#Иқтибос
Дуоларингиз ижобат бўлишида сабрсизлик қилманг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «
Банда қўлларини кўтариб Аллоҳдан бирор нарса сўрар экан, модомики шошилтирмаса, Аллоҳ унга сўрганини албатта беради», деди- лар. Саҳобалар:
«Ё Расулуллох, шошилтириш қандай бўлади?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳдан сўрадиму, У (тезда) бермади» дейишдир», дедилар.
Аллоҳга самимий, ишонч билан юзланинг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Аллоҳ таолога ижобатига ишонган ҳолда дуо қилинг. Билингизки, Аллоҳ таоло ғофил ва бепарво қалбдан чиққан дуони ижобат қилмайди».«Ёш қизга насиҳат»
Ҳассон Шамсий Пошо
@Hikoyalar_olami_2020 🍃