алайкум , саволим шундайки , мен яқинда мактабга ишга кирганман , яқинда мактабдан қишки таътильдан кейин ишни чиқдим , Мактабларда иш жараёни байрам муносабати билан таътильдан сўнг 4 январдан бошланган экан , мен эса 13 январдан ишга чиқдим , шунда 4 январдан менга ойлик ҳисобланмайдими? ойлик иш ҳақи 13 январдан ёзиладими?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

❗️Қишки таътил вақтида мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар ўзларининг лавозим мажбуриятларини бажаришади. Гарчи ўқитувчилар қишки таътил вақтида дарс ўтмаса-да педагогик юкламани бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 16 октябрдаги 334-сонли буйруғига 43 – иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимларининг лавозим йўриқномаларида лавозим мажбуриятлари белгиланган. Ушбу буйруққа кўра педагог ходимнинг мажбуриятлари фақат дарс бериш эмас, унда бир қатор бошқа мажбуриятлар ҳам бор.

❕Шунга кўра, таътил вақтида ўқитувчилар ўзларининг бошқа мажбуриятларини бажаради.

Қаранг! 1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат ишлаши керак.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
👉 1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
-  18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;

👉 5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
-  20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат.

✅ Юқоридаги қоидага кўра ўқитувчи тариф бўйича олган соатларига мутаносиб равишда педагогик юкламани бажариш учун мактабга келади ва белгиланган соатларни ишни бажаради.

❗️Шунинг учун ўқитувчиларга МК 244-моддасига асосан иш ҳақи тўланади.


Демак, Сиз иш кунлари ишга бормаганиз учун табелга минус қўйилади. Сизга эса ишга бормаган кунларизга ҳақтўланмайди. Бу вазиятда ишга сабабсиз келмаганиз учун иш берувчи сизни ишдан бўшатишга ҳам ҳақли ҳисобланади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 151-савол

Мен навбатчи хамшира булиб 30 йилдан бери ишлаб келаман.Завод ишчиларига тиббий хизмат курсатамиз.аммо ойлик маошимизни Металлург номли шахар шифохонасидан оламиз.Ишхонамизга завод томонидан камера куйилган.Мен иш вактида ишга келаетган ишчиларни тиббий курикдан утказиб .яни кон босимини улчаб.температурасини улчаб.алкотестер апарати ердамини алкогол холатини аниклаб кейин ишга куйишим керак.17йилдан бери ишлаганим учун ишчиларни еддан билганлигим сабабли бази ишчилар ичмайди .кон бостмлари безовта килмаслиги сабабли улчамасдан ишга куйганман.Шуни расмга олиб завод томонидан Бош шифокоримизга ташаган .Бош шифокоримиз бизни чакириб силарни ротатсия киламан яни бошка булимга утказиб юбораман деб тушунтириш хати ездириб олдилар.Шу тугрими.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📑Меҳнат кодексининг 313-моддаси Интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби ҳақида.

🔺Унга кўра:

🔺Интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади (ушбу Кодекс 127-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари).

🔺Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт. Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

🔺Ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин. Интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

🔺Ходимга интизомий жазо чорасини қўллаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

🔺Иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

🔺Ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади.

🔺Ходимнинг ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруқ билан танишишни рад этиши ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай ҳолда ходим буйруқ билан таништирилган деб ҳисобланади.

☝️Демак, иш берувчи меҳнат интизомини бузганиз учун яъни ходимларни соғлигини тиббий назоратдан ўтказмасдан ишга қўйганиз учун сизга Меҳнат кодексининг 312-моддасида назарда тутилган ҳайфсан ёки жарима ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш жазоларидан бирини қўллашга ҳақли ҳисобланади. Шу сабабли, сизни бошқа жойга ўтказиши нотўғри ҳисобланади. Бу ҳолатда сизга фақатгина Меҳнат кодексининг 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан бирини қўллаши мумкин

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 150-савол

Бизни тиббиёт ташкилотимиз тиббий сугуртага утишимиз муносабати билан иш хаккимизни аванс кисмини туламаслик ойида бир марта ойлигимизни 85%ини давлат бюджетидан колган %ини сугурта пули хисобидан туланищини маьлум килишди рахбарият лекин хаммада кридит богча туловлари ойнинг 15чи числосигача талаб килинади ходимлар саросимада бу канчалик конунга якин кандай йул тутиш кк

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Меҳнат кодексининг 25-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимларнинг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасини, шунингдек иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртасини таъминлашга мажбур. Шу сабабли, тиббий суғурта учун ходимлар ҳеч қандай тўлов қилмайди. Фақатгина иш берувчи ходимлар учун суғурта бадали тўлаб беради.

☝️Агар иш берувчи сизларнинг иш ҳақларингдан суғурта учун ушлаб қолса, ёки пул йиғишга мажбурласа Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга амалий ёрдам беради. Бош прокуратура тел рақами 1007 ва Адлия вазирлиги тел рақами 1008

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 149-савол

Ассалому алайкум мен мактабгача таълим муассасасида тарбиячи вазифасида ишлайман.2024йил апрель ойида хайфсан олгандим.Август ойида хайфсандан чиқарилдим.2024йил декабрь ойида бир тарбияланувчи онаси арз қилди устимдан шикоят қилди.директор 30фоиз жарима солди.20 декабрь куни йиғилиш қилиб 27декабрь куни буйруқгаберган.Мен 23 декабрь меҳнат таътилига чиқганман. меҳнат татилидаги ҳодимга жарима солишга буйруқ солиш мумкинми ёки хайфсандан чиқган ҳодимга ҳайфцанга киргизиш керакми ёки жаримага тортиладими жарима ҳақидаги буйруқни қандай ва қайси усулда бекор қилиш мумкин илтимос ёрдам берсангиз

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

❌Таътильдаги ходимга меҳнат шартномасини бекор қилиш (МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари) тарзидаги интизомий жазо чорасини қўллаб бўлмайди. Чунки, МК 163-моддасига кўра, ходим меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврларда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади, корхона тугатилган ҳоллар бундан мустасно.

⚠️Таътильдаги ходимга ҳайфсан, жарима тарзидаги интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича қонунчиликда тўғридан тўғри тақиқ йўқ. Лекин жазо қўллашда МК 313-моддасидаги қоидаларга риоя қилиш шарт. Ходимдан тушунтириш хати олиш ва яна бошқа ҳаракатлар. 314-моддасига кўра, ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътильда бўлган даврда интизомий жазони қўллаш муддати ўтмай туради.

✅Ходимга бирданига ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима қўлланилиши мумкин. Агар ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилган бўлса, ходимга бирданига ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима ҳам қўлланилиши мумкин.

❌Ҳақиқатан, кўпчиликда интизомий жазолар кетма-кет қўлланилиши шарт деган нотўғри қараш бор. Яъни биринчи марта ножўя хатти-ҳаракат содир қилган шахсга ҳайфсан, сўнг жарима ва ниҳоят меҳнат шартномасини бекор қилиш каби.

⚠️ Аслида, интизомий жазоларни кетма-кет қўллаш шарт эмас. Ножўя хатти-ҳаракатнинг оғирлиги, уни содир қилиш ҳолатлари, ходимнинг хулқ-атворини ҳисобга олиб, иш берувчи исталган турдаги интизомий жазодан бирини қўллаши мумкин.

МК 313-моддаси 3-қисмига кўра, интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

Фақатгина ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳамда меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилиши шарт.

☝️Агар сизга қўлланилган ҳайфсан интизомий жазо чораси нотўғри қўлланилган бўлса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга нисбатан қўлланилган 30 фоизлик жарима интизомий жазо чорасини бекор қилиб беради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 148-савол

Саволим: қизим мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди.Биринчи фарзандига ҳомиладор.Центябрдан ишга кирган 6 ойликни тўлдириб декритга чиқса бўладими.Ҳозир беш ярим ойлик белитунда белутинни декретга зиёни борми

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

🔺Энди қаранг! Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 27-бандига кўра ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг, акушер-гинеколог (умумий амалиёт шифокори) томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда бир йўла бир юз йигирма олти календарь кунига берилади.

☑️Айнан шу қоидага кўра қизингиз ҳам ҳомиладорликнинг 30 ҳафтасидан кейин ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиши лозим.

☝️Демак, қизиз 7 ойлик ҳомиладорлик вақтида яъни ҳомиладорлигини 30 ҳафтасида декрет таътилига чиқиши лозим. Блютенда бўлганини декретга зиёни йўқ

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 147-савол

Ассалому алайкум саволим шундан иборат биза 2019 йиллар атрофида ер сотиб олган эдик сотиб олимган ерни эгаси уша вақтда УЗБ фуқароси эди кейин биз уйни қурип булганимиздан кейин россия фуқароси буган кейин кадаст қиламиз дедик у аёлни УЗБ олиб келиб дадамни номига генеральни доверност қилдирдик хозир энди кадастр қиламиз десак у аёлни ключи куринмаяпти деди давлат хизматларида шунга нима маслаҳат берасизлар кадастр қилиш учун

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

У аёл электрон равишда ёки давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб Россия Федерацияси паспортига электрон калит олиши керак. Ўша калит маълумотларини сизларга берса, уй-жой ҳужжатларини расмийлаштиришни якунлашлариз мумкин бўлади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 146-савол

19.06.2024 йилда ишдан бошадим ва бошқа ишга ўтдим,шу кунгача 3 та лавозим алмаштирдим,
Меҳнат дафтарчам лекин менга берилмади 19.06.2024 дан бери. Меҳнат дафтарчамниқайтариш ва компенсатся ундирсам боладими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺402-сонли “Меҳнат дафтарчаларни юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 3.1-бандида "иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади”

☝️Демак, Сиз фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга ариза бериб суд тартибида меҳнат дафтарчасини беришни кечиктирган кунлар учун ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида компенсация пули олишиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 145-савол

Ассалому алайкум ман 1979 йилда туғилганман .Ҳозирги кунда Қарши Шаҳридаги Осиё технлогиялар университетида 3- курс талабаси ман.26- мактабда 25 йилдан бери Бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайман ( ўрта махсус маълумот билан).Ҳозирги кунда 13 соат дарсин бор.саволим манга ўрта махсус бўйича туланадими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-ИЛОВА сифатида тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги Низомнинг 8-банди Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси цингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

☝️Демак, Сизга талаба бўлганингиз сабабли, ўрта махсус ходимлар билан бир хил миқдорда ойлик маош тўланади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 144-савол

Ассалому алайкум мен 2003 йилдан буён Тошкенда Ресбуплика ихтисослаштирилган дизайн мактабида ишлаб келмоқдаман қонунда 30 фоизли устама олишга ҳуқуқим борми кўп йилдан буён ишлаганим учун жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарори билан санъат ва маданият коллежлари битирувчиларига давлат намунасидаги диплом бериладиган ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларга айлантирилган.

🔺Белгилаб қўйилишича:

☑️Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда устамалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади:

🟣20 фоиз - ўқитувчиларга, шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда педагог ходимларга, шу жумладан, тарбиячилар ёрдамчиларига чуқур ўрганиладиган фанлар бўйича амалда ўтказилган дарслар учун;

🟣30 фоиз - ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларида ўқув жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва психологларга;

40 фоиз - ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатларида ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар. уларнинг ўринбосарларига;

☝️Демак, Сизга кўп йиллик яъни 2003 йилдан буён битта жойда ишлаётганиз учун ҳеч қандай қўшимча устама пули тўланмайди

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 143-савол

Мен 2014 йил август ойида мактабга котиба бўлиб ишга кирдим 2015 йил октябрь ойида декретга чиқдим биринчи фарзандимга.
2016 йил апрель ойида мактаб рахбарияти таклифи билан ишга қайтдим.
2018 йил октябрь ойида иккинчи фарзандимга татилга чиқдим ва 2019 йил февраль ойида қайта ишга айтдим.
2020 йил ноябрь ойида учинчи фарзандимга татилга чиқдим ва бола парвариши татилига уланибб кетди ишга қайтмадим.
2022 йил декабрь ойида тўртинчи фарзандимга декретдан декретга чиқишни сўрадим ва чиқдим, 2023 йил январь ойида тўртинчи фарзандим нобуд бўлди ва мен ишга қайтмоқчи бўлдим мактаб рахбарига декрет қайтмоқчи эканлигимни айтдим улар йилнинг ўртаси эканлигини ва иш ўрнимни тиклаб бўлмаслигини ва олий малумотли эмаслигимни рўкач қилиб шунга ўхшаш гаплар билан рад этди.
2023 йил центябр ойида яна мактабга бордим бўш иш ўрни йўқлиги ва олий малумотли эмаслигим эслатилди менга ваҳоланки шу пайтда мен олий талим сиртқи бўлимда 2 курсда ўқийман, албатта мен ўқиётганлигимни айтдим мактаб рахбари нодавлат олий талим дипломи тан олинмайди иш беролмайман деб иш бермади иш ўрнимни тиклашга мажбур эмасликларини айтишди. хуллас рад жавобини олдим.
Мен мактабгача талим бўлимига иш сўраб бордим улар кадр етишмаётганини айтишиб мени ишга қабул қилишда ва аввалги ишлаган мактабимда яни
Хозирги кунда мактабларда очилган мажбурий талим гуруҳларига тарбиячи ёрдамчиси лавозимига жўнатишди ишлай бошладим ва мен 2024 йил август ойида бешинчи фарзандимга декретка чиқдим. Эслатиб ўтаман мен биринчи ишлаган мактабимдан ишдан бўшамаганман декретга чиққанман ва декрет татилидан қайтмаганман
Мактабгача талимда ўриндош ходим бўлиб ишладим вақтинчалик мехнат шартномаси тузилган эди бешинчи фарзандимга декрет пулини мактабгача талим бухгалтири биздан эмас асосий иш жойингиздан оласиз дедиасосий иш жойим мактабга келсам боғчаданболасиз бизни ходим эмассиз дейишди ҳуллас хозир 2025 йил январь ойи мен хали хам декрет пулини олмадим ким хақ?


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 18-бандига кўра ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир.

Демак, соатбай асосда ишловчи ўриндошга декрет берилади.

“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002-й.) – 48-бандига кўра ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.

Бунда нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.

☝️Эътибор беринг! Низомнинг 52-бандида нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилиши белгиланган.

💁‍♂ Яъни ходим декретга чиқишидан аввалги 12 ойлик даврда ўзи ишлаётган корхонадан қандай тўловларни олган бўлса уларнинг барчаси, шу жумладан соатбай асосда олинган иш ҳақи ҳам декрет пулини ҳисоблашда инобатга олинади.

☑️Демак, Сиз декрет пули асосий ва ўриндош иш жойиздан алоҳида алоҳида олишга ҳақлисиз. Агар бермаса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 142-савол

Ассалому алайкум.Келиним Наманган Кимё университети 4-курс сиртқи таълим шаклида ўқийди.Ҳозир ҳомиладорлик ва туғиш таътилида.11.11.2024-16.03.2025 йилгача. Саволим: Сиртқи ўқуви бошламоқчи 20.01.2025 йилдан.Ўқишини ва семестирини онлайн ёпиши мумкинми.Агар мумкин бўлса қандай амалга оширилади.Олдиндан раҳмат.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 – йилдаги 344 – сон қарорининг 11 – бандига кўра талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

🟣Бунда Олий таълим муассасасида ушбу таълим йўналиши учун масофавий таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда талабанинг ўқиши аризасига кўра белгиланган муддатга ушбу таълим шаклига ўтказилади.

🟣Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 – йилдаги 344 – сон қарорининг талаба сурункали касаллиги сабабли бир ойдан ортиқ вақт давомида дарсларда қатнаша олмаса, ўзи, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс томонидан ОТМ ректори номига академик таътил олиш учун ҳам ариза билан мурожаат этиши лозим.

🔺Ушбу қарорга кўра қуйидаги ҳолларда талаба академик таътил олиши мумкин.

🟣саломатлигини тиклаш учун;
🟣ҳомиладорлик ва туғиш учун;
Ва бошқа ҳолатларда.

☑️Шунга кўра юқоридаги асослар бўлганда ва ОТМда масовафий таълим шакли бўлганда келиниз ўқишни онлайн шаклга ўзгартириши мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 141-савол

Ассалому алайкум мен тугрук татилига чикдим шунга ариза езиб беринг дияпти.УЗИ езиладими.Балнишник бердим.Дикретнигим тугагандан сунг отписка олса буладими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 404-моддаси Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳақида.

🔺Унга кўра:

🟣Аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

🟣Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади.

🟣Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

🟣Меҳнат кодексининг 404-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёлларга Меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан, 126 календарь кундан ибодат ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади. Бунга асос, ходим иш берувчига тақдим этган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва ходимнинг аризаси.

🟣Сиз иш берувчига ариза бериб ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан сўнг йиллик меҳнат таътилига чиқаришларини сўрашингиз мумкин. Асос Меҳнат кодексининг 400-моддаси 1-қисми "Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади."

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


🔺Қандай ҳолатда алимент маблағи алимент жамғармаси томонидан қоплаб берилади?

🔺Ижтимоий тармоқларда алимент маблағи “Алимент тўловлари” жамғармасидан ҳам тўлаб берилади, деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Бу хабарга МИБ расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 августдаги 427-сонли қарорига кўра, Мажбурий ижро бюросида ташкил этилган алимент тўловлари жамғармаси маблағлари – алимент тўламаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздор томонидан тўланмаганда ёки қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки мавжуд бўлмаганда ундирувчиларига тўлаб берилади.

🔺Яъни, алимент маблағини жамғарма маблағларидан қоплаб бериш учун энг биринчи шарти қарздор алимент тўламаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлиши керак.

🔺Ушбу ҳолатдан бошқа вазиятларда алимент тўловлари алимент тўловлари жамғарма маблағларидан қоплаб берилмайди.


🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.