Huquqiy axborot TVIIBB.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар. @Huquqiy_ahborot_TVIIBbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади


“Таҳлилий ва тадқиқотчилик фаолиятини ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-48-сон, 10.02.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

✔️ Жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.

🔍 Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади, жумладан:

🔹мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият йўналишлари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
🔹таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш;
🔹ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.

📢 Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

▶️ Мувофиқлаштирувчи кенгашга қуйидагиларга рухсат берилади:

➖Жамғарма маблағларини миллий ва хорижий валюталарда банк депозитларига жойлаштириш;
➖грантлар ва беғараз техник кўмак воситаларини жалб қилиш;
➖жисмоний ва юридик шахсларга тўлов асосида тадқиқотлар натижалари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш ҳамда тадбирларда иштирок этиш имкониятларини бериш.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилади


“Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-51-сон, 11.02.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, 2025 йилда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХМИ/ХҲМТ) иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қуйидаги мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:

🔹давлат кафолати остида жалб қилинадиган кредитлар ҳисобидан белгиланган миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш;

🔹кафолатланмаган кредитлар ҳисобидан белгиланган миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш;

🔹белгиланган миқдоридаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш.

🏢 Мазкур мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш учун ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳалари билан ишлаш бўйича Фавқулодда штаб ва унинг ҳудудий штаблари ташкил этилади.

📕 ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларини тузиш амалиёти 2025 йил 1 мартдан босқичма-босқич тугатилади ва барча функциялари Лойиҳани ижро этувчи агентликларнинг тегишли бўлинмаларига юклатилади.

🗓 2025 йил 1 июнгача “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими экспертизадан ўтказилиб, ХМИ/ХҲМТ томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида электрон харидларни амалга ошириш бўйича махсус ахборот портали ишга туширилади ҳамда рақамли харид тартиб-қоидаларига ўтилади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди


Қонун (ЎРҚ-1027-сон, 11.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


🔰Қонунга кўра “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5 йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔍 Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

⚠️ Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилади


Қонун (ЎРҚ-1026-сон, 11.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

🔰 Қонун микромолия ташкилотлари ва тижорат банклари ўртасида уларни боғловчи «занжир»ни шакллантириш, шунингдек микромолия ташкилотлари учун қўшимча молиявий ресурслар, шу жумладан депозитлар жалб этиш имконияти яратилади.

🏢 Банк хизматларини рухсат этилган шартлар асосида кўрсатишга ваколатли бўлган микромолия банки институти жорий этилади.

↔️ Шунингдек, қонун билан микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилиш учун ҳуқуқий асос яратилмоқда.

📝 “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, қуйидаги кредит ташкилотлари ўз фаолиятини ўзгартириши мумкин:

➖микромолия ташкилоти – микромолия банки фаолиятига;
➖микромолия банки – банк фаолиятига;
➖банк – микромолия банки фаолиятига;
➖микромолия банки – микромолия ташкилоти фаолиятига.

📜 “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунига киритилган қўшимчага кўра, микромолия банки фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни Марказий банк томонидан бериш белгиланди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади


🔰 Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.

🗓 2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.

📌 2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

❕Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

📕 2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

📁 Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари яратилади


⚡️ Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 апрелдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги инструментлари жорий этилади:

1️⃣ камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача грантлар ажратиш;

2️⃣ “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан:

▪️ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш;

▪️6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМининг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш;

3️⃣ ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади


“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-17-сон) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан:

1️⃣ “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.

❕Бунда маданий-маърифий, таълим, спорт ва туризм тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат берилади;

2️⃣ “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдамлар қуйидаги тартибда кўрсатилади:

🔹оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларнинг ёшлари ва хотин-қизларига муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади;

🔹“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг ижтимоий ҳолатини аниқлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали, оиланинг молиявий ҳолатини эса – идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда баҳолаш (скоринг) натижаларига мувофиқ амалга оширилади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (76-сон, 11.02.2025 й.) билан “Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

🔰 Маърифий фаолият – инсонни шахсий, интеллектуал ва маънавий ривожлантириш, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён этиш, индивидуал салоҳияти, имкониятлари, коммуникатив қобилиятларини яхшилаш учун зарур кўникма ва малакани шакллантиришга қаратилган ҳамда давлат таълим стандартлари билан қамраб олинмайдиган фаолият тури ҳисобланди.

⚡️Низом маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби ва шаклларини белгилайди ҳамда қуйидагиларни назарда тутади:

🔹маърифий фаолиятни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ҳамда ушбу фаолиятни амалга оширувчиларга нисбатан қўйиладиган талаблар;

🔹маърифий фаолиятни амалга ошириш шакллари (маъруза, тақдимот, семинар, маҳорат дарси, курс, лекция, марафон, давра суҳбатлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа шаклларда, бевосита ёки онлайн, якка тартибда ёки гуруҳларда, пулли ёки бепул);

🔹маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шу жумладан, ушбу фаолият тингловчилари орасида вояга етмаган шахс мавжуд бўлса, мажбурий тартибда маърифий фаолият дастурини ишлаб чиқиш талаби;

🔹маърифий фаолият иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва маърифий фаолиятни амалга оширишда тақиқланадиган хатти-ҳаракатлар.

✔️ Маърифий фаолият билан юридик шахс ташкил этиб ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб шуғулланиш мумкин.

🔍 Маърифий фаолият билан ёзма ёки электрон шаклда тузиладиган шартномага мувофиқ пулли асосда шуғулланилади.

📚 14 ёшдан кичик шахсларнинг маърифий фаолият тадбирларида тингловчи сифатида иштирок этишларига уларнинг ота-онаси (қонуний вакиллари) ёзма розилиги билан йўл қўйилади.


Ҳукумат қарори (72-сон, 10.02.2025 й.) билан “Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

🔰Низом юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.

📝 Юридик шахс мақомига эга бўлган касаба уюшмаларининг бўлинмалари алоҳида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

🖥 Бўлинма ва бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

🚫 Бўлинмани ва бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш учун йиғим ундирилмайди.

🗓 Бўлинма ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги сўровнома рўйхатдан ўтказувчи органга келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида кўриб чиқилади.

📜 Сўровномани кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бўлинмани ёхуд бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

📋 Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҳисобга қўйилган бўлинмалар ва бошланғич ташкилотлар реестри юритилади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳасида самарали давлат назорати амалга оширилади


“Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-20-сон, 10.02.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🔹ёқилғи-энергетика ресурсларини беҳуда сарфлаш ҳамда улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш;

🔹сифатсиз ёқилғи маҳсулотлари реализациясига чек қўйиш борасида давлат назоратини амалга ошириш механизмларини соддалаштириш.

📝 Жумладан, Президентининг 2023 йил 24 майдаги Фармонига киритилган қўшимчага кўра:

✅ Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, етказиб бериш (тақсимлаш, сотиш) ва истеъмол қилиш фаолияти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши бўйича ўтказиладиган назорат тадбирлари доирасида сутканинг исталган вақтида ўтказиладиган текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.


#Биласизми

🚫Қонунчиликка кўра, маъмурий қамоққа олиш чораси қуйидагиларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

▪️ ҳомиладор аёлларга;

▪️ 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга;

▪️ 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга;

▪️ 18 ёшга тўлмаган шахсларга;

▪️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби белгиланди


“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш услубиёти” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3605, 07.02.2025 й.)


⚡️ Услубиёт норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш жараёнларини услубий жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.

🗓 Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи қонун ҳужжатларининг ижроси улар кучга киргандан сўнг 5 йил давомида, қонуности ҳужжатларининг ижроси эса улар кучга киргандан сўнг 3 йил давомида мажбурий равишда ҳар йили мониторингдан ўтказилади.

🏢 Мониторинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг мониторинги ўтказилишига бевосита масъул этиб белгиланган давлат органи томонидан, масъул орган белгиланмаган ҳолларда тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади.

✅ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилишини таҳлил қилиш, унинг ижроси ва натижаларини мунтазам ҳамда тизимли равишда кузатиб бориш мониторинг қилишнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

🔍 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар самарадорлигини баҳолаш учун индикаторлар қуйидаги тоифаларга бўлинади:

▪️ресурс кўрсаткичлари ;
▪️амалиёт кўрсаткичлари ;
▪️натижадорлик кўрсаткичлари.

🌐 Вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 февралгача ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни мажбурий равишда ўзларининг расмий веб-сайтида эълон қилади ҳамда тегишлилигига қараб Ijro.gov.uz” ва Адлия вазирлигига тақдим этади.


Айрим ҳудудларининг криминоген вазият оғир маҳаллаларида ташкилий-штат тузилмаси асосида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бештагача маҳаллани микроҳудудларга бирлаштирган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизими жорий этилади.

🔘Бунда, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ташкилий-штат тузилмасига, қоида тариқасида, қуйидагиларни доимий равишда хизмат олиб бориши ташкил этилади:

🔹микроҳудудга хизмат кўрсатувчи профилактика (катта, кичик) инспекторлари;

🔹хотин-қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими;

🔹Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари.


“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади


🔰Фармонга кўра, 2025 йилда аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида қуйидагилар амалга оширилади:

✅ “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

📚 2025/2026 ўқув йилидан:

➖Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланади;

➖республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади;

➖“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади;

📌 2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади;

📜 2025 йил 1 августгача озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш мақсадида идоралараро яхлит Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.


Қонун (ЎРҚ-1025-сон, 07.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚡️Қонунга кўра, айрим қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

🔹унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият шаклларини тугатиш;

🔹юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этишда корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ҳужжатида акс эттирилган ёки акс эттирилмаганлигидан қатъи назар қайта ташкил этилаётган юридик шахсга ўтказилиши;

🔹корпоратив шартнома, консорциум ва консорциум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

🔹масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги талабни бекор қилиш;

🔹хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларини ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор этиш;

🔹қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензия берилганлигига тааллуқли ахборотни эълон қилиш.


Дунёвий давлатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари


Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясида шахсий ҳуқуқ ва эркинликларга уйғун равишда фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари белгиланган.


#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

▪️давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш;

▪️фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш;

▪️давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;

▪️маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш;

▪️фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш;

▪️давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш;

▪️маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмлари бартараф этилади


Манба: ЎРҚ-1021-сон, 23.01.2025 йил.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.