Energetika


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


➖Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини обьектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.
Тижорий ҳамкорлик ва мурожаатлар учун : @team_energo

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Энергетика вазирлиги:

“М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган.


604-сонли қудуқда тозалаш ишлари олиб борилаётганда қудуқдан олис ҳудудларда ер юзасига яқин жойлашган бўшлиқлар ва коллекторлардаги микро ёриқларда кичик ҳажмдаги газ тўпланган.

Айни пайтда ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат.

Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.


23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совийди, – "Ўзгидромет".


2023 йил 12 июнда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Избосаров Агзам Фахриддинович 2025 йил 06 январда бу лавозимдан озод этилди ва ДХХ Махсус алоқа бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

ҲЭТ АЖга ўтгунга қадар А. Избосаров Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби Алоқа бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган эди.

👉 @Energetika


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Актуал мавзу!

Ҳаммамиз ўтамиз...

👉 @Energetika


«ЎзАтом» раҳбари Азим Ахмедхаджаевнинг бувиси Раъно Абдуллаева вафот этди

Бир пайтлар Ўзбекистон ССР Компартияси марказий қўмитаси мафкура масалалари бўйича котиби бўлган Раъно Абдуллаева 90 ёшида вафот этди.

Раъно Абдуллаева кўп йиллар ВЛКСМ биринчи котиби, Ўзбекистон ССР КП МҚнинг мафкура масалалари бўйича котиби сифатида ишлаган.

Р.Абдуллаеванинг отаси НКВД офитцери бўлган. Бундан ташқари, у «ЎзАтом» агентлиги директори Азим Ахмедхаджаевнинг бувиси ҳам эди.

👉 @Energetika


АҚШ Россия энергетика тизимининг икки йирик ўйинчиси - Газпром нефть ва Сургутнефтгаз компанияларига қарши санкция эълон қилди. Бу Россия нефти экспорти учун жиддий оқибатлар яратиши мумкин.


Мамлакатимиз ГЭСларида электр энергия ишлаб чиқариш ҳажми 20 фоизга ошди


❗️"Пропан" нархи тушмоқда, бензин эса ошди

Кечаги биржа савдоларида суюлтирилган газ (пропан) нархи -188,6 сўм (3 %)га арзонлаб, тоннаси учун 6 082,4 сўмни ташкил этган.

АИ 92 бензини эса 27,1 сўмга қимматлаган бўлса, АИ 80 бензини 2,5 сўмга кўтарилган.


ўқиб қолдим...

Ойликдан ойликка яшаган халқдан ҳалоллик талаб қилиш мантиққа зид!

Билл Гейтс


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
1931 йилда Қримдаги шамол электр станцияси

Қримнинг Балаклава шаҳри яқинида, баланд тепаликда 100 кВт қувватга эга шамол электр станцияси (ШЭС) қурилган. У олимлар Н.В. Красовский ва В.В. Уткин-Егоров раҳбарлигида барпо этилган. Станциянинг минораси конструкциясини машҳур совет муҳандиси Владимир Шухов яратган.

Шамол электр станцияси диаметри 30 метр бўлган учта стабил лопастали ғилдиракка эга эди. Ушбу ғилдирак соатига 30 марта айланарди. Станция шамол йўналишига автоматик мослашиш учун махсус механизм билан таъминланган. Бу механизм ферма типидаги эгилувчан конструкциядан иборат бўлиб, диаметри 50 метрли айлана шаклидаги рельс йўлига ўрнатилган эди.

Конструкциянинг қуйи қисмида махсус ароба жойлашган бўлиб, у рельс бўйлаб ҳаракат қиларди. Бу аробани шамол двигатели бош қисмидаги флюгер бошқарган ҳолда, электр мотор ёрдамида ҳаракатга келтириларди.

👉 @Energetika


Калифорнияда ёнғинлар бир неча кундан бери давом этмоқда. Бу ёнғин АҚШ тарихидаги энг "қимматбаҳо" ёнғин бўлиши мумкин. Етказилган зарар $57 миллиарддан ошган ва у янада ортиб бормоқда.

👉 @Energetika


#Биласизми

Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатти учун 1 000 сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан сотиб олади.

Мазкур субсидияни олиш учун “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Тадбиркорлар томонидан қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ҳар бир киловатт электр 720 сўмдан сотиб олинади. Бунга оид шартномани тузиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат қилиш лозим.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
шунчаки...

👉 @Energetika


Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

Ҳукумат қарори билан, жисмоний шахсларга микро ва кичик гидроэлектр станциялари, биогаз ишлаб чиқарувчи ускуналар, биогаз қурилмалари, иссиқлик насосларини ўрнатиш, шунингдек, қурилиш изоляция материаллари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш мақсадлари учун ҳам “яшил” истеъмол кредитлари (миллий валютада) ажратилиши белгиланди.

Илгари бу фақат қуёш фотоэлектр ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситкичларини ўрнатиш мақсадида ажратилган.

Шунингдек, “яшил” истеъмол кредитларининг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлган фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация олишда фоиз ставкаси асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаслиги лозимлиги ҳақидаги шарт бекор қилинмоқда.

👉 @Energetika


СССР муҳандислик меросининг ноёб дурдонаси: Североуральскнинг ёғоч градирняси.

Дунёда саноқли саноат иншоотлари қолганки, уларни ҳақиқий санъат асари деб аташ мумкин. Улардан бири — 1948 йилда Североуральск ИЭС учун қурилган ёғоч градирня. Бу Владимир Шухов лойиҳаси асосида арча ёғочидан барпо этилган гиперболоид конструкцияларнинг сақланиб қолган ягона намунасидир.

Миноранинг баландлиги 46 метр бўлиб, у Североуральск саноат манзарасининг ажралмас қисмига айланган. Илгари бу ерда иккинчи шундай градирня бўлган, аммо вақт ўтиши билан улардан фақат биттаси сақланиб қолган. Ушбу иншоотнинг ноёблиги унинг аҳамиятини янада оширади — чунки дунёда бошқа ёғоч градирнялар қолмаган.

Бу минора оддий электр станцияси қурилмаси эмас, балки муҳандислик меросининг қимматли бир қисми ҳисобланади. У шуни кўрсатадики, ҳатто утилитар мақсадларда қурилган конструкциялар ҳам нафақат мустаҳкам, балки эстетик жиҳатдан гўзал бўлиши мумкин.

👉 @Energetika


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#қизиқарли

Қаранг реклама қандай ишларга қодир а? Сизда яна цилиндрсимон батареяларга "симпатия" пайдо бўлган бўлса ажаб эмас 😅

1986 йилда Японияда батареяларнинг реклама роликлари жуда машҳур бўлган.

Ушбу даврдаги машҳур брендлардан Panasonic, Sony ва Toshiba ўз рекламалари орқали халқаро бозорда алоҳида ўрин эгаллаган. Улар истеъмолчиларни батареяларнинг электр қурилмаларда, айниқса, радио ва соатларда ишлашдаги самарадорлиги билан ишонтиришган.

👉 @Energetika


2025 йилда АҚШ суюлтирилган табиий газ (СТГ) экспортини 15% га ошириб, дунёдаги энг йирик СТГ етказиб берувчи давлат мақомини сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

АҚШ Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Энергетик маълумотлар бошқармаси (EIA) маълумотларига кўра, 2024 йилда АҚШ СТГ экспорти суткасига ўртача 12 миллиард куб футни (241 минг тонна) ташкил этган. 2025 йилда эса бу кўрсаткични суткасига 14 миллиард куб футга (277 минг тонна) етказиш мумкин бўлади. Бунга Plaquemines LNG ва Corpus Christi LNG Stage 3 лойиҳаларини ишга тушириш орқали эришилади, чунки 2024 йил ноябрь ойида ушбу заводларга ишга тушириш учун рухсат берилган.

Американинг СТГ етказиб бериш ҳажми 2024 йил декабрь ойидан бошлаб ошиб бораётган эди. Бу вақтда Европа Иттифоқи давлатлари ва Туркия Россия газининг Украина орқали Европага транзити тўхташи эҳтимолига тайёргарлик кўраётгани сабабли СТГни фаол сотиб ола бошлади.

2024 йилда АҚШдан экспорт қилинган СТГнинг тахминан 55% Европа Иттифоқи давлатларига, 34% Осиё бозорларига, 11% эса Лотин Америкаси мамлакатларига етказилган. 2025 йилда эса Европа бозорига етказиб бериш ҳажмини янада ошириш кутилаяпти.

👉 @Energetika




Хитойда яна янги "Буюк девор" қурилиши бошланди.

Бу сафар — қуёшли. Улкан 400 километрлик қуёш электр станцияси 2030 йилга келиб 20 миллион аҳолига эга шаҳарни электр энергияси билан таъминлашга қодир бўлади. Қурилиш давом этмоқда, аммо ҳозирнинг ўзидаёқ бу станция дунёдаги энг каттаси ҳисобланади.

👉 @Energetika

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.