Донишманднинг латифаси
Бир киши бир гуруҳ одамларга ажойиб латифа айтиб берди. Ҳаммалари мириқиб, яйраб-яйраб кулишди.
Бир неча дақиқадан сўнг у худди ўша латифани яна қайтариб айтиб берди. Лекин бу сафар саноқли кишигина кулди, холос.
Латифа учинчи бор қайта айтилганда ҳеч кимнинг лабига табассум инмади.
Шунда нуроний донишманд жилмайиб, ўтирганларга деди: “Битта мутойибани қайта эшитиб кулмайсизлар, лекин нимага битта сабаб ёки баҳона бўлса, қайта-қайта йиғлайверасизлар?”
Одамлар бунга нима деб жавоб берганларини билмаймиз. Бу саволга сиз нима деб жавоб берган бўлардингиз?
©️ Ориф Толиб
📨Бошқаларга ҳам юборинг!
✍ @𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢