Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi dan repost
🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар
⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
———
Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали "Feed" ва "Stories"ларда реклама тариқасида такроран "UZUM MARKET онлайн дўконига ишга қабул қилиш ва уйда масофадан туриб ишлаш, кунига 1.500.000 сўм ишлаб топиш мумкин", "Агар Сиз уй бекаси бўлсангиз, бу ишни бажаришда Сизда устунлик бор" мазмунида юқоридаги фотосурат кўринишидаги тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди.
🟢 Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!
❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар.
🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram