#so'ragan edingiz
Савол:
🤔 Турмуш ўртоғим бошқа аёлга уйланиб олди. Мен рози бўлсам уни қонуний никоҳига олса бўладими?
Жавоб:
❌ Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг
16-моддасига кўра, лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузилишига йўл қўйилмайди.
👨👩👦 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»га кўра:
👉 аризани қабул қилиш вақтида ФҲДЁ органи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича аризачиларнинг қонуний никоҳда туриш-турмаслигини текшириб кўриши керак;
👉 агар никоҳланувчи шахслар қонуний никоҳда туришлиги аниқланса ФҲДЁ органи никоҳни рўйхатга олишни рад қилади.
👮♂️ Эр умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаётганлиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 126-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
✅ Шунингдек, қонунга биноан:
🔹Насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
🔹Лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузилишига йўл қўйилмайди.