🇺🇿 Ўзбекистон ТИВ: Ҳақоратли видео – халқлар орасига низо солиш учун тайёрланганВазирлик матбуот котиби Ахрор Бурхонов ижтимоий тармоқларда ўзини россиялик деб таништириб, ўзбекларни ҳақорат қилган шахс ҳақида муносабат билдирди.
Унинг сўзларига кўра, бу видео атайлаб тайёрланган ва икки мамлакат ўртасида низо чиқариш учун тарқатилган.
Шу билан бирга, ушбу видео интернетда пайдо бўлиши биланоқ, Россия томонига дипломатик каналлар орқали зудлик билан мурожаат қилинган.
Россия томони эса шу заҳотиёқ "бундай ҳақоратомуз баёнотлар, ким томонидан айтилишидан қатъи назар, чуқур афсусланарли" эканини таъкидлаган.
👉
@Geosiyosatuz