Биргина сўз жўнат,
Бир дона сўз ёз,
" Cалом" ми, "қалайсан" ,
"Тинчми,", деб қўйгин.
Ё битта нуқтани қўйгин жўнатиб.
Сендан келса ўша тиниш белгиси,
Қалбимга умидни қўяр ўрнатиб.
Биргина сўз билан хаётга қайтар,
Гўё нафас бергин битта сўз ила.
Мен эса тунлари то тонгга қадар,
Худога ёлворай умрингни тилаб.
Кўнглингни бер менга,
Кўнглингни фақат,
Осмонни,баҳорни,гулларни эмас.
Сенсизлик жабрига гирифтор этиб,
Умидим сўнгига элтиб қўйма, бас!
Ёмғирни севаман, тонгни, шафақни,
Қуёшни ўйнайман ёқиб- ўчириб,
Ўша хаммасидан жудо бўлсам хам,
Ўзингни ўзимдан кетма кўчириб!
Жимликлар жарига жойлама жоним,
Хабар жўнатиб қўй ундов тўлдириб.
Ёнимда йўғингга кўнаман аммо,
Ёдингда йўғлигим қўяр ўлдириб..
Малика Тавфиқ
Бир дона сўз ёз,
" Cалом" ми, "қалайсан" ,
"Тинчми,", деб қўйгин.
Ё битта нуқтани қўйгин жўнатиб.
Сендан келса ўша тиниш белгиси,
Қалбимга умидни қўяр ўрнатиб.
Биргина сўз билан хаётга қайтар,
Гўё нафас бергин битта сўз ила.
Мен эса тунлари то тонгга қадар,
Худога ёлворай умрингни тилаб.
Кўнглингни бер менга,
Кўнглингни фақат,
Осмонни,баҳорни,гулларни эмас.
Сенсизлик жабрига гирифтор этиб,
Умидим сўнгига элтиб қўйма, бас!
Ёмғирни севаман, тонгни, шафақни,
Қуёшни ўйнайман ёқиб- ўчириб,
Ўша хаммасидан жудо бўлсам хам,
Ўзингни ўзимдан кетма кўчириб!
Жимликлар жарига жойлама жоним,
Хабар жўнатиб қўй ундов тўлдириб.
Ёнимда йўғингга кўнаман аммо,
Ёдингда йўғлигим қўяр ўлдириб..
Малика Тавфиқ