@Foydali_Sahifalar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


𝐅𝐎𝐘𝐃𝐀𝐋𝐈 𝐒𝐀𝐇𝐈𝐅𝐀𝐋𝐀𝐑📚
🌐Telegramdagi eng mashxur sahifalardan biri😎
#LAYFHACKLAR 🔍
#FOYDALI_VIDEO🎥
#MASLAHATLAR💊
Avval bizda,keyin boshqalarda😎
Takliflar Uchun:↙️
Админ: @buyukzade
📩 Spamlar uchun: @Reklama24Bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ХАЁТДАН ЧАРЧАГАН БЎЛСАНГИЗ СИЗГА ПСИХОЛОГИК СУҲБАТИМ БОР

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✅ QORINDAGI ORTIQCHA YO'GLARNI YOQOTAMIZ🔥🔥🏃‍♀🏃‍♀🔥🔥

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴#ИШГА_ОЛАМИЗ

ИШ ҚИДИРАЯБСИЗМИ?

❤️Мен
@Gulbahor_Muxammadovna сизларни даромадли ишга таклиф қиламан
💁🏻‍♀Уйда ўтирган ҳолда онлайн Пул Ишлашни таклиф қиламан

😍ИШГА ТЕКИНГА АЪЗО БЎЛАСИЗ!
💁🏻‍♀ ШАРТЛИ ХАРИД ЙЎҚ
💸ОЙЛИК МАОШ 1.МИЛЛИОНДАН 20.МИЛЛИОНГАЧА✅
🎁ҲАР ОЙДА 2 МАРТА СОВҒАЛАР
🌙ҲАЛОЛ МУСУЛМОН КОМПАНИЯ
🙋🏻‍♀УЙДА ТУРИБ ИШЛАШ ИМКОНИЯТИ

👆Сиз ҳам Бизга мурожаат қилинг Шунақа Даромад қилишни ўргатаман
💸💸

МУРОЖАТ УЧУН ЛИЧКАМГА 👇

@Gulbahor_Muxammadovna
@Gulbahor_Muxammadova

БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ ГУРПАДА 👇👇

https://t.me/+7LA3YDg2tmZiMDJi
https://t.me/+7LA3YDg2tmZiMDJi
https://t.me/+7LA3YDg2tmZiMDJi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Оздирувчи кофе рецепти.

Сут - 200 мл
Асал - 2 қошиқ
Кофе - 2 қошиқ
Асал - 2 қошиқ

Блендр қилиб 1-2 соат музлатгичга қўйинг ва нонуштада мазза қилиб истеъмол қилинг.


Соч тўкилишини қандай даволаш мумкин?

✍️Максим Зоҳиджонов,соғлом ҳаёт тарғиботчиси:

🔸Сочлар турли сабабларга кўра тўкилиши мумкин ва ДГТ (дигидротестостерон) даражасининг ошиши бор-йўғи сабаблардан бири холос. Агар сочнинг меъёридан ортиқ тўкилиши кузатилса, трихолог билан боғланиб, текширувлардан ўтиш лозим.
Натижаларга қараб, шифокор қон томирларини кенгайтириш ёки 5-альфа редуктазани тўхтатиш учун препаратлар буюриши мумкин. Шифокор рецептисиз дори-дармонлар қабул қилиш мумкин эмас, улар ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.

🔹Соч озуқа моддаларининг етишмаслиги туфайли сийраклашса, витаминлар ёрдам беради. Мисол учун, Швейцарияда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, соч тўкилишидан азият чекадиган аёлларнинг 38 фоизида биотин етишмайди. Сочга мос келадиган бошқа озиқ моддалар оқсил, рух, темир ва C ва А витаминларини ўз ичига олиши мумкин.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


📍Кир ювиш совуни антибактериал ва антисептик ҳисобланади

✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев:

📌Хўжалик совуни гинекологик касалликларни даволашда қўлланилади.
Ҳафтада 1марта сочларни кирсовун билан ювиш сочлар кепакланишининг олдини олади ва қалинлиги ортади.

♻️ Ҳафтада бир-икки марта кирсовун билан юзларни ювиш юз терисини ёшартиради. Бу совун билан ювгач кремлардан фойдаланиш зарур.

✔️Бундан ташқари хўжалик совуни ҳуснбузарларда ва оёқларнинг замбуруғ касалликларида самарали фойда беради.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


#Қизиқарли_тарих

📍 Ҳаракатсизлик мушакларни "ногирон" қилади

⚡️Хитойликлар орасида "Одамларни қувватдан кетказиш учун ҳаракатларини чеклашнинг ўзи етарли деган ҳикмат юради.

🚧 Шунинг учун Қадимги Хитойда жиноятчилар кичик камераларга жойлаштирилган. Улар тор хонада ўтириш ва ётишдан бошқа ҳаракатни қилмаган. Оқибатда икки ойдан сўнг имконият берилганда ҳам оёғида тура олмайдиган бўлиб қолишган.

🔹Ҳаракатсизлик мушакларнинг атрофия (ҳажмининг кичрайиши, ҳаракат чекланиши)га учрашига сабаб бўлади.


🎗Климакс даврининг салбий оқибатларини бартараф этувчи тавсиялар

✔️ Агар сиз климакс даврини бошдан кечираётган бўлсангиз, қуйидагиларга амал қилинг.

🏷 Ҳаддан ташқари исиб кетганда 100 г бодрезак (калина) мевасини қирғичдан чиқариб, 1 стакан қайноқ сувда дамланг. Термосга солиб, тиндириб қўйинг. Кун давомида чой ўрнида истеъмол қилинг.

🏷 Климакс даврида асабийлашиш, тез-тез жаҳл қилишнинг олдини олиш учун 1 ошқошиқ майдаланган ялпиз ўсимлиги ва 1 ошқошиқ арпабодиён мевалари 2 стакан қайноқ сувда дамланади. 2 соат тиндириб қўйилади. Эрталаб ва кечқурун овқатланишдан олдин 1 стакандан ичилади.


❗️Иммунитетни пасайтирувчи одатлар

🏋️‍♂️ Ўта оғир жисмоний фаоллик

🏃‍♂️Етарли миқдорда дам олмаслик

🌮 Бир турдаги овқатланиш

🛌 Ёмон уйқу

😡 Стресс

🥗 Очлик ёки кучли калория етишмаслиги
@armonli_kunlarimm


Тана ҳарорати нима сабабдан кўтарилади?

😷 Грипп. Тана ҳарорати 40 даражагача кўтарилади, бўғимларда ва бошда оғриқ пайдо бўлади. Бундай вақтда шифокорни чақирган маъқул. Мустақил даволаниш ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин.

🗣 Ангина. Юқори ҳарорат ва томоқ оғриши, бодомча безнинг шишиши ангинадан дарак беради.

🤒 Пневмония. Сиз худди грипп бўлган каби асоратларни бошдан ўтказасиз. Даволанасиз ва энди тузалдим деганингизда, тана ҳарорати яна кўтарила бошлайди. Кўкрак қафасида оғриқ ҳосил бўлади. Нафас қисиши кузатилади. Буларнинг барчаси пневмониянинг асоратлари бўлиши мумкин.

👂Отит. Ҳарорат қулоқ оғриғи билан бирга намоён бўлса, бу отитнинг даракчисидир.

🧬 Ичак инфекцияси. Агар ҳароратнинг кўтарилиши диарея, қайт қилиш, ошқозонда оғриқ билан намоён бўлса, сиз ичак инфекцияси билан зарарланган бўлишингиз мумкин.


Ёшим 23 да. Бурним кўп қонайди. Бунинг сабаби нима?

🔘 Аброр

✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:

✅ Бурундан қон кетиши - кўп учрайдиган ҳодиса бўлиб, катталарда ҳам, болаларда ҳам кузатилади. Меъёрий ҳолатда қон ўз-ўзидан бир неча дақиқаларда тўхтайди. Бурун қонашига олиб келувчи факторлар 2 хил бўлиб:

💢 Маҳаллий факторлар:
• Буруннинг турли шикастланишларида, ёт жисмлар тиқилганда, қаттиқ қоққанда.
• Самолётда учганда, тоққа чиққанда, сув тубига шўнғиганда босим тез ўзгариши натижасида.
• Бурун бўшлиғи ўсмаларида.
• Иссиқ ёки қуёш урганда.
• Турли бурун операцияларидан сўнг кузатилади.

🩸Умумий сабабларга эса артериал гипертензия, аллергия, қон томир касалликлари, спиртли ичимликлар ичганда, юрак касалликлари киради.

❌ Бурундан қон кетганда бошни ортга ташлаш мумкин эмас, аксинча бошни ва танани бироз олдинга эгиш, бурунни сиқиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур.


Гайморитни қандай даволаш мумкин?

🔘 Сурайё

✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:

✅ Гайморит - бурун ён синус шиллиқ қаватининг яллиғланиши сабабли юзага келиб, сурункали ёки ўткир бўлади. Гайморитнинг дастлабки белгилари тана ҳароратининг кўтарилиши, тумов ва бурун битиши, юз соҳасида оғриқларнинг пайдо бўлишидан иборат. Бунда оғриқ пешона, тишлар ва чаккага тарқалади. Қовоқларнинг қизариши ва шишиши ҳам кузатилади.

💢 Бугунги кунда гайморитни даволашнинг турлари кўп бўлиб, даво тури шифокор маслаҳатига ва беморнинг аҳволига қараб танланади. Бунда шифокор томонидан бурун учун томчилар ва антибиотиклар тавсия этилади.

🔷 Яна бир самарали усул ҳам мавжуд. Бунда синус бўшлиғига антисептик эритма юборилади ва йирингли ажралма ювиб чиқарилади. Оғир ҳолатларда эса, жарроҳлик амалиёти қўлланилади.


АГАР БОШИНГИЗ ОҒРИСА, БОДОМ ИСТЕъМОЛ ҚИЛИНГ.

Бодом таркибида яллиғланишга қарши восита бўлган салицин мавжуд. Бу бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради.

Аспирин каби кўплаб оғриқ қолдирувчи воситалар таркибида салицин мавжуд. Бодом шунингдек магнийга бой, бу қон босимини нормаллаштиришга, стресс ва ташвишларни бартараф этишга, бош оғриғини енгиллаштиришга ёрдам беради.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бош айланиши ҳолсизланиб юриш бу ҳаммаси қон камлиги учун бу рецепт билан сиз қонизни анчагина яхши қилиб оласиз


Эксперт: Касаллик белгилари бўлмаган беморлар уйда қандай даволанишлари керак?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова:

➖ Бемор ва унинг қариндошлари қуйидагиларга аҳамият беришлари шарт:

☑️ Биринчи навбатда бемор алоҳидаланиши, хонага кириш ва чиқиш қатъий чегараланиши керак.

☑️ Иккинчидан, ажратилган хона деразалари бор, шамоллатиш имконияти бўлиши шарт. Бу хона кунига 3-4 маҳал шамоллатилиши ёки дераза ойнаси кўп вақт очиқ бўлиши керак. Кондиционерлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур, чунки улар хонадаги ҳавони қуритиш билан бирга, нотўғри фойдаланилганда шамоллашга сабаб бўлиши мумкин.

☑️ Учинчидан, хонада ҳар 2-3 соатда намли тозалаш ишлари ўтказилиши зарур. Бу билан бемордан ҳаво томчи йўли билан ажралган вирусни турли сатҳларга ўтириб қолиши ва шу орқали оиланинг бошқа аъзоларига юқишининг олди олинади.

☑️ Тўртинчидан, беморнинг шахсий буюмлари (идиш-товоқ, сочиқ, кийим-кечак) 60 даражадан юқори ҳароратдаги сувда алоҳида ювилиши ва зарарсизлантирилиши керак.

☑️ Бешинчидан, ҳаво иссиқлигини аҳамиятга олган ҳолда, кунига 3-5 литргача илиқ ҳолдаги суюқлик ичилиши керак. Бунда совуқ ва газли, ширин ичимликлар қатъий ман қилинади. Суюқликлар асосан минерал сув, илиқ чой (лимонли, занжабилли, қоқили чой), компот, турли доривор ўсимликлар дамламаси бўлиши мумкин.

🍵 Суюқликнинг кўп миқдорда берилиши вируснинг таъсиридаги заҳарланиш — интоксикацияни камайтириш билан бирга, қоннинг қуйилиб қолишига йўл бермайди. Суюқ қон орқали шифобахш ўтлар, озиқ-овқат орқали олинган витамин ва минераллар ҳар бир органга тўлиқ етиб боради.

☑️ Олтинчидан, бемор кунига камига 5 маҳал овқатланиши зарур, бунда соат 11:00 ва 16:00да толма чой берилади. Асосан суюқ овқатлар, кунига 400 граммдан кам бўлмаган мева ва сабзавотлар, сут маҳсулотлари ва кўкатларни истеъмол қилиши зарур. Ёғли, қовурилган, аччиқ, шўр ва ярим ҳолда тайёр овқатлар (ҳот-дог, гамбургер, чипс ва бошқалар) хамир таомлардан вақтинча воз кечиш керак.

🍏🥕 Бахтимизга ҳозир айни пишиқчилик мавсуми. Мева ва сабзавотларга алоҳида аҳамият қаратиш зарур, чунки улар табиий витаминлар манбайи ҳисобланиб, айниқса вирус юққан даврда таркибида С витамини кўп бўлган наъматак, олма, петрушка, укроп, қизил булғор қалампири, карам каби дармон бўлувчи маҳсулотлар ҳамма учун муҳим.

🚶🏻‍♂️Шунингдек, бемор ўринда узлуксиз ётмасдан, эрталабки бадантарбия ва кун бўйи 10 дақиқадан бир неча марта осон жисмоний машқларни бажариши керак. Бу машқлар орқали организмда қон айланиши яхшиланади ва органлар тўлақонли ишлаши таъминланади.

🚫 Бемор бу даврда алкоголь ва тамаки маҳсулотларнинг зарарли таъсири яна ҳам кўп бўлишини унутмаслиги керак.


Ким қанча вақт ухлаши керак?

🛌 Эътиборингизга инсон неча ёшда қанча вақт ухлаши кераклигини ҳавола этамиз.

👼 0-3 ойликда ➖ 14-17 соат

🙇‍♂️ 4-11 ойликда ➖ 12-15 соат

🙋 3-5 ёшда ➖ 10-13 соат

💁‍♂️ 6-13 ёшда ➖ 9-11 соат

👩‍💼 14-24 ёшда ➖8-10 соат

👩‍🏫 25-60 ёшда ➖ 7-9 соат

👴 65-90 ёшда ➖ 5-6 соат


Шамоллашда — Наъматак (шиповник) ичинг

➡️Наъматак ўзида кўплаб витаминлар сақлайди, айниқса витамин C миқдори бўйича етакчилик қилади (лимонга нисбатан камида 20 баробар кўп).

Юқумли касалликлар мавсумида тез-тез наъматак дамламасини ичиб туриш тавсия қилинади.

📝Қўлланилиши:
— авитаминозда
— камқонликда
— иммунитет сустлигида 
— шамоллаш касалликларида
— грипп ва ЎРИъларда

➡️Тайёрланиши: 10–12 та қуруқ мевасини 0,5 литр сувда бир қайнаб чиққандан кейин дамлаб qoʻyiladi. 
Илиқ ҳолда кун давомида ичилади. Асал қўшиб ичса янада яхши!


Қандай қилиб сифатли, яхши пишган тарвуз танлаш мумкин?

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

❗️Яхши ва пишган тарвуз катта, лекин енгил бўлади!

✅ Чунки пишиб етилиш жараёнида унинг зичлиги камаяди ва у бўшашади. Агар тарвуз кичик ва оғир бўлса, у ҳали пишмаган.

🍉 Пишмаган тарвузда пишган тарвузга қараганда 2,5 баробар кўпроқ нитрат бўлади, яъни 1 кг тарвуз учун тахминан 200 мг нитрат тўғри келади. Нитратларнинг хавфлилиги шундаки, уларнинг бир қисми нитритларга айланиб, гемоглобинни кислород ташишига тўсқинлик қилади..

✅ Шу туфайли метаболизм бузилади, марказий асаб тизими, иммунитет ва жигар зарарланади. Болалар нитритларга айниқса сезгирдир.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Пульс қандай ўлчанади?

✍️ Шифокор Насиба Ражабова:

✔️Пульс - бу юракдан чиқадиган қоннинг қон томирлар деворига урилиши натижасида келиб чиқадиган турткисимон тебранишдир.

🔻 Нормада катта инсонларда юрак қисқаришлар сони 1 дақиқада 72-80 тани ташкил қилади.
Шу каби маълумотларни батафсил видеода кўришингиз мумкин.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Болаларга чой бериш тавсия этилмайди

🔶 Болага чой бериш мумкин эмас. Сабаби чой овқат вақтида ёки ундан сўнг дарҳол ичилса, сўриладиган темир моддасининг миқдори анча камаяди. Тоза, қайнатилган сув, компот (оз миқдорда шакар қўшилган ёки шакарсиз), мева ва сабзавот шарбатлари чойнинг ўрнини босувчи яхши ичимлик ҳисобланади.

✅ Чойни овқатлангандан сўнг 30
дақиқа ўтгач ичиш мумкин.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.