#Parcha
1943 йил 16 декабр куни Германияда Элфрида Шольц исмли бир ҳокисор аёлни гитлерчилар гильотинада бошини танасидан жудо қилишади. Бу ёзувчи Эрих Мария Ремаркнинг жондан азиз суюмли синглиси эди.
Нацистлар Ремаркка синглиси қамоқхонада ушлаб турилгани, суд ва қатл учун ҳисоб-китоб қилишни қатъий сўраб хат жўнатишади, хатда почта маркасига кетган пулни ҳам тўлашини ҳам талаб қилишади.
Бу пайтда Ремарк Америкада яшарди. Воқеалари концлагерда кечгувчи, очиқчасига антифашистик руҳда ёзилган “Ҳаёт учқуни” романини Ремарк синглисининг ёрқин хотирасига бағишлайди.
© Саиджалол Саидмуродовнинг «Тинчлик номи ила» мақоласидан
@Remarkshunoslar