Геосиёсат | Politics


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


🇺🇸🇸🇾 NBC: АҚШ Мудофаа вазирлиги барча АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиш режаларини ишлаб чиқмоқда.

👉 @GeoPolitico


🇺🇸 Доналд Трамп Қўшма Штатлар Ғарбий Соҳилни "интеграция" қилиш учун Исроил билан ҳамкорлик қилишини айтди.

👉 @GeoPolitico


🇸🇾 Суриянинг янги раҳбари Эрдўғанга мамлакатда Россия базалари ўрнига Туркия ҳарбий базаларини жойлаштиришни таклиф қилди

Анқарадаги музокараларда Аҳмад ал-Шара Сурия-Туркия мудофаа шартномасини муҳокама қилади, деб хабар бермоқда Reuters. Бу Суриянинг марказида Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари базаларини ташкил этишни ўз ичига олади. Туркиялик инструкторлар Суриянинг янги армияси учун ҳам аскар тайёрлайди.

👉 @GeoPolitico


🇺🇦🇷🇺 Володимир Зеленский "Агар бу Украинада тинчликка эришишнинг ягона йўли бўлса, Путин билан музокара столига ўтиришга" тайёрлигини маълум қилди.

👉 @GeoPolitico


🇸🇦🇺🇸 Саудия Арабистони АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларига ёрдам беради - Трамп

👉 @GeoPolitico


🇺🇸🇮🇷 АҚШ президенти Доналд Трамп бугун Эронга қарши "максимал босим" сиёсатини янгилаш тўғрисидаги фармонни имзолайди.

Ҳужжат Эронни ядро қуролига эга бўлишнинг барча воситаларидан маҳрум қилиш ва унинг минтақадаги фаолиятига зарар етказишга қаратилган бўлади.

👉 @GeoPolitico


🇺🇦 Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги қуролли кучларнинг турли бўлинмаларидан камида 50 минг ҳарбий хизматчини пиёда қўшинлар бўлинмаларига, шу жумладан авиация техниклари ва хорижий ҳаво мудофааси тизимларининг хизмат кўрсатиш ходимларига ўтказди.

👉 @GeoPolitico


🇺🇸🇺🇦 Доналд Трампнинг Украинани тартибга солиш бўйича махсус вакили Кейт Келлог келаси ҳафта Киевга ташриф буюради, сўнгра Европа пойтахтларига боради ва Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этади.

👉 @GeoPolitico


🇸🇻🇺🇸 Салвадор президенти Найиб Букеле АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашувдан сўнг мисли кўрилмаган ҳаракат билан депортация қилинган қочқинларни, жумладан, хавфли жиноятчиларни келиб чиқишидан қатъи назар, қабул қилишга розилигини маълум қилди.

👉 @GeoPolitico


🇺🇦🇺🇸 Зеленскийга яқин манба Financial Times нашрига шундай деди: Трампнинг Украинадан нодир фойдали қазилмаларни олиш истаги ҳақидаги баёноти биз унга кузда тақдим этган "ютуқ режаси"га мос келади. Биз унга ресурслар соҳасида ҳамкорлик қилишни таклиф қилдик.

👉 @GeoPolitico


🇩🇰Дания Бош вазири Мадлен Фредериксен яна аниқлик киритди: "Гренландия сотилмайди"

👉 @GeoPolitico


🇫🇷 Франция мудофаа бюджетини икки баравар оширди.

👉 @GeoPolitico


🇺🇸 Мексика песоси ва Канада доллари Трампнинг янги тарифлари туфайли қулашни бошлади.

👉 @GeoPolitico


🇺🇸 Президент Трамп қарийб чорак аср ичида мамлакатда содир бўлган энг кўп ҳалокатли авиаҳалокатдан сўнг Крис Рочелони Федерал авиация маъмуриятининг маъмури вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

👉 @GeoPolitico


🇺🇦🇺🇸 Владимир Зеленский АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден маъмуриятидаги коррупция ҳақида очиқ гапирди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина АҚШ юборган 177 миллиард доллардан 75 миллиард долларга яқин ёрдамни олган.

"Қолган пуллар қаердалигини билмайман", - деди Зеленский.

👉 @GeoPolitico


🇺🇦🇰🇵 Зеленский Украинага қарши жанг қилиш учун Корея халқ армиясининг яна 20-25 минг ҳарбий хизматчиси келишини айтди.

👉 @GeoPolitico


🇺🇦🇷🇺 Путин Украина билан тўғридан-тўғри музокара қилишдан қўрқади, чунки у учун бу мағлубият, - Зеленский

👉 @GeoPolitico


🇸🇦 Сурия президенти Аҳмад аш-Шара ва ташқи ишлар вазири Асаад аш-Шайбоний Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга келди.

👉 @GeoPolitico


CNN: "Глобал савдо уруши бошланди!"

👉 @GeoPolitico


🇺🇸🇵🇦 АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Трампнинг Панама канали ҳақидаги баёнотларидан кейин илк хорижий ташрифини Панамага амалга оширди

Бундан ташқари, Рубио Гватемала, Салвадор, Коста-Рика ва Доминикана Республикасига ҳам ташриф буюради.

👉 @GeoPolitico

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.