Девонайи Ҳақгўй dan repost
Ишни қачон қиламиз!?
Йиғилиш баённома,
Режа кун, ой, йилнома.
Бор фақат бир муаммо,
Ишни қачон қиламиз!?
Бўлимга бер ахборот,
Бошқармага ҳисобот.
Беринг шундан маълумот,
Ишни қачон қиламиз!?
Келар чиқиб сийқаси,
Назорат варақаси.
Аҳир бу қанақаси,
Ишни қачон қиламиз!?
Кўрсатмага қарата,
Тузилди йўл ҳарита.
Ёдлаймиз битта битта,
Ишни қачон қиламиз!?
Рейтинг дафтар, иш дафтар,
Темир дафтар, ёш дафтар,
Эзворди шу дафтарлар,
Ишни қачон қиламиз!?
Қўнғироқ бўлар “тинг-тинг”,
“Идорага кеб кетинг”.
Лаънати, жонга тегдинг,
Ишни қачон қиламиз!?
© Шоир Шармандий
@adolat_kuychisi
Девонадан девона фикрлар
Йиғилиш баённома,
Режа кун, ой, йилнома.
Бор фақат бир муаммо,
Ишни қачон қиламиз!?
Бўлимга бер ахборот,
Бошқармага ҳисобот.
Беринг шундан маълумот,
Ишни қачон қиламиз!?
Келар чиқиб сийқаси,
Назорат варақаси.
Аҳир бу қанақаси,
Ишни қачон қиламиз!?
Кўрсатмага қарата,
Тузилди йўл ҳарита.
Ёдлаймиз битта битта,
Ишни қачон қиламиз!?
Рейтинг дафтар, иш дафтар,
Темир дафтар, ёш дафтар,
Эзворди шу дафтарлар,
Ишни қачон қиламиз!?
Қўнғироқ бўлар “тинг-тинг”,
“Идорага кеб кетинг”.
Лаънати, жонга тегдинг,
Ишни қачон қиламиз!?
© Шоир Шармандий
@adolat_kuychisi
Девонадан девона фикрлар