🕖🕗🕘🕙🕚🕛
Олдинлари меҳмонга:
— Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо! —, дердик.
Бугун эса:
— Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди! —, демоқдамиз…
Олдинлари:
— Ҳовли олма, қўшни ол! —, дердик.
Бугун эса:
— Сен менга тегма, мен сенга тегмайман! —, демоқдамиз…
Олдинлари қариндошларни:
— Елкадошлар! —, дейиларди…
Бугун эса:
— Қариндошлар —, дейилмоқда…
Олдинлари кунда-кунора йиғилишимиз бўлар, орамизда йўқларни сўраб-суриштирардик…
Бугун эса таъзиялардагина кўришмоқдамиз…
Олдинлари:
— Мен бугун нима яхшилик қилдим?! —, деб ўзимизни тафтиш қилардик…
Бугун эса:
— Ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?! — дея ўзгаларни титкиламоқдамиз...
Олдинлари душман кимлигини яхши билардик...
Бугун эса дўст ким эканини ҳам билолмай қолдик...
Дунё ўзгаргани йўқ, аслида…
Балки қалблар ўзгариб кетди…
📱
Ўтмишга саёҳат! | 📱
Instagram