#Ҳадис_1316📘
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқ худди икки қўра орасида сарсон бўлган қўйга ўхшайди.
Ҳали унисига сарсон бўлади.
Ҳали бунисига сарсон бўлади», дедилар». ✍(Имом Муслим ривояти)
Шарҳ
🔷Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида мунофиқнинг ҳолини жонли мисол билан васф қилиб бермоқдалар.
🔶У зот мунофиқни икки қўра орасида қай бирига қўшилишини билмай сарсон бўлиб юрган қўйга ўхшатмоқдалар.
🔷 Ҳа, мунофиқ ҳам худди ўша қўйга ўхшаб ѐ мўминларга, ѐ кофирларга қўшила олмай сарсон бўлиб юрган нарсадир.
✅Аллоҳ таоло ўшандоқ бўлишдан Ўзи асрасин.
@HADISLAR_TOPLAMIII📚