Хаёт Шамсутдинов


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
👉 Расмий сайт: prokuratura.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Bosh prokuratura dan repost
Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Андижон вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ маъмурий иш бўйича чиқарилган суд қарорлари қонунийлиги ўрганилди.

Ўрганиш натижасига кўра, Бош прокуратура томонидан Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 10.12.2024 йилдаги ва Андижон вилоят суди апелляция инстанциясининг 23.12.2024 йилдаги қарорларига нисбатан тафтиш тартибида протест келтирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Расмий баёнот

Kun.uz сайтида "Қамоқда ўлиб кетади деб ўйлашган” – Оҳангаронда қамоқдаги маҳкумнинг уйи суд қарори билан ўзлаштириб олингани маълум бўлди" сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Бош прокуратура томонидан мақолада баён этилган ҳолатлар ўрганилмокда.

Ўрганиш натижаси бўйича ҳуқуқий баҳо берилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Расмий баёнот

Андижон вилоятида вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган шахс маъмурий жавобгарликка тортилганлиги
ҳақида хабарлар эълон қилинган.

Аниқланишича, Асака туманида истиқомат қилувчи аёл вояга етмаган фарзандига (13 ёшли қиз бола) нисбатан қўшни бўлган эр-хотинлар уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлиги ҳақида ички ишлар органига мурожаат қилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, фуқаро А.Б. ва унинг турмуш ўртоғи  Ю.Т.ларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриш учун судга юборилган.

Суднинг тегишли қарори билан А.Б.га нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва турмуш ўртоғи Ю.Т.га нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Мазкур суд қароридан норози бўлиб берилган аппеляция шикояти қаноатлантирилмаган.

Ҳозирда Андижон вилояти прокуратураси томонидан мазкур суд ҳужжатлари ўрганилмокда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида ИИБ профилактика инспекторининг қонуний талабига риоя қилмасдан пичоқ билан тан жароҳати етказган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I X


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💰 489 нафар фуқарога кечиктирилган 3,8 млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

🟢 Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 7 000дан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилди, уларнинг 3750 нафар ишсиз аъзосининг ишга жойлаштирилиши, 154 та оилага янги уй - жойлар қуриб берилиши, 740 дан ортиғининг турар - жойлари таъмирланиши таъминланди.

🟢 4 176 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 2 173 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5 815 нафарига ўзини - ўзи банд қилишида,
5 270 нафарининг касб - ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.

🟢 Экологик муҳитни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ерларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.

🟢Ўрганишлар давомида 116 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, 15 та жиноят ишлари қўзғатилди ҳамда 30 239 гектар ноқонуний эгалланган ерлар ўрмон фонди ҳисобига қайтарилди.

🟢Янги ёндошувлар асосида камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

🟢Хусусан, 1 млн. 946 мингта оилага ҳар томонлама кўмак берилиши, уларнинг 365 минг аъзолари ишга жойлаштирилиши натижасида 986 мингта муҳтож оилаларнинг турмуш шароитлари яхшиланиб, камбағалликдан чиқарилишига эришилди.

🟢Ўрганишларда ижтимоий аҳволи оғир бўлган ҳолда реестрга киритилмаган 5 минг 274 та оила реестрга киритилиб, давлат ижтимоий ҳимоясига олиниши таъминланди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган бир нафар шахс (2007 й.т., “Damas” автомашинаси ҳайдовчиси) шифохонада вафот этган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I X


Бухорода ЙПХ ходимининг қонуний талабига риоя қилмасдан йўл транспорт ҳодисасини содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I X


Бухоро вилояти Жондор туманида ЙПХ ходими билан боғлиқ содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Telegram I X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкентда 31 ёшли аёл ва унинг 12 ёшли фарзандини пичоқлаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I X


Бош прокуратура жамоаси барча божхона ходимларини — 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

===========

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех работников таможни с 26 января - Днём работников органов государственной таможенной службы Республики Узбекистан.


AOKA - Rasmiy kanali dan repost
💬 Беҳбудий таваллудига 150 йил: жадидлар маорифи замонавий талқинда

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси саройида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан “Жадидлар ва Беҳбудий меросини ўрганишдаги янги ёндашувлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияда жадидшунос олимлар, таълим тизими, оммавий ахборот воситалари масъуллари, ёзувчи ва шоирлар, кенг жамоатчилик ҳамда хорижий давлатларнинг юртимиздаги дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар жадидларнинг бугунги кун таълими ва матбуоти ривожидаги роли, хусусан, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ўзбек драмматургияси, публицистика жанрига қўшган ҳиссаси, фаол жамоат арбоби сифатидаги меҳнатлари ҳақида тўхталишди.

Маълумот учун: Маҳмудхўжа Беҳбудий “Самарқанд” газетаси ҳамда “Ойина” журналига асос солган.

Конференцияда Беҳбудий қаламига мансуб, илк ўзбек драмаси – “Падаркуш" пьесасидан саҳна кўриниш намойиш этилди.

Тадбирда бир гуруҳ масъулларга ташкилотчиларнинг Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги рамзи туширилган статуэтка ва эсдалик совғалари топширилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Навоийда ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 266 (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117 (Хавф остида қолдириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I X


Бош прокурор, Ўзбекистон кураш федерацияси раҳбари Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси этиб сайланди.

Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Telegram I X


Бош прокуратура жамоаси барча юртдошларимиз ва ҳарбийларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади.

==============

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех соотечественников и военнослужащих с 33-летием образования Вооруженных сил Республики Узбекистан и 14 января - Днём защитников Родины!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Самарқандда қўлбола усулда ясалган спиртли ичимлик маҳсулотларини сотган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси ( Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I X


Самарқандда бир неча шахс захарланишдан вафот этганлиги юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олинган дастлабки маълумотларга кўра, 5 нафар шахс вафот этган.

Марҳумларнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт ҳамда кимёвий экспертизалар тайинланган.

Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

Telegram I X


Қамчиқ довонида икки киши ҳалок бўлганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумларнинг (1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган икки нафар эркак) ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Telegram I X


Азиз Абидов | Олий суд dan repost
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати

Ҳурматли фуқаролар!

Қадрли ота-оналар ва ёшлар!

Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.

Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг.


Telegram


Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги қонунига мувофиқ, 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланган.

Барча ҳамкасбларимизни касб байрами билан табриклаймиз!

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга файзу барака, қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги ишларингизда улкан зафарлар тилаб қоламиз.


Нукусдаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг иш юритувига олинди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I X

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.