ҲАМДАРДЛИК
Узоқ йиллар давомида ўзбек футболи ривожига муносиб ҳисса қўшган Мухтор Ҳошимов вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига таъзия билдирамиз.
Мухтор Муинович Ҳошимов 1948 йилда таваллуд топган. 1960 йилда «Пахтакор» футбол мактабида шуғулланишни бошлаган. 1965 йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафида ёшлар кубоги соҳиби бўлган. «Политотдел», «Димитроветс», «Оқ олтин» жамоаларида тўп сурган. 1972 йилда мураббийлик фаолиятини бошлаган. 1993 йилда ўша вақтдаги Ўзбекистон футбол федерациясида оммавий футбол бўлими бошлиғи, 2006 йилдан эса мусобақалар бўлими бошлиғи, 2009–2017 йиллар давомида эса Ўзбекистон футзал ассоциациясининг биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаган. Умрининг сўнгги йилларида эса ЎФА Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита раиси сифатида фаолият юритган.
Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!