Farg‘ona viloyat prokuraturasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i
👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Қува тумани “Каркидон” сув омбори ҳудудидаги 270 гектар майдонда “яшил белбоқʻ” лойиҳасига старт берилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Х.Х.Бозоров, вилоят прокурори Б.А.Исмоилов, вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари вп мутасаддилари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Жорий баҳор мавсумда 608 мингга яқин кўчат тумандаги маҳалла, хонадон, таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, давлат идоралари ва ташкилотларда экилиши белгиланган бўлиб, мазкур жараёнлар уюшқоқликда давом этмоқда.

Дарахт экиш акцияларида вилоят прокуратураси органлари ходимлари ҳам шахсий намуна кўрсатдилар.

Мазкур йўналишдаги тадбирлар прокуратура органлари томонидан изчиллик билан давом эттирилмоқда.
 
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Фарғона вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари М.Ш.Назаров раҳбарлигида вилоят идоралараро мувофиқлаштириш штабининг доимий фаолият кўрсатувчи гуруҳи томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ - 1 - сон қарори ижроси туман-шаҳар прокурорларининг ўринбосарлари ва соҳавий прокурор ёрдамчилари иштирокида муҳокама қилинди.

Шунингдек, жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар, маъмурий ва жиноят ишларини ҳудуд прокурорлари томонидан
“Е - материал”, “Е - маъмурий иш”, “Электрон жиноий ҳуқуқий статистика” ва бошқа ахборот тизимларида қайд этилишини назорат қилиб борилишини таьминлаш мақсадида, семинар-ўқув машғулоти ўтказилиб, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
 
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Ўзбекистон тумани прокурори О.О.Собиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан 2-сектор ҳудудида жойлашган "Қайнарбулоқ" ва "Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган оилавий тадбиркорилик субъектларининг фаолияти ўрганилди.

Ушбу тадбиркорлик субъектларида иш ўрнини кўпайтириш, имтиёзли кредитлар тақдим қилган ҳолда фаолиятини кенгайтириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давомида аҳолини қийнаётган муаммолари тингланиб, уларни жойида ҳал қилиш бўйича вазифалар белгиланди.
 
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Вилоят прокурори ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи
гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.01.2025 йилдаги ““Ўзбекистон-2030” стартегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги ПФ-16-сонли Фармони талаблари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи Қўқон шаҳар, Учкўприк, Бувайда ва Бағдод туманларида ўрганилди.
 
Ўрганиш давомида, ҳудудий прокуратуралар томонидан Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида амалга оширилган ишлар, ҳудудда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экиладиган мевали ва манзарали кўчатлар заҳираси, уларнинг парвариши ҳамда аҳолига санитар тозалаш хизмати кўрсатувчи корхоналарнинг мавжуд дебитор қарздорликларини ундирилиши аҳволи атрофлича муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.
 
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Фарғона вилояти прокуратураси томонидан ёқилғи-энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш борасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, вилоят прокурорининг ўринбосари А.А.Хасанов томонидан Бувайда тумангаз бўлимида аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ баллонларини белгиланган муддатларда етказиб берилиши, уларнинг белгиланган миқдорида тарқатилиши ва заҳиралари ўрганилди.

Шунингдек, Олтиариқ туманидаги газ тақсимлаш станциясида табиий газ етказиб берилиши, йўқотишларни олдини олиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Мазкур йўналишда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

 
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi



10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.